Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти


Миссионерликда нима учун ёшларга алоҳида эътибор берилади?



Download 1,36 Mb.
bet20/47
Sana23.02.2022
Hajmi1,36 Mb.
#177254
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   47
Bog'liq
Миссионерлик услубий қўлланма 2016

Миссионерликда нима учун ёшларга алоҳида эътибор берилади?
Ёшларнинг фаол ижтимоий кучга айланиб бораётгани бугунги кунда уларнинг турли мафкуравий таъсир ва тазйиқларнинг бош объектига айланишига олиб келди. Бунда уларнинг жамиятнинг ҳали етарли тажрибага эга бўлмаган, ташқи таъсирларга тез берилувчан ва, айни пайтда, энг ҳаракатчан қатлами экани инобатга олинмоқда.
“Ёшларнинг онгида қандай кайфият устунлигини айтсанг, мен сенга кейинги авлоднинг табиати қандай бўлишини айтиб бераман”,-деб ёзган эди инглиз сиёсий арбоби Эдмунд Берк. Шу нуқтаи назардан қараганда, миссионерларнинг жамиятнинг эртанги кунини белгилаб берадиган авлод онгини эгаллаш, назорат қилишни кўзлаб иш юритаётганини қайд этиш лозим.
Тасаввур қилинг эртага ана шундай прозелитлардан бири, юқори давлат мансабларидан бирига кўтарилди. Ўша мансабдор энди давлат манфаати учун хизмат қилармикин ёки ўз раҳнамолари нағмасига ўйнармикан? Афсуски, ёшларимиз орасида ҳам бундайлар йўқ эмас. Уларнинг тилларидан Ватан танқиди ва Европа тақлиди тушмайди. Ўзларини «лидер», “юқори сиёсий онг эгаси” деб билган ҳолда улар хориждан келган айғоқчи миссионерларни ўзларига идеал қилиб олганлар.
“Зарғалдоқ” инқилоблар, турли диний экстремистик ҳаракатлар, террорчилик хуружларининг асосий иштирокчилари ёшлар экани эса юқоридаги каби эътиқодий ва ғоявий таъсир ва тазйиқлар қандай оқибатларга олиб келишини, ўсиб келаётган авлодга хос фаоллик ва социал энергиядан ғайриинсоний мақсадлар йўлида нечоғлик усталик билан фойдаланиш мумкинлигини яққол намойиш этади.
Меҳнат миграциясига хос хусусиятлардан миссионерлик йўлида фойдаланишга интилиш нималарда кўринади?
Глобаллашув чуқурлашиб бораётган ҳозирги даврда меҳнат миграцияси табиий ҳолат ҳисобланади. Мутахассислар маълумотларига кўра, Ер юзидаги ҳар 6 одамнинг 1 таси меҳнат мигранти ҳисобланади. Бошқача айтганда, тахминан 1 миллиарддан ортиқ одам кўпроқ пул топиш, яшаш шароитини янада яхшилаш мақсадида мамлакат ичида бир жойдан иккинчи жойга ёки бир давлатдан бошқасига ишлаш учун боради. Глобал характер касб этган мазкур ҳолатдан ҳам миссионерлар усталик билан фойдаланишга ҳаракат қилмоқдалар. Мавсумий меҳнат мигрантларига яхши иш топишда маслаҳат бериш, иш топишда кўмаклашиш, уйда қолаётган оила аъзолари ва яқинларига кўмаклашиш байроғи остида миссионерлик ҳаракатлари олиб борилаётгани ҳам шундай хулоса чиқариш имконини беради.
Шу билан бирга, миссионерлар психологик тазйиққа учраган меҳнат мигрантларини улар бораётган мамлакат ёки ҳудуддаги ҳамкасблари қўлига тутказадилар. Шу тариқа, улар бошлаган маънавий-руҳий таъсир эътиқодий тарбия билан алмашади. Тадрижий ва тизимли эътиқодий босим остида қолган инсон охир-оқибатда ўз динини ўзгартиради. Ана шу тариқа христианликни қабул қилиш ҳоллари бугунги кунда масалан, Қозоғистон, Жанубий Корея ёки Россияда ишлаб келаётган меҳнат мигрантлари орасида кўплаб учраётгани миссионерлар ўз мақсдалари йўлида халқаро ҳамкорликни ҳам яхши ташкил қилганликларини кўрсатади.
Юқоридаги каби тактикани чет элда таълим олиш учун ҳаракат қилаётган ёшларга, хорижлик фуқарога турмушга чиқиб, ўз бахтини топишга интилаётган аёл-қизларга нисбатан қўллаш ҳоллари учраётганини ҳам алоҳида қайд этиш лозим. Мазкур ҳолат ҳам уларнинг конкрет вазиятга мослашган ҳолда ишлашга ҳаракат қилаётганини яна бир исботлайди.
Миссионерлар маълум соҳаларда меҳнат қилишдан ҳам ўз мақсадлари йўлида фойдаланишмоқда. Буни қандай изоҳлаш мумкин?
Очиқ-ошкора миссионерлик ҳаракатларини олиб бора олмаслик миссионерларни янги йўлларни қидириб топишга ундамоқда. Хусусан, муайян корхона ёки ташкилотда бундай фаолият билан шуғулланиш имконининг йўқлиги, миссионерларни одамларнинг диққатини тортмайдиган соҳаларга ишга жойлашиш орқали ўз ҳаракатларини давом эттиришга ундамоқда. Сўнгги пайтда, масалан, иеговочилар шаҳар ободончилиги тизимида фаррош ва ўзига тўқ фуқароларнинг уйида хизматкор сифатида ишлашга алоҳида эътибор бермоқдалар. Бундай йўл ўзига хос самарадорликка эга, албатта. Масалан, кўча супураётган фаррош ўтиб кетаётган ҳар бир одам билан эркин ва бемалол мулоқотга киришган ҳолда уни қийнаётган муаммолар ҳақида гаплашиш, уларни ечишга ёрдам бера оладиган кишилар борлигини баён этиш ва “тўғри йўлни” топишга таклиф этиш имконига эга бўлади.
Уйда хизматкорлик қилаётган, ўзининг хушмуомалалиги, тўғрисўзлиги, меҳнаткашлиги, боз устига диний билимлардан хабардорлиги билан ишонч қозонган миссионер эса, ўзига тўқ оиланинг уй бекаси, фарзандларига аста-секинлик билан бўлса-да, эътиқодий босим ўтказиш йўлидан боради. Тажриба, афсуски, аксарият ҳолларда улар ўз кўзлаган натижаларига эришишларини кўрсатмоқда.

Download 1,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish