Иккинчиси, демократиянинг миллий-маданий мерос билан боғлиқ миллий хусусиятларига таянишдан иборат. Бу икки йўналиш бир-бири билан узвий боғлиқ ва ҳақиқий демократик жамият қуришни бир-биридан ажралган ҳолда тасаввур этиб бўлмайди ҳам. Амалий ҳаётда бу муҳим қонунуниятнинг бузилиш ҳоллари турли халқлар турмуш тарзи ва уларнинг миллий манфаатларига зид бўлган, ижтимоий-сиёсий, маънавий оқибатларни келтириб чиқарган. Эътироф этилган тамойилларга таянмаслик, бу мамлакатни дунёвий, демократик жамият қуришдан йироқлаштирган бўлса, миллий-маънавий хусусиятларини ҳисобга олмасдан демократик жамият қуриш йўли эса, ҳақиқий демократия талабларига зид ҳолатдир. Бундай ўзига хос ва мос ривожланиш йўли демократик жамият қуриш қонуниятига тўғри келмайди.
Ўзларини диний ақидапарастлик ва терроризмга қарши курашаётган, дунёвий демократик тузум тарафдорлари деб кўрсатаётган баъзи халқаро ташкилотлар ва жамғармалар, хорижий ташкилотларнинг баъзи вакилларига халқнинг миллий қадриятлари, урф-одатлари, ўй-фикрлари, одоб-ахлоқи, ор-номусини ҳисобга олмай, бу қадриятларни Fарб демрократиясига қарши қўйиб, ўзларини гўёки инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси қилиб кўрсатмоқчи бўлмоқдалар. Бундай ҳолатни айрим миллатлар ва халқларнинг демократияга бўлган ишончини сўндиришга интилиш, дейиш мумкин.
Ўзини инсон ҳуқуқларининг холис ҳимоячиси деб таништирадиган хорижий ташкилотлардан айримларининг “Маҳалла давлатнинг тазйиқ кўрсатувчи идорасига айланяпти” деган фикрлари қанчалик асосли? Эмишки, эр-хотин ўртасида тушунмовчилик юзага келиб, жанжалли масалалар кўтарилганида, уларнинг судга эмас, маҳаллага мурожаат этишлари, инсон ҳуқуқларининг бузилиши экан.
5. Ушбу фаннинг бошқа ижтимоий гуманитар фанлар орасида тутган ўрнини қандай изоҳлайсиз?
“Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти фани 1) ижтимоий-сиёсий, 2) ижтимоий-гуманитар, 3) аниқ-табиий фанлар билан узвий боғлиқ бўлиб, у мазкур фанлар қарашларини эътироф этган ҳолда, бу фанларнинг мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маънавий ҳаёти билан ҳам назарий ҳам амалий хусусиятларига эътибор қаратади. Ўзбекистонда демократик эркин, ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамияти қуриш, иқтисодий ислоҳотларни янада либераллаштириш жараёнларининг ўзига хос хусусиятларини ўрганади.
Мамлакатда Конституция ва қонуннинг устунлиги, инсон ва фуқароларнинг асосий ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари билан боғлиқ умумий қоидалар ва демократик тамойиллар, жамият ва шахс муносабатлари, жамоат бирлашмалари, оила, давлат ҳокимиятининг ташкил этилиши билан боғлиқ соҳалар
Do'stlaringiz bilan baham: |