Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети



Download 0,84 Mb.
bet7/7
Sana23.02.2022
Hajmi0,84 Mb.
#128986
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Курс иши (2)

“Халқаро миграция ташкилоти Конституциясини ратификация қилиш тўғрисида”ги қонун 2018 йил 12 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган ва 14 декабрда Сенат томонидан маъқулланган. ХМТ Конституциясида унинг мақсад ва вазифалари эълон қилинган. 2018 йил 26 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Халқаро миграция ташкилоти Конституциясини ратификация қилиш тўғрисида”ги қонунни имзолади. Халқаро миграция ташкилоти Конституциясини ратификация қилиш, мазкур ташкилотга аъзо бўлиш Ўзбекистонга бир қатор ҳуқуқлардан фойдаланишга имкон беради. Жумладан, овоз бериш ҳуқуқидан фойдаланиш, Кенгашда қарор қабул қилиш ва фаолиятида иштирок этишга, жорий дастурларда қатнашиш ёки унинг эҳтиёж ва манфаатларига доир ишлаб чиқиладиган янги лойиҳаларга ўз таклифини бериши ва миграция билан боғлиқ дастурларга халқаро молиявий ёрдам олиши мумкин. Шунингдек, ташкилотнинг ривожлантириш жамғармаси маблағларидан фойдаланиш ҳуқуқига ҳам эга бўлади.Халқаро миграцияда мигрантлар кўп ҳолларда маҳаллий ҳуқуқлардан маҳрум бўлади. Иш шароити, хавфсизлик масалалари ҳам таъминланмайди. Бунда аввало, аёллар ва болалар кўпроқ жабр кўришади. Бундай номутаносиблик мигрантлар томонидан норозиликни келтириб чиқаради ва улар томонидан жиноятлар содир этилишига олиб келиши мумкин.Сўнгги йилларда халқаро миграция жараёнларини тартибга солиш тамойиллари ва бу масалага ёндашув тубдан қайта кўриб чиқилмоқда. Бутун дунёдаги миграция оқимларини тартибга солиш мақсадида халқаро даражада миграция хизматларини кўрсатиш зарурати юзага келганлиги муносабати билан 1951 йилда Халқаро Миграция Ташкилоти (ХМТ) га асос солинган. Унинг вазифалари- инсонпарварлик ва миграция жараёнларини тартибга солишга ёрдам бериш, миграция назорати чораларини тартибга солиш ва инсонпарварлаштириш, миграция масалаларига амалий ечимларни топиш ва муҳтож муҳожирларга, шу жумладан, қочқинлар ва мигрантлар учун гуманитар ёрдам кўрсатишда кўмаклашиш, ушбу муаммоларни бартараф этиш ХМТ ҳукумат ва мигрантларга маслаҳат ва хизматларни тақдим этади. Миграция жараёни иқтисодий, ижтимоий ва маданий ривожланиш билан бир қаторда одамларнинг эркин ҳаракатланиш ҳуқуқи билан боғлиқ. Ушбу соҳаларнинг барчасини қамраб олган ХМТ фаолияти халқаро тараққиётни рағбатлантиришга қаратилган миграция сиёсати масалалари бўйича муҳокамалар ташкил этиш, тавсиялар тайёрлаш, мигрантларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, соғлиқни сақлаш масаларларини ҳал қилиш ва миграция жараёнлари билан боғлиқ ҳуқуқларни ҳимоя қилиш. Мазкур ташкилот миграция бўйича БМТ нинг Агентлиги ҳисобланади. Унинг фаолияти умумий манфаатлар учун инсонийликни сақлаган ҳолда миграцияни тартибга солишдаги асосий фаолияти тартибли амалга ошириш, муаммоларга амалий ечим излаш ва муҳтож мигрантларга инсонпарварлик ёрдамини кўрсатишга қаратилган. Халқаро миграцияда иштирок этаётган мигрантларнинг ижтимоий, сиёсий, ҳуқуқий, тиббий ва меҳнат ҳуқуқларини назарда тутувчи давлатлараро даражадаги ҳужжатлар имзоланган. 1953 йил 19 октябрда Халқаро Миграция Ташкилоти Конституцияси қабул қилинган. Мазкур Конституция 1954 йилнинг 30 ноябридан кучга кирган. Унинг асосий мақсадларидан бири мавжуд имкониятлар етарлича бўлмаган ёки халқаро ташкилотлар кўмагига муҳтож мигрантларнинг тартибли кўчишини ташкил этиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш ҳисобланади. Халқаро Миграция Ташкилоти ўз ишини давлатлар ёки бошқа манфаатдор халқаро ташкилотлар билан мувофиқлаштирган ҳолда ташкил этади. ХМТ ўз фаолияти давомида меҳнат миграцияси жараёнлари ва меҳнат мигрантлари хуқуқларининг ҳимояси масалаларига алоҳида эътибор қаратади. Бу борада ташкилот томонидан 1975 йилда “Миграция соҳасидаги суистеъмоликлар ва меҳнат мигрантларига имконият ва мурожаатларда тенгликни таъминлаш тўрисида” ги 143-сонли Конвенция ҳамда 1975 йилларда қабул қилинган “Меҳнат мигрантлари тўғрисида” ги 151-сонли тавсиялар қабул қилинган.
Москвадаги “Тонг Жаҳони” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилотининг ижрочи директори Валентина Чупикнинг сўзларига кўра, Россияда политсия ходимлари муҳожирлардан ҳужжатларни та’магирлик ё‘ли билан тортиб оладилар.
Политсия ҳужжатларни мигрантларнинг ўзига “қайта сотиш” учун тортиб олади. Агар мигрант политсия маҳкамасига олиб кетиладиган бўлса, ҳужжатларни қайтариб олиш “нархи” 4 карра ошади, деган эди у май ойида 24.кг нашрига.
Чупик Марказий осиёлик меҳнат муҳожирлари сақаланадиган ҳисбхоналарни “конслагерлар”даги шароитга қиёслаган.
“Улар одамларни ертўла, кабинка, миттигина камерага жойлайдилар, уларни ётоқсиз, емаксиз ва сувсиз қолдирадилар, ҳатто, ҳожатга чиқишга имкон берилмайди”, деди у. “Улар мигрантлардан телефонларини тортиб оладилар ва пул бериб қутулишга мажбурлаш учун уларни суткалаб шундай шароитларда ушлаб турадилар”.
У Россия политсиясининг ҳатти-ҳаракатлари қандли диабетга чалинган қирғизистонлик мигрантнинг ўлимига сабаб бўлаёзгани ҳақида 24.кг нашрига сўзлаб берган.
Патрул ходимлари эрта тонгда инсулин сотиб олиб, аптекадан чиқаётган йигитни қўлга олганлар. Ҳужжатлари жойида бўлишига қарамай, у политсия идорасига олиб кетилган. Ундан инсулинни олиб қўйишган, ўзини эса бир ярим суткага камерага тиқишган.
Бунинг натижасида у диабетик комага тушган.
“Политсия ходимлари тез ёрдам чақиришган, деб ўйлайсизми? Ё‘қ. Улар йигитни ташқарига олиб чиқиб, ўриндиққа ётқизганлар ва суд томон ё‘л олганлар. Судя эса, ҳужжатларга қараб ҳам ўтирмай, мигрантни депортатсия қилиш ҳақида буйруқ чиқариб берган”, деди Чупик.
“Йигит эртаси куни ўзига келган ва оғир аҳволда эди”, дейди Чупик.
Зўравонлик ва коррупсиянинг авж олиши
“Политсия Россиядаги энг корруптсиялашган идорадир”, дейди муҳожирларга бепул ҳуқуқий ва ижтимоий ёрдам кўрсатишга ихтисослашган иммиграция сиёсати мутахассиси Чупик. “Корруптсия ортидан даромад олиш мақсадида политсияда ирқчилик туйғуси шакллантирилади”.
Чупикнинг ўзи Москвага Ўзбекистондан кўчиб келган, бу эрда у политсия билан муаммога дуч келган меҳнат муҳожирларига бепул ёрдам кўрсатиш билан шуғулланади.
У кунига тахминан 40 тача телефон қўнғироқларини қабул қилади, уларнинг аксарияти ноқонуний ҳибсга олиш билан боғлиқ шикоятлардир.
“Муҳожир кўккўз ёки малласоч бўлмагани учун, айниқса, кўзлари осиёликларга хос қисиқроқ бўлгани сабаб, политсия ходими томонидан тўхтатилади”, деди у, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари мигрантларни сабабсиз ушлаб туриш ҳуқуқига эга эмаслигини та’кидлар экан.

Россияда мигрантлар ҳуқуқларини мониторинг қилиш бўйича ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, мамлакат ҳуқуқ-тартибот органларининг зўравонликлари кучайган, эктремизм ва терроризмга қарши кураш баҳонасида эса коррупсия юзага келган, деди Инсон ҳуқуқлари халқаро федерацияси витсе-президенти, бишкеклик Толекан Исмаилова.


“(Россиядаги) мигрантлар эркин ҳаракатланиш ва яшаш жойини танлаш ҳуқуқига эгалар”, деди у Карвонсаройга.
Политсиянинг Марказий осиёлик муҳожирларга қарши қаратилган рейдлари ва таҳдидлари Россияда инсон ҳуқуқлари ва фуқаролик эркинликлари кенг миқёсда бузилаётганини яққол кўрсатмоқда, деб қўшимча қилди Исмоилова.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2020 йил 1 январгача чет элга ишга кетаётган фуқароларни кетишдан олдин касбга ё‘налтириш марказлари ташкил этилади. Бунда, ҳар бир та’лим олувчи учун бир ойда 4 базавий ҳисоблаш миқдоридан ортиқ бўлмаган миқдорда грантлар ажратилади.
Шунингдек, меҳнат мигрантлари учун қуйидагилар имтиёзли суғурта қилинади:
• ишга жойлашишга патент ва бошқа ҳужжатлар берилишини рад этилиши таваккалчилигини суғурта қилиш;
• транспорт харажатлари ва бошқа харажатлар учун кредитлар қайтарилмаслиги таваккалчилигини суғурта қилиш;
• ихтиёрий тиббий суғурта.

Қарорга кўра, Ватанга қайтиб келган ишсиз ва банд бўлмаган меҳнат мигрантларига Бандликка кўмаклашиш жамғармаси ҳисобидан грантлар бериш ё‘ли билан бепул касбий ўқитиш, қайта ўқитиш ва малакасини ошириш чоралари кўрилади.


Шунингдек, 2020-2021 йилларда Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Екатеринбург, Новосибирск, Волгоград, Пятигорск, Истанбул, Нур Султон, Дубайда ваколатхоналари очилади

ХУЛОСА
Бугунги кунда жаҳон миграциясига иштирокчи давлатлар тажрибасида ўрганилган таҳлилий хулосалар шуни кўрсатмоқдаки, Ўзбекистoндa меҳнaт мигрaцияси сиёсатини дaвлaт тoмoнидaн тaртибгa сoлишни тaкoмиллaштириш чора- тадбирларини ишлаб чиқиш зарурати мавжудлигини кўрсатмоқда. Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 97-сонли қароридаги меҳнат фаолиятини ва тадбиркорликни амалга ошириш учун чет элларга кетаётган шахслар сонини ҳисоблаб чиқариш ва интеграциялашган ахборотларни тайёрлаш ва тақдим этиш модулини ижросини таъминлаш бўйича олиб борилган тaдқиқoтлар натижасига кўра мигрaция - (ички ва ташқи ) иқтисoдий, сиёсий вa ижтимoий динaмикaнинг муҳим oмилларидан бир эканлигини кўрсaтмоқда. Бунинг сaбaби - мигрaцияни ўргaнишда ишoнчли мaълумoт тўплaш учун тўлa ҳуқуқли тизимни жoрий қилиш зaрур, бу эсa ушбу ҳoдисaни мунтaзaм ўргaнишнинг aсoсий вoситaси бўлиб хизмат қилади. Шубҳaсиз, мигрaция стaтистикaсини йиғиш, шaкллaнтириш вa тaҳлил қилиш принциплaрини ўргaниш вa aмaлгa oшириш орқали сaмaрaли мигрaция сиёсaтини ишлaб чиқиш мумкин. Мигрaнтлaрнинг сoни, тaркиби, меҳнaт мигрaциясининг иқтисoдий кўрсaткичлaри тўғрисидaги хақиқий (реал) вa тўлиқ мaълумoтларга эга бўлмасдан ижoбий вa сaлбий oқибaтлaрни aниқлaш мумкин эмaс. Ҳaқиқий пaрaметрлaрни ҳисoбгa oлмaгaн мигрaция сиёсaти нoaниқ бўлиб қoлади вa дaвлaтнинг мoддий, институциoнaл вa бoшқa имкoниятлaри мaқсaдсиз йўнaлтирилгaн ҳoлдa сaмaрaсиз қўллaнилaди. Шундaй қилиб, Ўзбекистoндa меҳнaт мигрaциясини тaртибгa сoлиш сaмaрaдoрлигини комплекс ёндашувини бoсқичмa-бoсқич кетма кетликда ҳaл қилиш орқали тaртибгa сoлиш учун меъёрий aсoслaрни ишлaб чиқиш мақсадга мувофиқдир.
Download 0,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish