ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАъЛИМ ВАЗИРЛИГИ
МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН
МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ
5А140101 –Биология (ўсимликлар физиологияси)
ХУДОЙБЕРДИЕВА НАРГИЗА НАЗАРБОЙ ҚИЗИ
Соя ўсимлигининг биоэкологик хусусиятлари.
Курс иши
Илмий раҳбар:
б.ф.д., Проф Сафаров.К.С
ТОШКЕНТ 2020-йил
МУНДАРИЖА
I. Кириш…………………………………………………..…………... 3
II. Асосий қисм...................................................................................5
1. Дуккакдошлар оиласи хақида умумий тушунча ...........................5
1.1Дуккакдошлар оиласи вакилларининг қисқача тавсифи...............8
2. Соянинг ботаник тавсифи (Glicine hispida L.).............................11
2.1.Соянинг морфологияси …………………………………….... 14
3. Соянинг биоэкологик хусусиятлари (Glicine hispida L.) ..........20
3.1.Соянинг ёруғликка бўлган талаби ……………………….…20
3.2.Соянинг намликка бўлган талаби..........................................20
3.3.Соянинг минерал озиқлантириишга бўлган талаби..................... 21
3.4.Соянинг тупроқ таркибига бўлган талаби............................21
3.5.Соянинг ҳароратга бўлган талаби………………………….…22
Хотима ………………………..……………………………...........23
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати……………………..…..25
КИРИШ
Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича «ҲАРАКАТЛАР СТРАТЕГИЯСИ»нинг мазмун ва моҳиятида қишлоқ хўжалигини модернизациялаш ва интенсив ривожлантириш, мамлакатимиз озиқ-овқат хавфсизлигини янада мустахкамлаш, аграр сектор экспорт салоҳиятини ошириш, экин майдонларини янада мақбуллаштириш, унда озиқ-овқат экинлари турларининг улушини ошириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш, сақлаш, ташиш ва сотиш, агрокимѐ, молиявий ва бошқа замонавий инфратузилма тизимини ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги экинларининг хосилдорлигини мўл ва маҳсулот сифати юқори ҳамда биотик ва абиотик омилларга бардошли янги селекция навларини яратишга катта эътибор бериб, соҳа мутахассислари олдига вазифа қилиб қўйдилар.
Республикамизда ғўза, ғалла экинларида йўлга қўйилган кенг қамровли ишлар мойли экин турларида ҳам ўз аксини топиши лозим. Ваҳоланки, республика аҳолисининг сифатли ўсимлик мойига бўлган талабини қондиришда мойли экинларнинг ўрни беқиѐсдир.
Мустақиллик йилларига қадар мойли экинлар фақатгина кичик майдонларда етиштирилиб, асосан табиий бўѐқлар ҳамда қисман чорвачилик учун ем-ҳашак етиштиришда қўлланилган бўлса, ҳозирда мойли экинлар мамлакат озиқ-овқат дастурига киритилиб, уларга эътибор ортди. Ушбу экин турларининг ҳосилдор, тезпишар, маҳсулот сифати юқори, турли абиотик ва биотик омилларга бардошли ҳамда республикамизнинг турли тупроқ-иқлим шароитларига мослашган янги селекцион навларини яратилиши, уларни қайта ишлашда механизациялаштириш ва автоматлаштиришда замонавий фан ютуқларини назарда тутган ҳолда чуқур тадқиқотлар олиб боришни тақозо этади. Тошкент давлат аграр университети ректори, б.ф.д., академик Б.А.Сулаймонов [2]
Шу боисдан хам, бугун республика деҳқончилиги туб ўзгаришлар даврига юз бурди. Президентимиз Ш.Мирзиёев республикани иқтисодий жиҳатдан кўтариш учун биргина соя ўсимлигини етиштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 июлдаги ПҚ3144-сонли “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 мартдаги ПҚ-2832сонли “2017-2021 йилларда республикада соя экини экишни ва соя дони етиштиришни кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги [1. Ўз Р. Президентининг 2017 йил 14 март ПҚ-2832-сонли ва 2017 йил 24 июл ПҚ-3144сонли қарорлари.] каби бир қатор қарор қабул қилдилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |