Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти


Уйма-уй юриб «Хушхабар» етказиш усулининг ўзига хос хусусиятлари нимада?



Download 1,36 Mb.
bet17/47
Sana23.02.2022
Hajmi1,36 Mb.
#177254
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   47
Bog'liq
Миссионерлик услубий қўлланма 2016

Уйма-уй юриб «Хушхабар» етказиш усулининг ўзига хос хусусиятлари нимада?
Бу усул миссионерларга одамлар билан куннинг долзарб муаммолари ҳақида суҳбатлашиш, уларнинг дардларига қизиқиш билдириш ва ушбу муаммолардан чиқиш йўлларини кўрсатиб беришни таклиф қилиб, ўз ташкилотларига жалб қилишга асосланади. Бу миссионерликни амалга оширишда энг яхши самара берадиган ва катта маблағ талаб қилмайдиган усуллардан бири ҳисобланади. Масалан, ушбу усулдан фаол фойдалаётган “Иегово шоҳидлари” йўналиши аъзолари, ўзларини Исо Масиҳ ўз ҳаворийларига буюрган йўлдан фойдаланаётганларини таъкидлашади.
Шу билан бирга, “Иегово шоҳидлари” асосан аёллардан фойдаланган ҳолда савдо марказлари, деҳқон бозорлари ҳудудларида даъватчилик билан шуғулланишга ҳаракат қилишмоқда. Улар муайян ҳудудда “таянч нуқта”ни шакллантириш ва унга таянган ҳолда яқин қўшнилар орасида уйма-уй юриб адабиётларни тарқатишга ҳам алоҳида эътибор бераётганликларини таъкидлаш зарур.
Миссионерларнинг таълим-тарбия соҳасига алоҳида эътибор беришларининг сабаблари нимада?
Замонавий миссионерлар турли соҳаларда узвий бирликда, тизимли ва тадрижий иш олиб борилгандагина кишилар онги ва қалбини эгаллаш мумкинлигини яхши тушунишади. Зеро, ҳар бир соҳа кишилар онгига таъсир ўтказишнинг ўзига хос ва бетакрор усулларига эга. Айни пайтда, тизимли иш олиб борилганда бу усуллар ва ўзига хосликлар бир-бирини тўлдиради ҳамда инсонни бутун ҳаёти давомида мунтазам таъсир остида сақлаш имконини беради.
Инсоннинг ҳаётда ким бўлиб етишиши ижтимоий қарашлар ва қадриятларни сингдириш, мустаҳкамлашга хизмат қиладиган таълим-тарбия тизимига боғлиқ. Зеро, муайян билимлар таълим жараёнининг ўзида бевосита ва тўғридан-тўғри, илмий асосда ва тизимли тарзда ўзлаштирилади. Таълим тизими босқичлари ўртасидаги ўзаро боғлиқлик туфайли ғоя ва қарашларни сингдиришдаги тадрижийлик таъминланади. Шу билан бирга, таьлим жараёнида амалга оширилган тарғибот натижаларини бевосита текшириб кўриш ва уни такомиллаштириб бориш имконияти ҳам мавжуд.
Юқоридаги каби хусусиятлар миссионерларнинг таълим тизимига алоҳида эътибор билан қарашини келтириб чиқармоқда. Адвентистларнинг дунё бўйича 5000 дан ортиқ ўқув марказларига, пятидесятникликнинг энг йирик йўналишларидан бири - “Худо Ассамблеялари” черковлари бир неча коллеж ва Библия мактабларига эгалик қилаётгани ҳам айнан шу билан изоҳланади.
Миссионерлик билан шуғулланишга ҳаракат қилаётган айрим диний ташкилотларнинг у ёки бу ўрта мактабга янги ўқув йилига тайёргарлик кўриш учун таъмирлаш материаллари олиб бериш, ибодатга қатнайдиганларнинг бевосита таъмир ишларида қатнашиши шаклида ёрдам беришга ҳаракат қилишлари ортида ҳам ғараз мақсадлар ётишини англаш қийин эмас.

Download 1,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish