Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги


Жиноятчилик, унинг кўринишлари ва олдини олиш зарурлиги



Download 0,97 Mb.
bet82/113
Sana24.02.2022
Hajmi0,97 Mb.
#198841
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   113
Bog'liq
2 5265050122965748569

Жиноятчилик, унинг кўринишлари ва олдини олиш зарурлиги.
Жиноят глобаллашувининг таъмин этувчи омиллар. Жамият ҳаётининг турли соҳаларининг кескин глобаллашуви трансмиллий жиноятчиликка, халқаро террористларга ўз хатти-ҳаракатларини эркин-емин амалга оширишга бир мунча имкониятлар ҳам яратиб бермоқда. Жаҳонда халқаро майдонда иқтисодий соҳадаги амалга оширилган бир қатор ижобий ўзгаришлар борки улар ўз навбатида трансмиллий жиноятчиликнинг тарқалишига ҳам йўл очиб берди. Бу имкониятлар нималардан иборат:
Биринчидан, давлатлар ўртасида, халқаро майдонда иқтисодий ва ижтимоий муносабатларнинг, алоқаларнинг юксалиши билан боғлиқ. Чегараларнинг очиб берилиши (Шенген ҳудуди, ЕИ, визасиз ҳаракат қилиш зоналари ташкил этилиши), чет мамлакатларга чиқиш тартибининг енгиллаштирилиши, халқаро савдонинг кенгайиши, янги-янги бозорларнинг пайдо бўлиши, халқаро юк ташиш ҳажмининг ошиши халқаро ҳамжамиятнинг, инсониятнинг оғирини енгиллаштириб қолмасдан трансмиллий жиноятчи гуруҳлар фаолиятининг фаоллашувига ҳам олиб келмоқда.
Иккинчидан, кейинги йилларда халқаро молиявий ўтказмаларни ақл бовар қилиб бўлмайдиган даражада тезлаштирувчи каналлар тизими ташкил этилмоқда. Бу тизим керакли миқдордаги пулни зарур жойга, керакли инсонга, ташкилотга етказиб бермоқда. Бу бир томондан муайян давлатга ундаги молиявий оқим ҳаракатини назорат этиш билан боғлиқ муамолар келиб чиқса, иккинчи томондан шуни унутмаслик керакки бундай имкониятдан жиноятчи гуруҳлар ҳам бирдек фойдаланади.
Учинчидан, жиноятнинг глобаллашуви аҳоли миграцияси ва чет элда таълим олиш билан ҳам боғлиқ кечмоқда. Катта миқдордаги аҳоли миграцияси натижасида айрим давлатларда ўзига хос этник диаспоралар шаклланмоқда. Жиноятчи гуруҳлар эса ўзига тегишли диаспора вакилларидан ўз жиноий қилмишларини амалга оширишда фойдаланишмоқда. Бу жиноий гуруҳларга хос бўлган миллий бирлик, тил, қадриятлар бирлиги, яқин қариндошлик алоқалари жиноий гуруҳ таркибига бегона кишиларни, махсус хизмат вакилларининг кириб олишига имкон бермайди.
Тўртинчидан, жиноятнинг глобаллашувига жаҳон мамлакатлари қонунчилик, суд-тартибот тизимидаги ранг-баранглик, жиддий тавофутлар ҳам яқиндан хизмат қилмоқда. Яқин-яқингача террористик ҳаракат иштирокчилари бир-бири билан дипломатик муносабатлар ўрнатмаган давлатлардан паноҳ топишган, яширинишган. Айрим давлатлар жиноятчига сиёсий қочоқ мақомини бериб уни ўз ҳимоясига олишмоқда. Шунингдек халқаро жиноий гуруҳларга суд-тартибот тизими яхши ривожланмаган давлатлар ўз молияларини яшириш, солиқдан қочиш имкони бермоқда.
Бешинчидан, жаҳоннинг кўпгина мамлакатларида демократик жараёнларнинг қарор топиши қийинчилик билан кечмоқда. Олдинги тоталитар тизимнинг бошқарув ричагларидан кескин воз кечиш, янги демократик тизимни барпо этиш мобайнида ўзига хос “бўшлиққа” йўл қўйилди. Бу эса жиноий гуруҳларга яшириниш, молияларини, ман этилган товарларни яшириш, олиб юриш имконини берди.
Олтинчидан, жамият ҳаётининг турли соҳаларида халқаро алоқаларнинг юксалиши билан бир қаторда коммуникациялар тизими, коммуникациялар воситалари, телерадио информациялар ҳам кенг тарқалди. Бу воситалар. Каналлар орқали турли танг-баранг музмундаги маълумотлар билан бир қаторда экстремизмни, фашизмни тарғиб этувчи вайронкор мазмундаги ғоялар, криминал ҳодисаларнинг турли усуллари, воситалари ҳам тарғиб этилмоқда.

Download 0,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish