Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети


Миллий иқтисодиётнинг ўсишида миграция штирокчиларининг роли



Download 0,84 Mb.
bet5/7
Sana23.02.2022
Hajmi0,84 Mb.
#128986
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Курс иши (2)

4. Миллий иқтисодиётнинг ўсишида миграция штирокчиларининг роли
Халқаро миграция жараёнида жаҳон ва Ўзбекистон иштирокининг ҳозирги кундаки ўзига хос хусусияти шундаки, ҳозирда бу жараёнга давлат фаол ва самарали тарзда аралашмоқда. У халқаро меҳнат бозоридаги келишувларни тартибга солиб, мигрантларнинг бошқа мамлакатга чиқиши учун рухсат бериши ва қайтиб келиши муддатини назорат қилмоқда. Сўнгги йилларда ташқи миграцияда меҳнат миграциясига бўлган муносабат тубдан ўзгариб бормоқда. Хорижий давлатлардаги мигрантларнинг ўз юртлари ижтимоий- иқтисодий ҳаётига, айни пайтда улар ишлаётган мамлакатлар тараққиётига қўшаётган ҳиссаси катта. Ўз навбатида, чет мамлакатларда меҳнат қилаётган мигрантларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя этишга устувор аҳамият қаратилаяпти. Жумладан, Ўзбекистон Республикасида ҳам ҳозирги кунда аҳоли ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг фаол иштирокида ушбу соҳадаги ҳуқуқий асослар такомиллаштирилмоқда. Ишга ёллаш (рекрутинг), меҳнат миграцияси тўғрисидаги қонун лойиҳалари ишлаб чиқилмоқда, амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш кўзда тутилмоқда. Жаҳондаги ижтимоий - иқтисодий, сиёсий жараёнларнинг глобаллашуви миллий чегараларнинг ювилиши, ички ва ташқи сиёсат ўртасидаги фарқларнинг камайиши, халқаро муносабатларда янги иштирокчиларнинг пайдо бўлиши, ягона ижтимоий-сиёсий маконнинг шаклланиши билан бир вақтда халқаро миграция жараёнларига салбий таъсир ўтказмоқда. Унинг салбий оқибатларини юмшатиш ва давлатлараро муносабатлар тизимини янгича шароитларни ҳисобга олган ҳолда қайта кўриб чиқиш бугунги кундаги долзарб масалалардан бири ҳисобланади. Мигрантларнинг ҳаётий имкониятларини, истиқболдаги режаларини тузишга интилиш, ижтимоий шарт-шароитларнинг замонавий тизимларига йўл топа олиш, хусусан аниқ маълумот олишга ҳаракат қилиши ҳозирги замон миграциясининг асосий хусусиятларидан биридир. Шу сабабли халқаро майдонда миграция жараёнини ижтимоий-иқтисодий, сиёсий тартибга солиш муҳим аҳамият касб этади. Миграция жараёнининг давлатлараро даражада тартибга солиниши ҳар бир интеграциялашаётган давлатда инсон капиталига сармояларни кўпайтириш тақозо этади. Ноқонуний ва қонуний миграция муаммоси ҳам жаҳондаги муҳим масала ҳисобланиб, миграция жараёни ҳуқуқий тартибли тизимга солинмаса давлатларда мигрантлар ҳамда маҳаллий туб аҳоли ўртасида норозилик кайфиятининг ошишига, мамлакатда сиёсий ва иқтисодий барқарорликка раҳна солиши, ҳатто миллатлараро ва динлараро зўравонликнинг пайдо қилиши каби бир қатор вазиятларни келтириб чиқариши мумкин. Халқаро миграциянинг глобаллашув хусусияти шундаки жаҳон ҳамжамиятининг барча мамлакатларини қамраб олишидадир._
Бугунги _кунда жаҳон миграциясига иштирокчи давлатлар тажрибасида ўрганилган таҳлилий хулосалар шуни кўрсатмоқдаки, Ўзбекистoндa меҳнaт мигрaцияси сиёсатини дaвлaт тoмoнидaн тaртибгa сoлишни тaкoмиллaштириш чора- тадбирларини ишлаб чиқиш зарурати мавжудлигини кўрсатмоқда. Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 97-сонли қароридаги меҳнат фаолиятини ва тадбиркорликни амалга ошириш учун чет элларга кетаётган шахслар сонини ҳисоблаб чиқариш ва интеграциялашган ахборотларни тайёрлаш ва тақдим этиш модулини ижросини таъминлаш бўйича олиб борилган тaдқиқoтлар натижасига кўра мигрaция - (ички ва ташқи ) иқтисoдий, сиёсий вa ижтимoий динaмикaнинг муҳим oмилларидан бир эканлигини кўрсaтмоқда. Бунинг сaбaби - мигрaцияни ўргaнишда ишoнчли мaълумoт тўплaш учун тўлa ҳуқуқли тизимни жoрий қилиш зaрур, бу эсa ушбу ҳoдисaни мунтaзaм ўргaнишнинг aсoсий вoситaси бўлиб хизмат қилади. Шубҳaсиз, мигрaция стaтистикaсини йиғиш, шaкллaнтириш вa тaҳлил қилиш принциплaрини ўргaниш вa aмaлгa oшириш орқали сaмaрaли мигрaция сиёсaтини ишлaб чиқиш мумкин. Мигрaнтлaрнинг сoни, тaркиби, меҳнaт мигрaциясининг иқтисoдий кўрсaткичлaри тўғрисидaги хақиқий (реал) вa тўлиқ мaълумoтларга эга бўлмасдан ижoбий вa сaлбий oқибaтлaрни aниқлaш мумкин эмaс. Ҳaқиқий пaрaметрлaрни ҳисoбгa oлмaгaн мигрaция сиёсaти нoaниқ бўлиб қoлади вa дaвлaтнинг мoддий, институциoнaл вa бoшқa имкoниятлaри мaқсaдсиз йўнaлтирилгaн ҳoлдa сaмaрaсиз қўллaнилaди. Шундaй қилиб, Ўзбекистoндa меҳнaт мигрaциясини тaртибгa сoлиш сaмaрaдoрлигини комплекс ёндашувини бoсқичмa-бoсқич кетма кетликда ҳaл қилиш орқали тaртибгa сoлиш учун меъёрий aсoслaрни ишлaб чиқиш мақсадга мувофиқдир. Шу мазмунда қуйидаги тaвсиялaр илова қилинади:

  • Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши, Махаллий хокимиятлар, Ёшлар иттифоқи ва манфаатдор идоралар билан биргаликда чет элларда меҳнат ва тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган фуқороларни хисобини аниқлаш бўйича «Йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш;

  • Ўзбекистон Республикасидан чиқиб кетган ва Ўзбекистон Республикасига келган шахслар тўғрисида уларнинг статистикасини юритилишини таъминлаш шунингдек чет элларда меҳнат ва тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган фуқороларни сони, қайтиб келганлар,уларни қайтиш сабаблари, миграция турлари ва таркибини аниқлаш методикасини ишлаб чиқиш;

  • Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ўзбекистoндa тaшқи меҳнaт мигрaциясини дaвлaт тoмoнидaн тaртибгa сoлишни тaкoмиллaштириш мақсадида манфаатдор идоралар билан биргаликда чет элларда меҳнат ва тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган фуқороларни хисоботини аниқлаш бўйича ишлаб чиқиладиган методика асосида «Меҳнaт мигрaцияси (ички ва ташқи миграция) хисобот баланси»ни (ММХБ) шакиллантириш мақсадга муофиқдир.

Жаҳонда халқаро меҳнат муносабатларини ҳуқуқий тартибга солишнинг ўзига хос йўналишларини аниқлаш асосида мазкур соҳани такомиллаштириш ва меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланиш бўйича давлатлараро ҳамкорликни кучайтиришга алоҳида аҳамият берилмоқда. Жумладан, меҳнат миграциясини оқилона ташкил қилиш, ушбу соҳага «ақлли тартибга солиш» моделларини жорий қилиш ва меҳнат шартномаларини коллизион-ҳуқуқий тартибга солишнинг самаралироқ механизмларини ишлаб чиқиш ҳамда халқаро стандартларни миллий қонунчиликка имплементациясини кучайтириш билан боғлиқ масалаларни ҳуқуқий тартибга солиш муҳим аҳамият касб этмоқда. Бундан ташқари, бугунги кунда халқаро хусусий ҳуқуқда меҳнат муносабатларини коллизион-ҳуқуқий тартибга солишнинг йўналиш ва истиқболларини тадқиқ этиш долзарблик касб этмоқда. Республикамизда меҳнат муносабатлари, ходимлар манфаатларини ҳар томонлама ҳуқуқий ҳимоя қилиш ва уни халқаро стандартларга мослаштиришга алоҳида эътибор берилиб, қатор мақсадли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда, мазкур соҳа муайян даражада ривожлантирилди, хусусан, меҳнат муносабатлари ва бандликнинг давлат сиёсатидаги роли ҳамда аҳамиятини ошириш, меҳнат муносабатларини халқаро хусусий тартибга солувчи икки томонлама ва кўп томонлама шартномаларни тузиш, халқаро конвенцияларни ратификация қилиш, ходимларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида кенг кўламли тизимли ишлар амалга оширилмоқда. «Ҳозирда халқаро меҳнат миграцияси соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари, ривожланган давлатлар билан ҳамкорликда меҳнат миграцияси географиясини кенгайтириш, фуқароларни чет элларда ишга жойлаштиришнинг механизм ва шакллари, меҳнат мигрантлари билан ишлаш соҳасидаги дипломатик ваколатхоналарининг асосий фаолият йўналишлари, чет элда Ўзбекистон фуқароларининг шахсий хавфсизлигини таъминлаш ва уларнинг ижтимоий ҳимояси бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш»1 ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишларидан бири сифатида белгиланиб, бу соҳани тадқиқ этиш муҳим аҳамият касб этмоқда.
Қайд этиш лозимки, бугунги кунда Ўзбекистонда бандликка кўмаклашувчи хусусий воситачилик хизматлар фаолияти ҳуқуқий тартибга солинмаган. Бу борадаги фаолиятга бўлган талабнинг юқори эканлигини инобатга олган ҳолда, мазкур фаолият билан шуғулланишга аниқ талабларни қўйган ҳолда давлат томонидан лицензияланувчи фаолият сифатида рухсат бериш учун бугунги кунда барча ҳуқуқий ва институционал шароитлар мавжуд. Шу нуқтаи назардан муаллиф норасмий равишда фуқароларни хорижга ишга йўллаш билан машғул бўлган шахсларнинг фаолиятига, ноқонуний меҳнат миграциясининг авж олишига, одамлар ҳуқуқларининг поймол этилишининг олдини олиш ва ташқи меҳнат миграциясини ташкил этиш борасидаги давлат монополиясини чеклаш мақсадида дастлабки даврларда давлатнинг қаттиқ назорати остида, лицензиялаш тартибида хусусий ишга жойлаштириш бўйича рекрутинг хизматларни йўлга қўйишни назарда тутувчи «Ўзбекистон Республикасининг Рекрутинг фаолияти тўғрисида»ги қонунини қабул қилиш заруратини асослантирган. Муаллиф Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат қилаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг меҳнат фаолиятида меҳнат муҳофазасини таъминлашда тенг имкониятлар яратиш, ушбу муносабатларга нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқни аниқлаш масаласида бугунги кунда янги ёндашувни ишлаб чиқиш зарурлигини инобатга олган ҳолда ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси асосида меҳнат қилувчи жисмоний шахсларга нисбатан 18 меҳнат муҳофазасига оид қонунчиликни татбиқ қилиш ёки қилинмаслиги масаласини ҳал қилишга, шунингдек чет эл фуқароларини ишга қабул қилишда ва бошқа ишга ўтказишда меҳнатни муҳофаза қилишга бўлган ҳуқуқнинг кафолатлари ҳамда ҳуқуқларига оид нормаларни киритиш таклифини асослантирган.

Download 0,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish