Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти


Аксинча, адашган қўйларга ўхшаган Исроил халқи олдига боринглар”



Download 1,36 Mb.
bet9/47
Sana23.02.2022
Hajmi1,36 Mb.
#177254
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   47
Bog'liq
Миссионерлик услубий қўлланма 2016

6. Аксинча, адашган қўйларга ўхшаган Исроил халқи олдига боринглар”.
Шуни алоҳида таъкидлаш зарурки, Исо ва унинг шогирдлари томондан амалга оширилган даъватлар Иерусалим (Қуддус) шаҳри чегарасидан чиқмаганини кўзга кўринган христиан тарихчилари ҳам эътироф этадилар. Аммо замонавий миссонерлар, уларнинг мақсадларига хизмат қилмагани учун, бундай фикрларни билиб билмасликка олишга, тарихий ҳақиқатдан кўз юмишга ҳаракат қиладилар.
Миссионерлар христианликнинг Исроил ҳудудидан ташқарига ёйилишини ҳам илк миссионерлар фаолияти билан боғлашади. Шу тўғрими?
Нотўғри. Тарихчилар миссияларнинг Қуддус шаҳри чегарасидан чиқишини 37-йилда христианларнинг қувғин қилиниши билан боғлайдилар. Қувғинга учраган христианлар ҳозирги Исроил ҳудудининг шимолида жойлашган қадимги Иудея ва Самария вилоятлари бўйлаб тарқаб, ҳамма жойда ўз динларини тарғиб қила бошлаганлар. Бу воқеа “Инжил” таркибига кирувчи «Ҳаворийлар» Услубий қўлланмаида қуйидагича акс этган:
4. Шу орада тарқалиб кетганлар Инжил Хушхабарини тарғиб қилиб юришди”.
Ҳатто Қуддус черковининг асосан хўжалик ишлари билан шуғулланадиган, энг қуйи - диакон (юн. diakonos-хизматчи) лавозимини эгаллаган ходимлари ҳам ўзларининг маъмурий ишларидан ажралиб, моҳир “хушхабарчи”ларга айландилар. Улардан энг машҳури «Миссионерларнинг отаси» номини олган диакон Филиппдир. Айнан у Самария ўлкасида фаолият юритган, унинг пойтахти Себаста шаҳрида жуда кўплаб кишиларни христианликка киритиб, оммавий чўқинтирган.
Шундай бўлса-да, диакон Филипп ва унга ўхшаган кўпгина хушхабарчилар, Исо Масиҳ таълимоти яҳудийларгагина тааллуқли деган ёндашувдан келиб чиқиб, фақат яҳудийлар орасида тарғибот ишларини олиб борганлар.
Бироқ кейинроқ илк христиан миссионерлари аста-секин Ўрта денгиз бўйлаб Аппенин ярим оролига ҳам кириб боришади. Рим империясида уларга салбий муносабат билдирилса-да, улар империянинг марказий ҳудудлари ва пойтахтига кўчиб келишда давом этаверишган.
IV асрга келиб миссионерлар хатти-ҳаракатлари натижасида христиан дини Рим империясида давлат динига айланди. Христиан миссионерлари аста-секин Европанинг шимолий ҳудудларига кириб бордилар ва христианлик Рим империясининг улкан ҳудуди бўйлаб эски динлар устидан ғалаба қозонди.
Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, юқоридаги каби қарашлар турли тушунчалар мазмунини атайлаб чалкаштириб, тарихий воқеликни бузиб талқин қилиш натижасидир. Чунки христианлик энди пайдо бўлган бир шароитда фаолият олиб борган “даъватчилар” (гарчанд уларга нисбатан ҳам “миссионер” сўзини қўллаш кенг тарқалган бўлса-да) билан бугунги “миссионерлар” орасида кескин фарқ борлигини ва уларни асло бир қаторга қўйиб бўлмаслигини унутмаслик лозим. Зеро, ўз даврида христианликнинг фаол тарафдорлари томонидан “даъватчилик” ишларининг олиб борилиши, ўз таълимотларини тарқатишга ҳаракат қилишлари табиий бир ҳол эди. Бугун дунёнинг диний манзараси ўзининг аниқ шаклу шамойилига, турли халқлар асрлар давомида шаклланган диний-миллий қадриятларига эга бўлган бир даврда илк “даъватчилик”дан фарқли равишда миссионерлик миллат, жамиятни диний асосда бўлиб юборишга қаратилган бузғунчиликнинг бир кўринишига айланиб қолганини алоҳида таъкидлаш зарур. Миссионерларнинг аҳолисининг 90 фоиздан ортиғини мусулмонлар ташкил қиладиган Ўзбекистонда фаолият олиб боришга интилаётгани ҳам бундай бузғунчиликка ёрқин мисол бўла олади.

Download 1,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish