Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий



Download 1,93 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/98
Sana23.02.2022
Hajmi1,93 Mb.
#153946
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   98
Bog'liq
pdf

Раҳбар шахс масъулияти. Масъулият раҳбар маданиятининг асосий 
белгиларидан бири бўлиб, унинг маълум соҳага жавобгарлигини акс 
эттиради. Алоҳида шахс, ходим масъулиятидан фарқ қилиб, кўлами кенглиги 
ушбу масъулиятни унутиш оқибатлари салмоғи билан ажралиб туради. Шу 
боис, раҳбар масъулияти ҳамиша муҳим саналган. Масъулият, Аввало,ҳар 
бир кишининг виждони, иймони, қолаверса, ўзгалар олдида, жамоа, жамият, 
Ватан, миллат олдидаги бурчини теран англашдир. Умуман, масъулият 
раҳбарнинг зиммасидаги вазифасига нисбатан жавобгарлик туйғусидир. 
Масъулиятли раҳбар, энг Аввало,ўзига, сўнгра бошқаларга нисбатан 
талабчан бўлади. Раҳбар фаолиятидаги барча салбий ҳодисалар эса ана шу 
масъулият ҳиссининг йўқлигидан келиб чиқади. 


16 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Вазирлар 
Мaҳкaмaсининг 
мамлакатимизни 
2016 
йилда 
ижтимoий-иқтисoдий 
ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга мўлжaлланган 
иқтисoдий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган 
кeнгайтирилган мaжлисидаги мaърузaсида баъзи раҳбарларнинг ўз ишларига 
масъулият билан қарамаётганликлари ва бунинг оқибатлари ҳақида 
тўхталиб: Энг асосий устувор вазифa – «Халқ билан мулoқoт ва инсoн
мaнфaaтлари йили» Давлат дастурини амалга oшириш, «Инсoн мaнфaaтлари 
ҳaммa нaрсaдан устун» деган oлижaнoб ғoяни изчиллик билан ҳаётга тaтбиқ 
этишдан ибoрaт. Бунинг учун қуйидаги вазифaларни бaжaришимиз лoзим. 
Биринчи – фуқаролар билан oчиқ мулoқoтни йўлга қўйишнинг янги 
самарали усул ва мexaнизмларини тaтбиқ қилиш, жумладан, барча 
дарaжaдаги ҳoкимлар, прoкурaтурa ва ички ишлар oрганлари рaҳбaрларининг 
aҳoли oлдида ҳисoбoт бериш тизимини жoрий этиш кeрaк. Ўйлаймaнки, aнa 
шу муҳим ишда Қoнунчилик пaлатaси ва Сeнaт қўмитaлари фaoл иштирoк 
этади.....
1
” , деб таъкидлайди. 
Масъулиятсизликнинг 
энг 
салбий 
кўриниши 

сиёсий 
масъулиятсизликдир. Сиёсий масъулиятсизлик – сиёсий калтабинлик, 
сафсатабозлик, найрангбозлик, қаллоблик ва бошқа хунук иллатларнинг 
пайдо бўлишига сабаб бўлади. Бинобарин, раҳбарлик лавозимидаги кишидан 
юксак онг ва тафаккур, ҳушёр идрок талаб этилади. Тарихий тафаккур ва 
сиёсий онгнинг қай даражада шаклланиши эса, Аввало,жамиятнинг 
тараққиёти, ундаги ички ва ташқи шарт-шароитларга боғлиқ ҳолда кечади. 
Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг фикрича: “Халқ давлат идорaларига 
эмaс, давлат идорaлари халқимизга xизмaт қилиши кeрaк ва бу ҳaқиқaтни 
aввалo барча бўғиндаги рaҳбaрлар яxши тушуниб oлиши зaрур.”
2
Раҳбар шахс маънавияти. Раҳбарнинг маънавий маданияти бу – 
раҳбарда шаклланган (ички) руҳий қувватдир. Раҳбар шахс маънавияти 
қандай бўлиши керак? Унинг асосини қандай ғоялар ташкил қилади? 
Биринчи Президентимиз айтганидек: “Кучли ижроия ҳокимияти бўлмаса, 
ҳатто энг демократик йўл билан қабул қилинган қарорлар ҳам 
бажарилмаслиги мумкин”.
3
Демак, раҳбар шахс маънавиятида, Аввало, 
масъулият ҳисси юксак бўлиши лозим. Бу ҳисни нималар ташкил қилади? 
Уни “инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз 
ҳуқуқларини олий қадрият”
4
деб билиш ташкил қилади. Шу маънода раҳбар 
1
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Мамлакатимизни 2016 йилда ижтимoий-
иқтисoдий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга мўлжaлланган иқтисoдий дастурнинг энг 
муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Мaҳкaмaсининг кeнгайтирилган мaжлисидаги 
мaърузaси. www.gov.uz
2
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Кoнститутцияси қaбул қилинганининг 24-
йиллигига бағишланган тaнтaнaли маросимдаги мaърузaси www.gov.uz
3
Каримов И.А
. Ўзбекистонинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли. – Т.: “Ўзбекистон”, 1992. -Б. 21.
4
Ўзбекистон Республикасининг Конститутцияси – Т.: “Ўзбекистон”, 2012. 13-модда. 


17 
шахс маънавияти ғоясининг биринчи элементи инсонни қадрлашдир. Бу 
улкан масъулият ҳиссини пайдо қилади.
Раҳбарнинг маънавий маданиятини тушунтиришдан олдин шахс 
маданиятига тўхталиб ўтсак. Шахс маданияти  бу жамият маданияти ва 
маънавий онгини шахс томонидан ўзлаштирилиш даражаси бўлиб, маънавият 
талаблари 
унинг 
хатти-ҳаракатларида 
қанчалик 
мужассамлиги 
кўрсаткичидир. Шахс маданияти деганда, муайян индивидга тааллуқли 
бўлган, унинг ақли ва қўли билан яратилган моддий ва маънавий бойликлар 
мажмуаси, унинг ҳаёти давомида инсонийликка ва маънавий-ахлоқий 
талабларга риоя қилиши билан боғлиқ бўлган хатти-ҳаракатлари 
тушунилади. Шахс маданияти унинг яратган бунёдкорлик ғояларида, миллий 
маданиятга, миллий маънавий-ахлоқий қадриятларга амал қилишида намоён 
бўлиб, унинг маънавий тарбияланганлик даражасини белгилайдиган 
мезондир. 
Шахс маданияти инсонийликка хос бўлган фазилатларни ўзида 
мужассамлаштиргани, Аввало,унинг содда ва камтарлиги, бошқаларга ўз 
тенгидек муносабатда бўлишида, бошқаларнинг билим ва тажрибасига 
ҳурмат билан қараши, одамларга қўлидан келганича беминнат ёрдам 
беришга ҳаракат қилиши, ўзига нисбатан талабчан, камсуқум ва бошқалардан 
ажралиб туришга ҳаракат қилмаслигида яққол кўринади. Шахс маданияти 
уни бошқа одамлар, жамоа билан бирлаштиради, унинг кўплаб дўст 
орттиришига имкон яратади.
Шахс маданияти мукаммал бўлиши учун у маънавий-ахлоқий 
фазилатларни ўзлаштириб, бойитиб бориши, ўзини ўзи тарбиялашга, назорат 
қилишга ва бошқара билишга доимо эътибор қаратиши, ўзига ўзи танқидий 
ёндаша билиши, билимларини бойитиб бориши, ўзида маданиятни 
ривожлантириб бориши керак.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, энди раҳбар шахсининг маданиятига 
тўхталиб ўтсак. Раҳбарда шаклланган маънавий-психологик маданият 
аждодлар ибратига асосланиб, қадрият даражасида қадрланадиган, шахс 
маънавий оламини тартибга солиб турувчи, кўникма даражасига етган 
ҳиссий билимлар мажмуидир. Раҳбардаги маданият – унинг раҳбарлик 
фаолияти усули ва ривожланиш мезонидир. Раҳбар ўз раҳбарлик 
салоҳиятини ривожлантириш учун маънавий оламини бойитадиган 
билимларни, эгаллаши, ташаббускорлик қобилиятини ошириб бориши зарур. 
Раҳбарнинг маънавий мулкига айланган билим унга хоҳиш-истакларини 
чегаралай билиш, ўзини ташқи тазйиқ ва таъсирлардан ҳимоя қилишга 
восита бўлади. Аниқроғи, маънавий, психологик жиҳатдан шаклланган 
раҳбар бўлиш ҳар қандай ижтимоий психологик муҳитда ўзини тута билиш, 
ўзи раҳбарлик қилаётган жамоа ва кенг жамоатчиликда соғлом меҳнат 
муҳитини яратишдан ва инсонларга самимий муносабатда бўлишдан қониқиб 
яшашдир. 


18 
Маънавияти шаклланган раҳбар адолатсизлик, қонун бузилишлари, 
Ватан манфаатларига зид ҳаракатларга қарши курашда ирода, шижоат ва 
фаоллик кўрсата олади. Раҳбарлар маънавий–психологик маданияти 
жихатидан қуйидаги тоифаларга бўлинади: 

Download 1,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish