Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги


Ақидапарастлик ғояси ва мафкурасининг шаклланиши, унинг сабаблари



Download 0,97 Mb.
bet65/113
Sana24.02.2022
Hajmi0,97 Mb.
#198841
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   113
Bog'liq
2 5265050122965748569

Ақидапарастлик ғояси ва мафкурасининг шаклланиши, унинг сабаблари.
Диний глобаллашув бир томондан, виждон эркинлиги ва бағрикенглик тамойиллари асосида динлараро соғлом мулоқотнинг интенсивлашуви, диний онг ва маданиятнинг ривожланиши, иккинчи томондан, диний ниқоб остидаги ғаразли кучлар ҳамда сохта диний оқимлар фаолиятининг кучайиб боришидан иборат мураккаб ва зиддиятли ҳодиса ҳисобланади. Диний жараёнлар глобаллашувининг ўзига хос хусусиятларини таҳлил этишнинг долзарблиги бир қатор омиллар билан белгиланади. Булар нималардан иборат:
Биринчидан, глобаллашув шароитида фақатгина сиёсий, иқтисодий жараёнлар эмас, маънавий жараёнлар ҳам кескин таъсирга учрамоқда. Сиёсий, иқтисодий, мафкуравий, демографик, ахборот-технологик соҳалар каби диний глобаллашув ҳам алоҳида феномен сифатида тадқиқотлар доирасига айланди.
Иккинчидан, собиқ иттифоқнинг емирилиши, шу билан бирга олиб борилган атеистик сиёсатнинг барҳам топиши билан янги ташкил топган мустақил давлатларда миллий ва диний қадриятлар қайта тиклана бошлади. Маданиятлараро ўзаро таъсир кучаймоқда.
Учинчидан, жамият ҳаётида диний глобаллашув жараёни чуқурлашиб бормоқда. Бу жараёнда тезкор интернет тизими, юксак технологиялар орқали жаҳон динлари ўртасида ўзаро таъсирнинг кучайиши, диний ташкилотлар сонининг ортиб бориши, адабиёт, ОАВ, мавзуга оид филмлар яратилиши каби ҳодисалар муҳим ўрин тутади.
Тўртинчидан, кейинги йилларда диний таълим жаҳон миқёсида юқори суръатлар билан ўсмоқда. Бу жаҳоннинг бир қатор ҳудудларида динга қўйилган тўсиқларнинг бекор қилиниши, диний эътиқоднинг қайта фаоллашуви, диний қадриятларнинг қайта тикланиши, диний маърифатга бўлган муносабатанинг ўзгариши, бир қатор диний ўқув юртларининг барпо этилиши билан боғлиқ. Бироқ айни дамда диний экстремистик руҳдаги оқимларнинг фаоллашуви ҳам шу жараён билан бир қаторда содир бўлмоқда. Бу диний таълим соҳаси ривожланишининг хусусиятларини таҳлил заруриятини келтириб чиқаради.
Бешинчидан, ахборот технологияларининг кескин юксалиши диний мазмундаги маълумотларни, хабарларни глобал масштабда кенг ёйилишини таъминламоқда. Диний ахборот инсон ва жамият ҳаётининг муҳим ресурси бўлиб қолмоқда. Ушбу технологиялар орқали берилаётган турли вайронкор мазмундаги диний-мафкуравий тазйиқлардан ҳимояланиш тизимини яратиш муҳим аҳамият касб этади.
Олтинчидан, дин ниқоби остидаги вайронкор хатти-ҳаракатлар шу йўналишдаги зиддиятларнинг авж олишига сабаб бўлмоқда. Буларнинг барчаси глобаллашув шароитида диний соҳа ривожининг ўзига хос хусусиятларини кенг тадқиқ этишни тақозо этади.

Download 0,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish