Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги


Глобаллашув шароитида дунё диний манзарасининг ўзгариб бориш хусусиятлари



Download 0,97 Mb.
bet66/113
Sana24.02.2022
Hajmi0,97 Mb.
#198841
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   113
Bog'liq
2 5265050122965748569

Глобаллашув шароитида дунё диний манзарасининг ўзгариб бориш хусусиятлари. Фаннинг, илмий билишнинг қиммати унинг келажакни башорат қила олиш хусусияти билан белгиланади. Дин истиқболига доир футурологик масалалар дунёвий жамият тўғрисидаги ғояларнинг ривожланиб бориши билан шаклланган секулярлашув концепцияларида ўз аксини топиб келмоқда. Ушбу йўналишдаги барча қарашлар учун асосан тараққий этган мамлакатларда диннинг жамият ҳаёти соҳаларига таъсирининг тобора пасайиб, дунёвийликка асосланган ҳаёт тарзининг мустаҳкамланиб бориши ҳақидаги ғоя умумий ҳисобланади. Секулярлашувга бағишланган назарияларда динларнинг тақдири билан боғлиқ масалалар юзасидан таҳлилий мулоҳазаларга эътибор берадиган бўлсак табиий равишда, инсоният истиқболида динийликдан дунёвийлик ўтиб, ривожланиб борувчи жамият қурилиши модели устувор бўлиши тўғрисидаги хулоса илгари сурилади.
Глобаллашув шароитида мазкур муаммо ижтимоий-фалсафий фанларнинг асосий мавзуларидан бирига айланди. Ҳар бир фан доирасида диннинг ижтимоий-тарихий моҳияти, истиқболи билан боғлиқ масалалар ўзига хос ёндашув асосида тадқиқ этилади. Изланишлар дин футурологиясига доир илгари сурилаётган қарашлар асосан бир нечта муҳим масалалар доирасида ишлаб чиқилаётганини кўрсатмоқда.
Улардан бири – дин ўзининг аввалги ижтимоий мақомини йўқотиб, жамиятга бўлган таъсир кучи пасайиб бориши билан боғлиқ масала ҳисобланади. Мутахассислар таҳлиллар асосида жамиятдаги секуляр жараёнларнинг натижаси динга таъсири кучли бўлган икки соҳа – фан ва сиёсатнинг ривожланишига бевосита боғлиқлигини таъкидлайдилар.
Маълумки, ҳозирда секулярлашувнинг кучайиб бораётгани ва унинг замонавий жамиятнинг характерли хусусиятига айланиб улгургани, дин, анъанавий равишда узоқ минг йилликлар мобайнида бажариб келган функсияларни эндиликда тўлиқ бажара олмаслиги ҳақидаги фикрлар кенг тарқалган. Дарҳақиқат, воқелик диний мансублик билан бошқа ижтимоий роллар ўртасида муайян тафовут мавжудлигини кўрсатмоқда. Биргина, динидан қатъий назар барча фуқароларнинг тенг ҳуқуқлилиги тўғрисидаги дунёвий жамият қоидаси бунга мисол бўла олади. Ҳуқуқий даражада намоён бўлган ушбу секуляр тамойил кейинчалик ижтимоий даражаларга ҳам татбиқ этилди.
Бироқ, бундай ҳолат улкан маънавий куч – диннинг инсон, ижтимоий гуруҳ, жамият ҳаётида барча жойларда ҳам суст рол ўйнаётгани ҳақидаги хулосага асос бўла олмайди.
Бир гуруҳ олимлар секулярлашувнинг динни жамиятга таъсир кучини тобора сусайтириб, йўқ бўлишигача олиб борадиган ортга қайтмас жараён тарзида талқин этадилар. Иккинчи гуруҳга мансуб мутахассислар фикрича эса, секулярлашув – бу, фақат диннинг шаклан ўзгаришини ифодалайдиган жараён бўлиб, ўз умрини ўтаб бўлган диний эътиқод шакллари ўрнига янгиларининг пайдо бўлиши ва шу тариқа диннинг жамиятдаги аҳамиятининг сақланиб қолишини англатадиган жараён ҳисобланади. Бошқача айтганда, иккинчи гуруҳ олимлари секулярлашувни янгиланган шаклларда динларнинг жамиятдаги ўрнини ҳатто, кенгайишига олиб келадиган табиий, соғлом жараён сифатида тушунадилар.
Секулярлашув назарияларининг яна бир йўналиши келажакда диннинг фан, рационал тафаккур, дунёвий аҳлоқ меъёрлари томонидан жамият ҳаётидан сиқиб чиқарилиши ҳақидаги футурологик қарашлар тизимини ифода этади. Мутахассислар ушбу нуқтаи назарни ҳозирда дин истиқболлари билан боғлиқ масалалар таҳлилида устувор бўлиб турганини эътироф этадилар. Унга кўра, фан ва жамиятнинг саводи ўсиб боргани сари диннинг роли тобора пасайиб боради.
Яна бир илмий оқим секулярлашувни диннинг эволюцияси ва ижтимоий ўзгаришлар натижасида бошқа шакл ва кўриниш касб этиб бориши билан боғлиқ футурологик ғояларни илгари суради.
Маълумки, замонавий диншунослик фани талқинларига кўра, секулярлашув туфайли дин ўзгариб боради, бироқ, у ўз аҳамиятини йўқотмай, инсонлар ҳаётида бошқача тарзда намоён бўлади. Жамият дифференциация йўли орқали тараққий этади ва дин ўзининг аввалги “муқаддас тимсол” сифатидаги аҳамиятини йўқотиб, ижтимоий ҳаётнинг соҳаларидан бирига айланади. Диний эътиқод тобора хусусий характер касб этади. Шунинг учун, келажакда социал институт сифатида диннинг давлат, ҳуқуқ, иқтисодиёт, таълим каби соҳаларга нисбатан таъсир кучи тобора сусайиб боради.
Умуман олганда, Контдан сўнг кўплаб жамияцҳунос олимлар фан-техника тараққиёти натижасида диннинг заифлашиб бориши тўғрисидаги фикр-мулоҳазаларни илгари сурдилар.

Download 0,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish