Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти


- Шаҳар қурилиши ва хўжалиги 5340800



Download 1,36 Mb.
bet2/47
Sana23.02.2022
Hajmi1,36 Mb.
#177254
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   47
Bog'liq
Миссионерлик услубий қўлланма 2016

5340300 - Шаҳар қурилиши ва хўжалиги
5340800 - Автомобил йўллари ва аэродромлар
5340900 - Кўчмас мулк экспертизаси ва уни бошқариш
5341000 - Қишлоқ ҳудудларини архитектура-лойиҳавий ташкил этиш
С А М А Р Қ А Н Д-2016


УДК: 
Услубий қўлланма “Маънавият асослари. Диншунослик” фанининг Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган намунавий дастур асосида тузилди ва ишчи фан дастурига мувофиқ келади.
Мазкур услубий қўлланмада бугунги дунёнинг диний манзараси, унда содир бўлаётган ўзгаришлар, Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётан ноисломий диний конфессиялар, уларнинг ўзига хос хусусиятлари таҳлил қилинган. Миссионерлик ва прозелитизмнинг тарихи, ғоявий-ақидавий асослари, замонавий кўринишлари, бундай фаолият билан шуғулланаётган жамоалар, уларнинг ғаразли мақсадлари, қўллаётган услуб ва воситлари кенг қамровли маълумотлар ва мисоллар асосида ёритиб берилган. Айни пайтда, миссионерлик ҳаракатларининг олдини олишнинг ҳуқуқий асослари, бу борада ҳар бир киши ва жамият олдида турган долзарб вазифалар, жамиятда барқарорлик ва тарақиётни таъминлашда диний маърифат ва бағрикенглик маданиятининг ўрни ва аҳамияти ҳақида сўз юритилган.
Услубий қўлланмадан нафақат талабалар ёшлар, балки, диннинг моҳияти, инсон ва жамият ҳаётидаги ўрни билан боғлиқ масалаларга қизиқувчилар фойдаланиши мумкин.
Тузувчилар:
А.Э.Зиётова - Ижтимоий фанлар кафедраси катта ўқитувчиси
Қ.Х.Мамарахимов - Ижтимоий фанлар кафедраси ўқитувчиси


Тақризчилар:
А.Қ.Айматов - СамДУ “Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти” кафедраси мудири, ф.ф.н., доцент.
С.Н.Норов - СамДАҚИ Ижтимоий фанлар кафедраси доценти, ф.ф.н.

Услубий қўлланма Ижтимоий фанлар кафедраси йиғилишида муҳокама қилинган ва маъқулланган (Баённома №11, 20.04.2016 йил)


КИРИШ

Бугунги кунда кишилик жамияти ривожига кучли таъсир кўрсатаётган, унга ўзига хослик бахш этаётган ижтимоий омиллар қаторида диний омилнинг ҳам алоҳида ўрни бор. Диннинг яратувчилик ва бунёдкорлик, уюштирувчилик ва йўналтирувчилик салоҳиятидан фойдаланилганда у ҳамиша жамият ривожи, инсон камолотига хизмат қилган. Айни пайтда, инсониятнинг кўп асрлик тарихи диндан ниқоб сифатида фойдаланиш, ундаги ғояларни вайронкорлик руҳида талқин этиш одамлар бошига кўплаб кулфатлар келтирганини кўрсатади. Замонавий воқелик, диндан ғараз мақсадлар йўлида фойдаланиш давом этиши баробарида у ўта нозик тус ва хатарли кўринишлар олаётганидан гувоҳлик беради. Турли шаклларда намоён бўлаётган миссионерлик ҳаракатлари бунга мисол бўла олади.


Глобаллашув шароитида эса у янгича шаклу шамойил ва кенг миқёс касб этиб, жамиятдаги барқарорлик ва тараққиётга таҳдид солмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов таъкидлаганларидек, будай таҳдидларни “...илмий-амалий жиҳатдан атрофлича таҳлил қилиш ва баҳолаш, уларнинг устувор йўналишларини, кимга ва нимага қарши қаратилганини аниқлаш, аҳоли турли қатламларига таъсирини ўрганиш, миллий манфаатларимизга, ҳаёт тарзимизга зид бўлган зарарли ғоялар ва мафкуравий хуружларнинг моҳиятини очиб бериш, фуқароларимиз қалбида миллий тафаккур ва соғлом дунёқараш асосларини мустаҳкамлаш алоҳида аҳамият касб этади”1.
Шундан келиб чиқиб, мазкур услубий қўлланмада бугунги дунёнинг диний манзараси ҳақида фикр юртилган. Зеро, миссионерликнинг мазмун-моҳияти, кўлами ва намоён бўлиш шаклларини унда содир бўлаётган ўзгаришлардан ташқарида тўғри ва тўлиқ тушуниш мумкин эмас. Мазкур ҳолатни инобатга олиб, “дин” ва “диний конфессия” тушунчаларининг мазмуни, бугунги кунда жамиятда динга бўлган қизиқиш кучайишининг сабаблари ҳақида фикр юритилган.
Айни пайтда, ибтидоий эътиқод шаклларининг моҳияти, миллий ва жаҳон динларининг ўзига хос хусусиятлари, ақидавий асослари, жуғрофий тарқалиши таҳлил қилиниб, диний секталарнинг инсон ҳаёти ва жамият тараққиётига туғдираётган таҳдиди ва дунёнинг диний манзарасида содир бўлаётган ўзгаришлар кўрсатиб берилган.
Шунингдек, услубий қўлланмада реал диний жараёнлар, мавжуд конфессиялар ўртасидаги умумий ва фарқли жиҳатларни теранроқ англаб олишига кўмаклашиш мақсадида Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётан ноисломий диний конфессиялар, уларнинг тарихи, таълимоти, байрамлари ҳақида ҳам атрофлича маълумот беришга ҳаракат қилинган.
Миссионерлик ва прозелитизмнинг моҳияти, христиан миссионерлигининг ғоявий-ақидавий асослари, тарихи, унинг кенг ёйилиши сабаблари ҳақидаги фикр-мулоҳазалар эса талабаларнинг мавзуни чуқурроқ англашига хизмат қилади.
Шунингдек, инжиллаштиришдан кўзланаётган мақсадлар, бугунги кунда миссионерликнинг ғаразли геосиёсий мақсадлар билан уйғунлашиб кетгани, уларга эришиш йўлида миссионерлар томонидан ишлаб чиқилган махсус режалар ва дастурлар, миссионерлик стратегиясининг мазмуни, бу йўналишдаги фаолиятни амалга оширишнинг молиявий асослари каби масалалар ҳақида ҳам батафсил фикр юритилган.
Айни пайтда, миссионерликни амалга оширишда тиббиёт ва таълим-тарбия соҳасидаги фаолият, хайрия ёрдамлари кўрсатиш, уйма-уй юриб тарғибот олиб бориш, маҳаллий тилларда христианликни тарғиб қилувчи адабиётларни тарқатиш, рўзнома ва журналлар, радио ва теледастурлар, кино маҳсулотлари ва интернетнинг ўрни ҳам батафсил таҳлил қилинган.
Шу билан бирга, бугунги кунда вазиятга мослашган ҳолда миссионерликнинг такомиллашиб бораётгани, аҳолининг турли қатламлари, жумладан, болалар, ёшлар, аёллар, пенсионерлар ва ногиронлар орасида иш олиб боришга уринишларнинг сабаблари аниқ мисоллар асосида таҳлил қилинган.
Услубий қўлланмада, Марказий Осиёда миссионерликни амалга оширишга қаратилган махсус дастурларнинг мазмуни, минтақамиз, мамлакатимиз ҳамда миллий менталитетимиз ва қадриятлармизга хос айрим хусусиятларни инобатга олган ҳолда, олиб борилаётган ҳаракатлар ҳам аниқ ҳаётий мисоллар ва далилларга таяниб, тадқиқ этилган.
Миссионерлик миллий бирлик ва жамият барқарорлигининг таҳдидига айланган экан, унга қарши кураш, олдини олишга қаратилган ишларни тизимли ташкил этиш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан бири ҳисобланади. Бунинг учун мамлакатимизда етарли ҳуқуқий асослар ҳам яратилган. Шундан келиб чиқиб, услубий қўлланмада миссионерликнинг олдини олишнинг ҳуқуқий асослари ҳамда бу жараёнда диний маърифат ва бағрикенглик маданиятининг ўрни ва аҳамияти масаласига ҳам алоҳида эътибор берилган.
Услубий қўлланма охирида берилган айрим атамалар ва сўзларнинг изоҳи услубий қўлланмадан фойдаланувчилар учун нотаниш бўлган тушунчаларнинг мазмунини теранроқ англашга хизмат қилади. Иловада Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳамда “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси” ва “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси”даги айрим моддалар, Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонун матни берилган. Бу талабаларга мамлакатимизда виждон эркинлигини таъминлаш бўйича яратилган ҳуқуқий асослар ҳақида тизимли тасаввур ҳосил қилишга кўмаклашади.



Download 1,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish