Замонавий мусулмон олами. Аҳолисининг кўпчилигини мусулмонлар ташкил этадиган мамлакатларнинг географик ва этномаданий тавсифи ҳақида гап борар экан кўпроқ Осиё ва Африка мамлакатларига мурожат этишга тўғри келади. Чунки ер юзида истиқомат қилаётган мусулмонларнинг учдан икки қисми Осиё давлатларига, ўттиз фоизи Африка давлатларига тўғри келади. Мусулмон жамоалари мавжуд бўлган давлатларнинг 40 дан зиёдида мусулмонлар аҳолининг кўпчилигини ташкил этади.
Айтиб ўтилган ҳудудларга хос географик ва этномаданий хусусиятлар, уларда ислом динининг ўрни ва аҳамияти масалалари кенг қамровли бўлгани боис уларга хос айрим умумий ва хусусий жиҳатлар ҳақида маълумот бериш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Ўзининг бир қатор хусусиятларига кўра мусулмонлар яшаётган мамлакатларни қуйидагича таснифлаш мумкин:
1. Арабистон, Шимолий Африка ва Олд Осиёдаги мусулмон давлатлари. Мазкур минтақада жойлашган давлатлар ҳаётида ислом дини муҳим мавқени эгаллаб келмоқда. Бу минтақа бир пайтлар араб ҳалифалиги таркибида бўлиб, ҳалифалик даврида исломни қабул қилган: Араб давлатлари, Ироқ, Эрон, Туркманистон, Ўзбекистон ва ш.к.
2. Жанубий-Шарқий Осиёдаги мусулмон давлатлари. Маълумки бу ҳудуд араб ҳалифалиги таркибига қўшиб олинмаган. Ҳудудга исломнинг кириб келиши бир неча ўн, юз йиллар давомида нисбатан тинч кечди. Ислом савдо алоқалари, маърифий воситалар орқали тарғиб қилинди ва қатор мусулмон давлатлари таркиб топди: Индонезия, Малайзия, Непал, Бангладеш ва ш.к.
3. Мусулмонлар сезиларли даражада кўпроқ бўлган давлатлар- Россия 24%, Ҳиндистон 18%,
4. Мусулмон кам бўлган давлатлар-ЕИ, Лотин Америкаси ва ш.к.
АФРИКА. Яқин Шарқ мамлакатларидан фарқли равишда Африка давлатлари аҳолиси турли тилларда гаплашувчи ва турли динларга эътиқод қилувчи миллат, элат ва қабилалардан иборат. Баъзи маълумотларга қараганда Африкада 850 га яқин этник ва лингвистик гуруҳ мавжуд. Қитъанинг шимолий қисми узоқ йиллар давомида аввал Араб ҳалифалиги таркибида, сўнгра Усмонийлар қўл остида бўлганлиги боис асосан мусулмонлардан иборат. Тропик Африка аҳолисининг тўртдан бир қисми исломга эътиқод қилади.
Мазкур ҳудуддаги мамлакатлар ичида ислом динига эътиқод қилувчилар сони жиҳатидан Нигерия биринчи ўринда туради. Мамлакат аҳолисини асосан суннийлик йўналишида эътиқод қиладиган мусулмонлар, христианлар ва маҳаллий анъанавий динларга эътиқод қилувчилар каби учта катта конфессионал гуруҳга бўлиш мумкин. Сепаратизм муаммосини ҳал этиш мақсадида мамлакат 19 штатга бўлинсада диний ва этник ихтилофлар учраб туради.
Сенегал аҳолисининг 80 фоизини мусулмонлар ташкил этади. Аҳолисининг кўпчилигини мусулмонлар ташкил этадиган мамлакатлардан яна бири Уганда ҳисобланади.
Ғарб дунёсида ислом. Ислом дунёдаги энг ёш динлардан бири бўлсада унга эътиқод қилувчилар сони, шунингдек у тарқалган ҳудуд йил сайин кенгайиб бормоқда. Буни аҳолисининг асосий қисми мусулмон бўлмаган ўлкаларда ҳам исломга эътиқод қилувчилар сони ортиб бораётганида кўриш мумкин. Ҳозирги кунда АҚШ да 10 миллион, Францияда 6 миллион, Германияда 3.5 миллион, Англияда 1.5 миллион, Италияда 1 миллион атрофида мусулмонлар яшашади. Европа Иттифоқи буйича 15 миллионга яқин мусулмон бўлса, уларнинг сони 2040 йилга бориб 40 миллионга етиши тахмин қилинмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |