Консерватизм ва социал реформистик ғояларининг шаклланиш тарихи ва ривожланиш босқичлари. Ғоявий мақсадлари
Консерватизм — ХVIII асрда либерализмнинг рақиби ўлароқ худо томонидан ўрнатилган тартибларнинг бузилмаслиги ғоясининг илгари сурувчиси сифатида пайдо бўлди. Унинг асосий қоидалари англиялик мутафаккир ва сиёсатчи Э. Берк, франциялик жамоат арбоблари де Местер ва де Бопальд томонидан асослаб берилди.
Бу қоидаларнинг негизида табиий равишда қарор топган нарсалар табиатининг бузилмаслиги, оила, миллат, дин, табақавий бўлиниш билан боғлиқ бўлган анъанавий қадриятларни сақлаб қолиш ғояси ётади. Апа шунлан келиб чиқиб, консерваторлар ижтимоий тараққиётда янгиликларга нисбатан ворисликнинг устуворлигипи сқлаб чиқадилар. Уларнинг фикрича сиёсий принципларни урф-одатларга, миллий анъаналарга, қарор топган ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий институтларга мослаштириш лозим. Зинапоя тарзидаги ижтимоий тузилишнинг юқоридан ўрнатилганлигига ҳеч қандай шубҳа йўқ ва шунинг учун уни инсоп томонидан ўзбошимчалик билан ўзгартириб бўлмайди. Бундан келиб чиқадики, тенглик принципи инсон табиатига зид келади ва уни жамият тузилишининг негизига қўйиб бўлмайди.
Консерватизм ва неоконсерватизм. Консерватизм — лотинча “сопчегуаге” — “сақлаб қолмоқ”; “бузилиб, йўқолиб кетишга йўл қўймаслик” деган сўзлардан келиб чиққан бўлиб, узоқ вақтлардан буён бизнинг сиёсий терминологиямизда салбий маъно касб этувчи сўз, жараён сифатида ишлатиб келинган эди.
Консерватизм ижтимоий-сиёсий тафаккур кўриниши сифатида 1789—1791 йиллардаги Буюк француз инқилобининг натижалари ва тажрибаларининг танқидий баҳолари сифатида шаклланди. Таълимотнинг асосчиси англиялик мутафаккир Эдмунд Беркдир (1729—1797). Шунга кўра, классик консерватизмни Англияда вужудга келган дейиш мумкин. Э. Берк 1970 йил ёзган “Франциядаги инқилоб тўғрисида ўйлар” асарида эркинлик концепциясини ҳимоя қилди, ҳатто бунга либераллар ҳам тан беришди. Бироқ, Берк фикрича, жамият ҳаётида яхши натижаларга инқилоб орқали эмас, балки ижтимоий-сиёсий институтларнинг эволюцион тараққиёти орқали эришилади.
ХХ асрда англиялик файласуф Карл Поппер консерватизмнинг йирик назариётчиси сифатида танилди. Консерватизмнинг асосий қадриятлари тарих, ҳаёт, қонун, тартиб, иптизом, ижтимоий барқарорлик, анъаналар, оила, миллат, давлат, жамият, ҳокимият, иерархия ва диндир.
Ижтимоий консерватизмнинг ўзига хос жиҳатлари қуйидагилардан иборат:
— инсониятнинг қадимий ахлоқий анъаналарини сақлаб қолиш;
— қадриятлар ёки ижтимоий институтларни радикал инкор қғглишга нисбатан шубҳали муносабат;
— жамиятни ўз ички ҳаёти ва жуда мўрт тузилишга эга бўлган маънавий реаллик, борлиқ сифатида идрок этиш;
— жамиятни яхлит организм сифатида тушуниш ва уни машинага ўхшаб қайта қуриш мумкин эмаслигига ишониш.
Консерватизмнинг асосий қоидаси шундан иборатки, гўё инсон онгги, тафаккури имкониятлари чекланганлиги боис, у ижтимоий жараёнларнинг моҳият ва мақсадини тўлиқ англашга ожиздир. Ижтимоий жараёнлар, консерватизм тарафдорларининг фикрича, одамлар тақдирини белгиловчи олий илоҳий куч (Яратувчи) томонидан бошқарилади. Бироқ, инсон онгги ҳам Яратувчи билан биргаликда бу бошқарувда иштирок этади. Реал ижтимоий жараён эса ижтимоий институтлар ва қадриятларда ифодаланган тажриба ва хатолар натижасидир. Бу реал ижтимоий жараёнларни инсон онгли равишда ўйлаб топмаган ва амалга оширмаган, шу боис уни радикал тарзда ўзгартириш ҳуқуқига ҳам эга эмас.
Шунинг учун консерватизм мафкурасининг асосий қоидалари янада тушунарлироқ баён этилган қуйидаги фикрга эътиборингизни қаратмоқчимиз: “Биз ўз институтларимизни доимо яхшилашга ҳаракат қилмоғимиз лозим, биз уларни бутунлай қайта қуришни ҳеч қачон ўз олдимизга мақсад қилиб қўймаймиз, ўз имкониятимиздаги яхшиланиши лозим бўлганларини биз тушунмаган нарсаларнинг бири сифатида қабул қилмоғимиз керак. Биз доимий равишда ўзимиз яратмаган шу қадриятлар ва институтлар ичида ҳамда уларнинг атрофида ҳаракат қилмоғимиз лозим”46.
Консерваторларнинг нуқтаи назарича, давлат доимий мавжуд бўладиган органик бутунликдир, унинг айрим қисмлари пайдо бўлади, ўз шаклини ўзгартиради, йўқолади, лекин давлатнинг ўзи ўзгармасдир. Ворисийлик, авлоддан авлодга ўтувчи ижтимоий алоқаларни янгилаб бориш қоидасига таянган консерватизм инқилобларга мутлақо салбий қарайди. Жумладан, тарихга, тараққиётга бундай нуқтаи назардан қараш тарафдорлари коммунистик тузум инқирози боис, кейинги ўн йилликларда кескин ошди. Консерваторлар жамиятда аста-секинлик билан эволюцион ўзгаришлар ясаш тарафдорларидир. Консерватизмни бундай талқин қилувчилар неоконсерватизм вакиллари ҳисобланади. Уларнинг сиёсий фалсафасида икки ғоя мавжуд:
1. Индивидни давлатга бўйсундириш.
2. Миллатнинг маънавий ва сиёсий бирлигини, якдиллигини таъминлаш.
Таъкидлаш жоизки, неоконсерваторлар иқтисодиётда эркин бозор муносабатлари тарафдори бўлиб, шу маънода улар либералистлар билан ҳамфикрдирлар. Бироқ сиёсий қарорлар у ёки бу индивид, гуруҳ манфаатини ўйлаб эмас, балки миллатнинг муштарак, умумий мафаатларини кўзлаб қабул қилинмоғи керак, дея ҳисоблайдилар консерваторлар.
Бугунги дунёдаги машҳур консерватив партияларга қуйидагиларни киритиш мумкин:
— Англия консерватив партияси;
— АҚШ республикачилар партияси (Ж. Буш);
— Христиан-демократик йўналишдаги Ғарбий Европа партиялари;
— Канада консерватив партияси;
— Австралия ва Янги Зеландия консерватив партиялари.
Англиядаги неоконсерваторлар (тэтчеризм) ва АҚШдаги неоконсерваторлар (рейганомика)нинг фикрича, давлат либераллар ва социал-демократлар даврларида иқтисодий йўналтириш ҳамда ижтимоий ҳимоя масалалари билан кўпроқ шуғулланди, бу эса давлат аппаратида бюрократияни кучайтирди, шахсий ташаббус ва рақобатнинг ролини пасайтириб юборди.
Шунинг учун ҳам 1975 йилда Англия бош вазири лавозимига саиланган Маргарет Тэтчер ун иил ичида ўз „тэтчеризм сиёсати“ билан „темир хоним“ номини олган бўлса-да, Англияни юксак тараққиётга олиб чикди. Хўш, унинг сиёсатидаги асосий тамойиллар нималар эди?
Булар:
1. Тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш;
2. Давлатнинг иқтисодий ҳаётга аралашувини минимум даражага тушириш, хусусий мулкчиликни демократлаштириш;
3. Ҳар ким ўз-ўзини моддий жиҳатдан таъминлаши шарт, давлат фақат ногиронларга ёрдам беради;
4. Ижтимоий харажатларни мумкин қадар камайтириш;
5. Жамият учун зарар келтирадиган иш ташлашларни қатъиян тақиқлаш.
Натижада 1982—1987 йилларда Англия иқтисодий ва маданий жиҳатдан Ғарбий Европада биринчи ўринга чиқиб олди47.
Do'stlaringiz bilan baham: |