Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти


Юртимизда нисбатан кенг тарқалган Православликнинг бошқа христиан конфессияларидан қандай фарқли жиҳатлари бор?



Download 1,36 Mb.
bet6/47
Sana23.02.2022
Hajmi1,36 Mb.
#177254
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   47
Bog'liq
Миссионерлик услубий қўлланма 2016

Юртимизда нисбатан кенг тарқалган Православликнинг бошқа христиан конфессияларидан қандай фарқли жиҳатлари бор?
Православлик (русча - чин эътиқод) - христианликнинг 1054 йилда бўлиниб кетиши натижасида шаклланган христианликнинг уч асосий йўналишидан биридир.
Асосан Шарқий Европа, Яқин Шарқ, Болқон мамлакатларида кенг тарқалган православликка дунёда тахминан 217 миллион киши эътиқод қилади.
Православликда католик йўналишида бўлганидек ягона марказ ҳозир ҳам йўқ. Бугунги кунда дунёда 15 та автокефаль (мустақил) ва 2 та автоном мақомга эга православ черковлари мавжуд. Улар умумчерков аҳамиятига молик масалаларни ҳал этишда бир-бирлари билан алоқада бўлиб турадилар.
Православлик диний таълимоти “Муқаддас ёзув” (“Инжил”) ва “Муқаддас ривоятлар”га асосланган.
Бу ақидаларни православ черковлари илоҳий характерга эга, абадий ва ўзгармас деб билади.
“Муқаддас учлик” - худонинг бир вақтнинг ўзида ҳам ягона, ҳам уч хил кўриниш (Ота-худо, Ўғил-худо-Исо ва Муқаддас Руҳ) да намоён бўлади, деб ишониш, инсонни туғма гуноҳкор деб билиш, Исонинг инсон қиёфасига кириб, ўз умматларини гуноҳдан халос этиш учун ўзини қурбон қилганини тан олиш, охиратга ва унда қайта тирилишга эътиқод қилиш, черковнинг худо ва одамлар ўртасидаги воситачи эканига ишониш православлик диний таълимотининг асосини ташкил этади.
Православликда диакон, епископ, митрополит, патриарх каби диний рутбалар мавжуд.
Христианликнинг 7 сирли маросими православликнинг ҳам асосини ташкил этади. Фақат уларнинг бажарилишида католиклар билан православлар орасида баъзи фарқлар бор.
Православликда:
- янги туғилган бола чўқинтирилаётганда сувга ботириб олинади;
- муқаддас мой суртиш чўқинтиришдан сўнг кетма-кет маҳаллий руҳоний томонидан бажарилади;
- оддий инсонлар ва руҳонийлар бир хил - квасли нон ва вино билан тотинадилар;
- никоҳ маросими черковда, руҳоний томонидан амалга оширилади. Эр-хотин фақатгина ҳиёнат сабабли ажрашишлари мумкин. Никоҳни факат черков бекор қила олади;
- христианликнинг бошқа конфессияларидан фарқли равишда “қора” ва “оқ“ руҳонийлар фарқланади. Жумладан, “қора” руҳонийларда “целибат”, яъни уйланмаслик амалиёти мавжуд;
- тавба маросимида католикликдан фарқли равишда тавба қилувчи ва руҳоний юзма-юз ўтиришади.
Қолган маросимларда сезиларли фарқ кузатилмайди.
Православликда ибодат асосан маҳаллий тилда олиб борилади. Рождество, Пасха каби умумхристиан байрамлари православликнинг ҳам асосий маросимлари ҳисобланади.
Черковлар бўлинганидан сўнг католиклар томонидан қабул қилинган ақидаларни православлар хато, “Муқаддас ёзув” ва “Муқаддас ривоятлар”га зид, деб ҳисоблайдилар. Шунингдек, черковлар бўлинишидан сўнг католиклар томонидан қабул қилинган байрамларни ҳам православлар нишонламайдилар
Рус православ черкови - Москва патриархияси дунёдаги энг катта мустақил (автокефал) православ черковидир. Тошкентда Рус православ черковининг Тошкент ва Ўрта Осиё епархияси мавжуд бўлиб, у Қирғизистон, Туркманистон, Тожикистон православларининг маркази ҳисобланади.
Православлар асосан қуйидаги байрамларни нишонлайдилар:
1. Исо туғилган кун (Рождество Христово - дунё православларида 25 декабрь, Рус православ черковида 7 январь);

  1. Исонинг хатна қилиниши (Обрезание Господне – 14 январь);

3. Исонинг чўқинтирилиши (Крещение Господне. Богоявление – 19 январь);
4. “Қадимги Аҳд” ва “Янги Аҳд”лар бирлашган кун (Сретение Господне – 15 февраль);

  1. Илоҳий хушхабар (Благовещение Пресвятой Богородицы – 7 апрель);

  2. Исонинг Қуддусга кириши (Вход Господень в Иерусалим – 24 апрель);

  3. Пасха (Пасха Господня. Светлое Христово Воскресенье – 1 май);

  4. Исонинг осмонга кўтарилиб кетиши (Вознесение Господне – 9 июнь);

  5. Муқаддас учлик ёки Пятидесятница байрами (День Святой Троицы или Пятидесятница - 19 июнь);

10. Яҳё пайғамбарнинг туғилган куни (Рождество Иоанна Предтечи – 7 июль);
11. Ҳаворийлар Петр ва Павеллар куни (Святых первоверховных апостолов Петра и Павла – 12 июль);
12. Исо Масиҳнинг Ермон тоғида нурланиши байрами (Преображение Господне – 19 августа);
13. Биби Марямнинг вафоти (Успение Пресвятой Богородицы – 28 август);
14. Яҳё пайғамбар қатл этилган кун (Усекновение главы Иоанна Предтечи – 11 сентябрь);
15. Биби Марямнинг туғилган куни (Рождество Пресвятой Богородицы – 21 сентябрь);
16. Исо михланган хочни тиклаш байрами (Воздвижение Креста Господня – 27 сентябрь);
17. Биби Марямнинг 910 йилда Константинополь шаҳри қамали пайтида мўъжизавий пайдо бўлиши байрами (Покров Пресвятой Богородицы – 14 октябрь);
18. Биби Марямнинг ота-онаси томонидан ибодатхонада хизмат қилиш учун топширилиши байрами (Введение во храм Пресвятой Богородицы – 4 декабрь)

Download 1,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish