Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти


Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётан ноисломий диний конфессиялар



Download 1,36 Mb.
bet5/47
Sana23.02.2022
Hajmi1,36 Mb.
#177254
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   47
Bog'liq
Миссионерлик услубий қўлланма 2016

2. Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётан ноисломий диний конфессиялар


Диний конфессия деганда нимани тушуниш керак?
“Конфессия” сўзи (лотинча- “confessio”) ўзбек тилига айнан таржима қилинганда “эътиқод қилиш”, деган маънони англатади. Умуман олганда, диний конфессия деганда муайян диний таълимот доирасида шаклланган ва ўзига хос хусусиятларга эга эътиқод ва ушбу эътиқодга эргашувчилар жамоаси тушунилади. Бир дин доирасида юзага келган бўлса-да, ақидалар борасида фарқланадиган жамоалар ҳам диний конфессиялар жумласига киради.
Шуни инобатга олган ҳолда, мутахассислар ҳозирги кунда дунёда юзлаб диний конфессиялар мавжуд, деб ҳисоблайдилар.
Диний конфессиялар манзараси ранг-баранглигини Ўзбекистонда расман рўйхатдан ўтиб фаолият юритаётган диний конфессиялар мисолида ҳам кўришимиз мумкин. Христианликка мансуб бўлса-да, юртимиздаги 11 та йўналишнинг ҳар бири ўзини алоҳида диний конфессия, деб ҳисоблаши фикримизнинг исботи бўла олади.
Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда динга бўлган муносабат тубдан ўзгарди. Демократик ҳуқуқий давлат қуриш йўлини танлаган Ўзбекистонда шўролар давридаги динга бўлган салбий муносабат рад этилиб, фуқароларнинг эътиқод эркинлиги қонун йўли билан кафолатланди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясида ҳар бир киши истаган динига эътиқод қилиши ёки ҳеч бир динга эътиқод қилмаслиги белгилаб қўйилган. Яъни диний эътиқод - ҳар кимнинг хусусий иши. Айни вақтда дин давлатдан ва давлат диндан ажратилган.
Бу Ўзбекистонда қурилаётган фуқаролик жамияти ва дунёвий демократик давлат талабларига тўлиқ жавоб берадиган тамойилдир.
Давлат билан диний ташкилотлар ўртасидаги муносабатларни мувофиқлаштириш, виждон эркинлиги ва диний ташкилотларда қонун ижросини назорат қилиб туриш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита зиммасига юклатилган
Истиқлол йилларида дин соҳасида чуқур ўзгаришлар содир бўлди. 2014 йилнинг 1 октябрь ҳолатига кўра, республикада 16 конфессияга мансуб 2223 та диний ташкилот, шу жумладан, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Қорақалпоғистон мусулмонлари қозияти, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг вилоятлар ва Тошкент шахридаги вакилликлари, Тошкент ислом института, 9 та Мадраса, 2039 та масжид, Рус Православ черкови Тошкент ва Ўзбекистон епархияси, Православ семинарияси, Рим-католик маркази, Евангель христиан-баптистлар черковлари уюшмаси, Тўлиқ инжил христианлар черковлари маркази, Протестант семинарияси, Библия жамияти, 151 та христиан черкови, 8 та яхудий, 6 та баҳоий жамоаси, 1 та Кришна жамияти ва 1 та Будда ибодатхонаси фаолият юритмоқда.


Download 1,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish