Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти


Бугунги кунда дунёнинг диний манзарасида қандай ўзгаришлар кузатилмоқда?



Download 1,36 Mb.
bet4/47
Sana23.02.2022
Hajmi1,36 Mb.
#177254
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   47
Bog'liq
Миссионерлик услубий қўлланма 2016

Бугунги кунда дунёнинг диний манзарасида қандай ўзгаришлар кузатилмоқда?
Дарҳақиқат, дунёнинг диний манзарасини қотиб қолган, ўзгармас бир ҳодиса сифатида қараш керак эмас. Хусусан, бундай манзаранинг юқорида қайд этилган асосий хусусиятлари ҳам узоқ давом этган жараёнларнинг ҳосиласи ҳисобланади.
Бугунги кундаги ўзгаришлар ҳақида гап кетар экан қуйидагиларни алоҳида қайд этиш лозим. Энг аввало, шаклланган динлар доирасида муайян ўзига хосликларга эга бўлган янги йўналиш ва секталарнинг пайдо бўлиши давом этмоқда. Масалан, мутахассислар маълумотларига кўра, ХХ асрнинг иккинчи ярмида христианлик, буддавийлик, ислом ва бошқа динлар доирасида юзлаб секталар пайдо бўлган. Бу шундай жараёнлар келажакда давом этиши мумкинлигини тахмин қилиш имконини беради.
Мавжуд диний таълимотлар, улардаги муайян қоидаларни давр талабига мослаштириш, бошқача айтганда, модернизация қилиш жараёни ҳам давом этмоқда. Масалан, христианлар амалга оширган инквизиция ва Салб юришлари хато бўлганини тан олиб, Рим Папаси ҳатто расман кечирим ҳам сўради. 1992 йилда Папа Иоанн Павел II ўз пайтида Ернинг Қуёш атрофида айланиши ҳақидаги қарашларни ёқлагани учун черков трибунали томонидан тавба қилдирилиб, ўз қарашларидан воз кечишга мажбур қилинган Галилео Галилейнинг ҳақ бўлганини тан олиб, барчадан узр сўрагани ҳам бунга мисол бўла олади.
Шунингдек, мавжуд динларнинг тарқалиш ҳудудида жиддий ўзгаришлар содир бўлаётганини таъкидлаш зарур. Масалан, ўтган асрда асосан христианлар яшаб келган Европада бугунги кунда 20-25 миллион атрофида мусулмонлар истиқомат қилмоқдалар. Жумладан, Буюк Британияда – 3 миллион, Германияда – 5 миллион, Францияда – 6-7 миллион исломга эътиқод қилувчи фуқаролар яшамоқда. Тадқиқотчилар фикрига кўра, ҳозирда айнан ислом эътиқодчилари сони энг тез кўпайиб бораётган дин ҳисобланади. Бирлашган миллатлар ташкилоти маълумотларига кўра, исломнинг йиллик ўсиш суръати 6,4 фоизни ташкил этиб, 1989 йилдан 2011 йилга қадар мусулмон аҳоли сони Шимолий Америкада – 25, Африкада – 2,15, Осиёда – 12,57, Европада – 142,35, Австралия ва Океанияда – 257,01 фоизга кўпайган. Фақат Лотин Америкасида исломга эътиқод қилувчилар улуши 4,73 фоизга камайган. Бундай ўзгаришлар, бир томондан, глобаллашув келтириб чиқараётган одамлар миграцияси натижасида, иккинчи томондан, кишиларнинг буддавийлик, кўпгина ҳолларда ва асосан исломни онгли тарзда қабул қилиши билан боғлиқ. Маълумотларга кўра аср бошидан бугунги кунга қадар 1 миллион туб европаликлар ислом динини қабул қилишган. Голливуд юлдузи Стивен Сигал буддавийликни, Венера-Имона Прохорова исломни қабул қилиб, Қуръоннинг шеърий таржимасини амалга оширгани, ўзининг сув ости тадқиқотларидан бирида “Қуръон”нинг “Ар-Роҳман” сурасидаги денгизлар орасида кўзга кўринмас тўсиқ борлиги ҳақидаги ояти тасдиғини кўрган машҳур француз олими Кусто исломни қабул қилгани, машҳур футбол юлдузлари Франк Рибери, Абель Шавьер, Тьери Анри, Эрик Абидалларнинг исломни қабул қилгани, АҚШдаги кўплаб қоратанли спортчилар ва эстрада юлдузларининг ислом номидан иш юритувчи “Қора мусулмонлар” сектасига аъзо бўлаётгани бунинг яққол далилидир.
Шунингдек, аҳолиси анъанавий равишда буддавийлик ва исломга эътиқод қилиб келган ўлкаларда христианликни ёйишга интилиш кузатилмоқда. БМТ маълумотларига кўра христианликнинг ўсиш кўрсаткичи йилига 1,46 фоизни ташкил қилади. Мазкур жараён айрим христиан ташкилотлари ва йўналишларининг фаол миссионерлик ҳаракати натижасида содир бўлмоқда.
Қайд этилган мулоҳазалар бугунги кунда ҳам дунёнинг диний манзарасида жиддий ўзгаришлар содир бўлаётганидан далолат беради.


Download 1,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish