ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ
ИҚТИСОДИЁТ ФАКУЛЬТЕТИ 5А230110 – ДЕМОГРАФИЯ. МЕҲНАТ ИҚТИСОДИЁТИ ТАЪЛИМ ЙЎНАЛИШИ
К УРС ИШИ
Мавзу: Ўзбекистонда ташқи меҳнат миграция жараёнининг
ижтимоий-иқсисодий хаётда тутган ўрни ва аҳамияти.
Бажарди: Исматов И.М.
Текширди: и.ф.д. Мамбетжанов Қ.Қ.
Тошкент-2020
Мавзу: Ўзбекистонда ташқи меҳнат миграция жараёнининг
ижтимоий-иқсисодий хаётда тутган ўрни ва аҳамияти.
РЕЖА:
КИРИШ:
(Мавзунинг долзарблиги, мақсади ва вазифаси):
Ташқи меҳнат миграцияси ва унинг вужудга келиши омиллари
Ташқи меҳнат миграциясининг аҳоли турмуш даражасига таъсири
Бозор иқтисодиёти шароитида ташқи меҳнат миграциясининг тутган ўрни
Миллий иқтисодиётнинг ўсишида миграция иштирокчиларининг роли
Хорижда меҳнат қилаётган Ўзбекистонлик мигрантларнинг ижтимоий-иқтисодий аҳволи, ҳуқуқи ва имтиёзлари
Хулоса.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати.
КИРИШ
Мавзунинг долзарблиги: Маълумки кейинги йилларда мамлакатимизда янги иш ўринларини ташкил этиш орқали аҳоли бандлигини таъминлашга жиддий эътибор қаратилмоқда. Ишсизлик даражасини ошиб кетишининг олдини олиш, ёшларни иш билан таъминлаш мақсадида аҳоли бандлигини таминлаш дастурлари бўйича вазифалар самарали амалга оширилмоқда. Бунинг натижасида, ҳар йили меҳнат бозорига катта салмоқда янги ишчи кучи кириб келишига қарамасдан, ишсизлик кўрсаткичлари бир маромда ўртача 9%ни ташкил этмоқда. Ўзбекистон Республикасида кўплаб халқаро ҳуқуқ нормаларига қўшилган ҳолда, инсон ҳуқуқларини, шу жумладан ишчи-мигрантлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга жиддий эътибор қаратилиб келинмоқда. Мустақиллик йилларида меҳнат мигрантларининг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, уларнинг фаолиятини тартибга солиш, хорижга бориш ва келиш жараёнида хавфсизлигини таъминлаш ҳамда турли хил алдовлар домига тушиб қолишини олдини олиш мақсадида бир қатор меъёрий хужжатлар қабул қилинди.
Жаҳон амалий тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, кўпгина давлатлар меҳнат ресурсларининг маълум бир қисми бошқа давлатларда, асосан ҳудудан яқин мамлакатларда меҳнат фаолиятини амалга оширмоқда.
Меҳнат вазирлигининг маълумотларга кўра 2019 йилда икки миллиондан ортиқ фуқаролар хорижий давлатларда меҳнат қилганлар, бу жами иқтисодий фаол аҳолининг 16 фоизини ташкил этади. Ушбу ҳолат ташқи меҳнат миграцияси масалаларига давлат даражасида янада жиддийроқ эътибор қаратиш, уни тартибга солиш бўйича мавжуд механизмларни такомиллаштириш долзарблигини кўрсатмоқда. Ушбу вазифаларни ташқи меҳнат миграциясининг омиллари, йўналишлари, натижаларини ҳамда унда иштирок этаётган меҳнат ресурсларининг мотивлари юзасидан аниқ маълумотларга эга бўлмасдан ҳал этишнинг имкони мавжуд эмас.
Do'stlaringiz bilan baham: |