Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий



Download 1,93 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/98
Sana23.02.2022
Hajmi1,93 Mb.
#153946
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   98
Bog'liq
pdf

Биринчиси, маънавияти нисбатан паст савияда шаклланган раҳбарлар. 
Бундай раҳбарлар оддий ахлоқий-руҳий фазилатлардан анча маҳрум ва 
жамият маънавий меъёрларини тушуниб етмайдиган, уларни менсимайдиган 
раҳбар ходимлардир. 
Иккинчи тоифадаги раҳбарлар маънавий маданияти, ахлоқий даражаси 
паст бўлиши билан бирга, жамоат фикри, оила, халқ анъаналари ва бошқа шу 
каби қадриятлар билан боғлиқ психологик муҳитни тез-тез бузиб турадиган 
раҳбарлардир. 
Учинчи тоифадаги раҳбарлар қаторига ахлоқ меъёрларини ҳаётий 
зарурат сифатида ички ишонч ва туйғу билан ўзлаштирмай, уларни кўр-
кўрона қабул қилувчилар киради. Бундай раҳбарлар кўп ўқиб ўрганади,
назарий жиҳатдан юқори билимга эга бўлади, амалда эса бу билимларни 
қўллай олмайди ёки ташкилотчилик қобилияти етишмайди. 
Тўртинчи тур раҳбарлар руҳий-суст, маънавий маданиятли бўлса-да, 
адолатсизликни ўткир ҳиссиёт билан қабул қилади. Уларда ахлоқий 
билимлар етарли, аммо уларни рўёбга чиқариш учун ташаббускорлик, 
мустақиллик ва шижоат етишмайди. 
Бешинчи тоифадаги раҳбарлар маънавий маданият ва сиёсий-психологик 
билимларни етарли даражада эгаллаган, ташаббускор ва шижоатли бўлади. 
Бундай раҳбарлар чуқур билимга, теран тафаккур ва ўткир мушоҳадага, 
маънавий ҳиссиётларга бой бўлади. 
Психологик билимларни атрофлича ўзлаштирган раҳбарнинг маданияти, 
юқори даражада бўлиб, хулқ, ахлоқ категорияларини ўзида доимий 
характерга айлантирган бўлади. Бу эса раҳбар ўзида индивидуал ва 
интеллектуал савияни ҳар томонлама шакллантириб боришни тақозо қилади. 
Раҳбар шахс маънавиятининг шаклланишида уч қадриятга жиддий 
диққат қилиш лозим бўлади.
1. Маънавият – мунтазам камол топиб бораётган раҳбар шахснинг 
ақлий, руҳий ва ботиний кучидир. У мустақил фикрга ва мустақил 
дунёқарашга олиб келади. 
2. Ахлоқ-одоб – раҳбар шахснинг ахлоқий, вужудий ва ҳаётий кучидир. 
У соғлом вужуд ва соғлом ҳаётга олиб келади.
3. Маърифат – раҳбар шахснинг билими, тажрибаси ва эътиқодидир. У 
соғлом тафаккурга ва ижтимоий фаолликка олиб келади.
Шу сабабли “бизнинг муқаддас динимиз ҳам, бутун Шарқ фалсафаси 
ҳам бу қадриятларни улуғлаган, уларни ижтимоий тараққиётнинг энг муҳим 


19 
шартлари деб билган”.
1
Раҳбар шахс маънавиятининг бу уч қадрият асосида 
такомиллашиб бориши билан: 
биринчидан, жамият бошқаруви шароитида раҳбар шахснинг нуфузи 
ошади; 
иккинчидан, фуқаролик жамияти қуриш жараёни раҳбар шахс энг фаол 
кишига айланади; 
учинчидан. ижтимоий тараққиётни юзага келтиришда раҳбар шахснинг 
таъсири кучаяди.
Зеро, жамият бошқаруви шароитида раҳбар шахс маънавий жиҳатдан 
мунтазам камол топиб бормоғи керак. Чунки, бундай шароитда “Инсон 
омили ва мезони” устувор даражада белгиланмоқда. Улар нимларни 
ифодалайди? 
Биринчидан, давлат ва жамият манфаатлари фақат Инсон манфаатлари 
нуқтаи назаридан белгиланади.
Иккинчидан, давлат ва жамиятни ривожлантирувчи кучлар ҳамда 
асослар инсон омилига таяниб белгиланади.
Учинчидан, умуман, тараққиётнинг мазмун-моҳияти инсонни бахтли 
қилишдан иборат бўлади.
Мустақил тараққиёт йўлида тўпланган тажриба, дунё жамоатчилиги 
ўзбек модели дея эътироф этган ўзимизга хос ва ўзимизга мос тараққиёт йўли 
келажаги буюк давлат барпо этиш борасида амалга оширилаётган барча 
тарихий ўзгаришлар ва янгиланишлар раҳбарларнинг шахсий эътиқоди ва 
маънавий қиёфасини тубдан ўзгартиришга катта ёрдам берди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат 
бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари 
ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида” ги 
қарорида 6. давлат хизматчилари қуйидагиларга мажбур деб белгилаб 
қўйилган: 
“хизмат вазифаларини бажаришда давлат принциплари ва талабларига қатъи 
риоя этиш; 
ўз хизмат вазифаларини виждонан, юксак касбий даражада бажариш; 
юқори давлат органлари ва мансабдор шахсларининг ўз ваколатлари 
доирасида қабул қилган (берган) қарорларини (топшириқларини) ўз вақтида 
ва сифатли бажариш;
ўз фаолиятини қонун ҳужжатларида ва ички ҳужжатларида белгиланган 
лавозим ваколатлари доирасида амалга ошириш; 
ўз хизмат вазифаларини бажаришда бирор-бир шахслар, гуруҳлар ёки 
ташкилотларга ён босмаслик ва устунлик бермаслик, уларнинг таъсиридан 
1
Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини 
ривожлантириш концепцияси. – Т.: “Ўзбекистон”, 2010. 


20 
мустақил бўлиш, фуқароларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва қонуний 
манфаатларини ҳисобга олиш, камситиш ҳолатларига йўл қўймаслик;
ўз хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилувчи бирор-бир 
шахсий, мулкий ва бошқа манфаатларнинг таъсири билан боғлиқ бўлган 
хатти-ҳаракатларга барҳам бериш;
норматив-ҳуқуқий ҳужжат ва идоравий ҳужжатларда белгиланган 
чеклашлар ва тақиқларга риоя қилиш, ўз хизмат вазифаларини оғишмай 
бажариш; 
ўз хизмат фаолиятига бирор-бир таъсир кўрсатиш имкониятига 
барҳам бериш; 
Ўзбекистон Республикаси ва бошқа давлатлар халқларининг урф-
одатлари ва анъаналарини ҳурмат қилиш, турли этник, ижтимоий гуруҳлар ва 
конфессияларнинг маданий ҳамда бошқа хусусиятларини ҳисобга олиш, 
ижтимоий барқарорликка, миллатлараро ва конфессиялараро тотувликка 
кўмаклашиш;
ўзларининг хизмат вазифаларини виждонан бажаришда шубҳа пайдо 
қилиши мумкин бўлган хулқ-атвордан ўзини тийиш, шунингдек ўз обрўсига 
ёки давлат органининг нуфузига зарар етказишга қодир бўлган вазиятларга 
йўл қўймаслик;
хизмат мавқеидан давлат органлари, бошқа ташкилотлар, уларнинг 
мансабдор шахслари, шунингдек фуқаролар фаолиятига ноқонуний таъсир 
кўрсатиш учун фойдаланмаслик;
давлат органида хабарларни ва хизмат ахборотларини тақдим 
қилишнинг белгиланган қоидаларига риоя этиш.
7. Сиёсий, иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлик, шунингдек 
шахсий важлар ва бошқа субъектив сабаблар давлат хизматчиларининг қонун 
ҳужжатлари талабларини ва Одоб-ахлоқ қоидаларини бузиши учун асос бўла 
олмайди.»
1
Ўзининг раҳбарлик фаолиятини, олдига қўйган мақсадларини аниқ 
тасаввур қила оладиган, ўз келажаги ҳақида қайғурадиган раҳбар ҳеч бир 
даврда миллий ғоя ва маънавий мафкурасиз камол топиши мумкин эмас. 
Маънавий қиёфаси, маънавий мафкураси бўлмаса, ҳар қандай раҳбар ўз 
йўлидан адашади. 

Download 1,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish