2. Абу Наср Фаробий давлат бошқарувида адлатли шоҳ қандай хислатларга эга бўлиши лозим деб ҳисоблайди?
«Шарқ аристотели» номини олган қомусий олим. 160 дан ортиқ асар яратган. «мантиққа кириш китоби». «исбот китоби», «фалсафага изоҳлар», «мусиқа ҳақида катта китоб», «инсон аъзолари ҳақида китоб», «луғатлар ҳақида китоб», «шаҳарни бошқариш», «фазилатли ҳулқлар» каби асарлари жаҳон маданиятига қўшилган катта ҳиссадир. Шу даврнинг йирик намоёндалардан бири Абу Наср Форобий ўзининг “фозил одамлар шаҳри” асарида инсоният жамиятини бошқаришда ва ривожланишида адолат ва ахлоқнинг аҳамиятини шаклланиши қонуниятларининг назарий принципларини яратганлиги билан машҳурдир. у - «маданий жамият ва маданий шаҳар (ёки мамлакат) шундай бўладики, шу мамлакатнинг аҳолисидан бўлган ҳар бир одам касб-ҳунарда озод, ҳамма баб-баробар бўлади, кишилар ўртасида фарқ бўлмайди, ҳар ким ўзи истаган ёки танлаган касб-ҳунар билан шуғулланади. одамлар чин маъноси билан озод бўладилар. одамларнинг тинчлик ва эркинликларига ҳалақит берувчи султон бўлмайди. улар орасида турли яхши одатлар, завқ-лаззатлар пайдо бўлади». Шу тариқа олим бугун бизнинг тасаввуримиздаги демократик давлат шакллари ва унда бошқарувнинг сиёсий ва фалсафий моҳиятини яратишга эришади. масалан, фозиллар шаҳарининг (давлат назарда тутилган) таркиб топиши ва унда қандай ахлоқий сифатдаги шахснинг раҳбар бўлиши таснифлари бугунги демократик жамият қуришнинг бевосита назарий талаблари билан уйғун келади. бу борада Абу Наср Форобий - «уларнинг ўзларидан сайланган раҳбар ёки бошлиқлар ҳокими мутлоқ бўлмайди. улар одамлар ичидан кўтарилган, синалган энг олийжаноб, раҳбарликка лойиқ кишилар бўладилар. шунинг учун бундай раҳбарлар ўз сайловчиларини тўла озодликка чиқарадилар, уларни ташқи душмандан муҳофаза қиладилар», деб давлат бошқарувида демократик принципларни таъминлаш билан боғлиқ ахлоқий ва маданий қадриятларни тизимлаштиради. Эътиборли жиҳати шундаки, Форобий қарашларидаги «ҳокими мутлоқ бўлмаслиги», «сайловчилар иродаси», «озодлик» каби фикрлари нафақат шу даврда, балки, бугунда ҳам инсоният маданияти ноёб маҳсули ҳисобланган - демократиянинг бош ғояси бўлиб хизмат қилади.
Давлат ва унинг бошқарувига дахлдор масалалар Юсуф Хос Ҳожиб ижодида ҳам катта ўрин тутган. У “Қутадғу билиг” достонида давлатни бошқариш амаллари, қоидалари ва сиёсий - аҳлоқий муносабатларни жамиятда қарор топтиришга қаратилган қарашлари билан эътиборлидир. У давлат бошқаруви ва хизматини ташқил этиш турларини ҳамда шу даражаларга мувофиқ сифатларини таснифлайди. Жумладан, «Шоҳликка даъвогарлар онадан ажиб бир истеъдод билан туғиладилар ва улар дарҳол яхши-ёмонни ажратиш фитратига эга бўладилар. Бундайларга Худо идрок, фаросат ва юмшоқ бир кўнгил ато этади, қолаверса яхши иш юритиш уқуви билан ҳам сийлайди» деб кўрсатган. Шунингдек Юсуф Хос Ҳожиб ўз асарида кўрсатган барча ишларда тажрибали, ёмонликни дарҳол сезувчи, оқиллик бобида ибратли, заковатли, маърифатга ташна, кичикларга таянувчи, адолатпарвар, садоқат каби сифатларнинг соҳиби бўлиши шартлигини таъкидлади. Буюк аллома фақат бу билан чегараланиб қолмайди, балки диққат-эътиборини жамият ривожи ва тақдири учун масъул бўлган шахсларнинг давлат бошқарувидаги сифатлари таснифини ривожлантиришнинг муҳимлигига қаратган. Айни пайтда, у жамиятда илмий ва маданий салоҳиятни адолатли давлат асосларини яратувчи омил деб билган. Масалан, у, зиёлилар тўғрисида шундай дейди: - «Ҳақиқий зиёли ҳақиқат таянчи бўлади. Агарки оламда донишлар бўлмаганда, ерда ризқ-рўз унмас эди. Уларнинг зиёси ҳалқ йўлини ёритувчи машъалдир. Донишларга ширин сўз билан баҳра бер, моддий манфаатини қондиришга ҳаракат қил». Зеро, агар биз демократияни жамиятнинг юксак маданий шакли деб қарайдиган бўлсак, унда аждодларимиз яратган мерос бевосита адолатли давлатнинг пойдеворига асос бўла олади.
Унга замондош бўлган қомусий олим Ибн Сино Ўрта Осиё табиий-илмий ва ижтимоий-фалсафий фикрларнинг буюк намоёндаси, тиббиёт, фалсафа, ижтимоий-сиёсий, ахлоқий таълимот тарихига улкан ҳисса қўшган мутафаккирдир. Унинг “Ишорат ва Танбихот”, “Рисолату тадбири манзил”, “Қуш тили” каби асарлари бевосита давлат бошқарувининг адолатпарвар ва ахлоқий асосларига бағишланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |