Ўзбекистон республикaси олий вa ўртa мaхсус тaълим вaзирлиги мирзо улуғбек номидaги



Download 38,83 Kb.
bet2/7
Sana21.02.2022
Hajmi38,83 Kb.
#48515
TuriСеминар
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
1 дем жам

Биринчидан, бугун дунёда демократия, демократик жамият тўғрисида муайян мўътадиллашган илмий концепциялар ишлаб чиқилган. Уларда демократик жамиятнинг қиёфаси, асослари, яшаш ва ривожланишининг умумэътироф этилган қонуниятлари ҳамда унинг ҳар бир давлат, ҳалқнинг миллий-маънавий хусусиятлари билан боғлиқ жиҳатлари тобора кенг миқёсда ўз ифодасини топмоқда.
Бугунги кунга келиб дунёнинг 160 дан ортиқ давлатларида демократик тузумлар умумбашарий ва миллий қадрият сифатида қарор топгани эътироф этилмоқда. Айнан хозирги даврга келиб, демократия инсоният ҳаёт тарзининг энг мақбул ривожланиш йўли эканини деярли барча эътироф этаётганлиги ва унинг жаҳоний кўлам касб этаётганлиги демократияни фан сифатида ўрганишни тақозо этаётган сабаблардан биридир.
Иккинчидан, Ўзбекистонда барпо этилаётган демократик жамият-унинг ўзига хос хусусиятларини аниқлаш, ўрганиш зарурати ҳам шу қонуният билан боғлиқдир. Ижтимоий-гуманитар ва ижтимоий-сиёсий фанлар қаторида унинг махсус фан сифатида ўқитилиши дунёдаги демократик ўзгаришлар билан боғлиқ умумий қонуний асосларга эга бўлгани боис уни ҳисобга олиш зарур. Ҳар бир мустақил мамлакат ўзининг тараққиёт йўлини ва қураётган жамиятни билишга, унинг қонуниятларини аниқлаб олишга алоҳида эҳтиёж сезади. Шу нуқтаи назардан, ҳозирги пайтгача ижтимоий-сиёсий фанлар тизимида ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамияти асосларини шакллантиришга бевосита тааллуқли бўлган масалаларни илмий жиҳатдан аниқ бир воқелик сифатида, яхлитлигича ўрганувчи фан вужудга келмаган. Фикримизча, Ўзбекистонда демократик жамнят қуриш назарияси ва амалиёти фани айнан шу жараённи тўлиқ қамраб олиш имкониятига эга. Негаки, бу фан энг аввало жаҳон цивилизациясининг тарихий тажрибаларига асосланган ҳолда мамлакатимизнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, адолатли демократик давлат ва очиқ фуқаролик жамиятини барпо этишнинг нафақат назарий масалаларини, балки унинг амалий жиҳатларини яхлит тарзда ўрганади. Бу фанни яна шунинг учун ҳам Ўрганиш зарурки, Шарқ ва Ғарб цивилизациялари туташган маконда тарихда биринчи бор умумэътироф этилган демократия тамойиллари миллий қадриятлар билан тўлдирилмокда. Жамиятимиздаги бу жараённи атрофимизда рўй бераётган ижтимоий ҳодисалар, воқеалар ва улар ўртасидаги ўзаро боғланишларни аниқ воқелигимиз билан чамбарчас ўрганиш, таҳлил этиш зарур. Бу зарурат мамлакатимиз Биринчи Президенти И.А.Каримовнинг «Пировард мақсадимиз-ижтимоий йўналтирилган барқарор бозор иқтисодиётига очиқ ташқи сиёсатга эга бўлган кучли демократик ҳуқукий давлатни ва фуқаролик жамиятини барпо этишдан иборатдир»1 деб таъкидлаган умумстратегик вазифани амалга ошириш билан боғлиқ. Бу вазифа Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти фанини ўрганишни зарур қилиб қўйган учинчи асосий сабаблардан бири дейиш мумкин. Маълумки, ўтган XX асрнинг сўнгги ўн йиллиги дунё ҳаритасида янги мустақил давлатларнинг пайдо бўлганлиги билан ҳарактерланади. «Улар ҳозирги тил билан айтганда, социалистик ўтмишга эга бўлган, Ўз сиёсий мустақиллигини тинч йўл билан қўлга киритган давлатлардир. Бу давлатлар мустақил ривожланиш ва ижтимоий муносабатларни янгилаш йўлига қадам қўйди». Ана шундай мустақил тараққиёт йўлига қадам қўйган давлатлар турли минтакаларда жойлашган бўлиб, улар Марказий Европанинг (5 та), Болтиқбўйи давлатларининг (3 та), Болгария ва Руминия, Ғарбий-Шарқий Европа мамлакатларининг (5 та), мустақил ҳамжамиятдаги давлатларнинг ғарбий қисмидан (4 та), Кавказорти давлатларидан (3 та) ваМарказий Осиё давлатларидан (5 та)ни ўз ичига олади. Ана шу мустақил тараққиёт йўлини танлаган вадунёдаги бошқа мамлакатлар орасида Ўз мавқеини мустаҳкамлашга интилаётган, тенглар орасида тенг бўлишга, жаҳон майдонида ўзига хос нуфузли ўринга эга бўлишга ҳаракат килаётган давлатлардан бири Ўзбекистон Республикасидир.
Фанни ўрганишнинг зарурлиги, мақсади ва вазифаси. Айтиш мумкинки, Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти фанини ўрганиш, мамлакат ҳаётида кенг кўламли ислоҳотларни амалга ошириш билан боғлиқ қонуниятларни билиш ва ўрганишда, демократик тараққиёт йўлида «Ўзбек модели»ни татбиқ этишда муҳим аҳамиятга эга. Бу демократиянинг миллий ва умумбашарий тамойилларини аниқ тасаввур этиш, ижтимоий ҳаётни у билан боғлаб олиб боришга ўргатади. Мамлакатимизда демократиянинг қарор топиб бориши, Ўзбекистоннинг дунё ҳамжамиятида ўзининг нуфузли ўринга эга бўлишига, ёшларда демократик онг ва тафаккурни шакллантириш, миллий-маънавий меросни қадрлаш, ватанпарварлик туйғуларини мустаҳкамлашга кўмаклашади. Мамлакатда эркин, демократик, фуқаролик жамияти асослари ва унинг назарияси ҳамда амалиёти билан чуқурроқ таништиради. Шу мақсадни амалга оширишда хизмат қилади.
Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти фанини ўрганишнинг ўзига хос зарурат ва сабаблари мавжуд.
Биринчидан, бугун дунёда демократия, демократик жамият тўғрисида муайян мўътадиллашган илмий концепциялар ишлаб чиқилган. Уларда демократик жамиятнинг қиёфаси, асослари, яшаш ва ривожланишининг умумэътироф этилган қонуниятлари ҳамда унинг ҳар бир давлат, халқнинг миллий-маънавий хусусиятлари билан боғлиқ жиҳатлари тобора кенг миқёсда ўз ифодасини топмоқда.
Бугунги кунга келиб дунёнинг 160 дан ортиқ давлатларида демократик тузумлар умумбашарий ва миллий қадрият сифатида барпо қилинганлиги эътироф этилмоқда. Айнан ҳозирги даврга келиб, демократия инсоният ҳаёт тарзининг энг мақбул ривожланиш йўли эканини деярли барча эътироф этаётганлиги ва унинг жаҳоний кўлам касб қилаётганлиги демократияни фан сифатида ўрганишни тақозо этаётган сабаблардан биридир.
Иккинчидан, Ўзбекистонда барпо этилаётган демократик жамият, унинг ўзига хос хусусиятларини аниқлаш, ўрганиш зарурати ҳам шу қонуният билан боғлиқдир. Ижтимоий-гуманитар ва ижтимоий-сиёсий фанлар қаторида унинг махсус фан сифатида ўқитилиши дунёдаги демократик ўзгаришлар билан боғлиқ умумий қонуний асосларга ҳам эга. Ва уни ҳисобга олишга бўлган эҳтиёжнинг мавжудлиги билан характерланади. Ҳар бир мустақил мамлакат, ўзининг тараққиёт йўлини ва қураётган жамиятини билишга, унинг қонуниятларини аниқлаб олишга эҳтиёж сезади. Шу нуқтаи назардан, ҳозирги пайтгача ижтимоий-сиёсий фанлар тизимида ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамияти асосларини шакллантиришга бевосита тааллуқли бўлган масалаларни илмий жиҳатдан аниқ бир воқелик сифатида, яхлитлигича ўрганувчи фан вужудга келмаган. Фикримизча, «Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти» фани доирасидаги ўзига хос жиҳатлар айнан шу жараённи тўлиқ қамраб олиш имкониятига эга. Негаки, бу фан энг аввало – жаҳон цивилизациясининг тарихий тажрибаларига асосланган ҳолда мамлакатимизнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, адолатли демократик давлат ва очиқ фуқаролик жамиятини барпо этишнинг нафақат назарий масалаларини, балки унинг амалий жиҳатларини яхлит тарзда ўрганади. Бу фанни яна шунинг учун ҳам ўрганиш зарур-ки, Шарқ ва Fарб цивилизациялари туташган маконда тарихда биринчи бор умумэътироф этилган демократия тамойиллари миллий қадриятлар билан тўлдирилмоқда. Жамиятимиздаги бу жараённи атрофимизда рўй бераётган ижтимоий ҳодисалар, воқеалар ва улар ўртасидаги ўзаро боғланишларни аниқ воқелигимиз билан чамбарчас ўрганиш, таҳлил этиш зарурдир. Маълумки, ўтган ХХ асрнинг сўнгги ўн йиллиги дунё харитасида янги мустақил давлатларнинг пайдо бўлганлиги билан характерланади. Ана шундай мустақил тараққиёт йўлига қадам қўйган давлатлар турли минтақаларда жойлашган бўлиб, улар Марказий Европанинг (5 та), Болтиқ бўйи давлатларининг (3 та), Болгария ва Руминия, Fарбий - Шарқий Европа мамлакатларининг (5 та), мустақил ҳамжамиятдаги давлатларнинг Fарбий қисмидан (4 та), Кавказ орти давлатларидан (3 та) ва Марказий Осиё давлатларидан (5 та)тасини ўз ичига олади.1 Ана шу мустақил тараққиёт йўлини танлаган ва дунёдаги бошқа мамлакатлар орасида ўз мавқеини мустаҳкамлашга интилаётган, тенглар орасида тенг бўлишга, жаҳон майдонида ўзига хос нуфузли ўринга эга бўлишга ҳаракат қилаётган давлатлардан бири, Ўзбекистон Республикасидир.
Мустақиллик Ўзбекистон халқи ҳаётида янги тарихий даврни бошлаб берди. Бу даврнинг маъно ва моҳияти Ўзбекистонда демократик жамият қуришнинг “Ўзбек модели” билан узвий боғлиқлигидир. Айни пайтда янги мустақил давлатлар қаторида Ўзбекистон Республикаси олдида турган умумий вазифани қуйидагиларда кўриш мумкин: унинг мазмун-моҳияти ва асосий тамойиллари Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 1-моддасидаёқ «Ўзбекистон - суверен демократик республика, давлатнинг «Ўзбекистон Республикаси» ва «Ўзбекистон» деган номлари бир маънони англатади»2 деган қоидада ўз ифодасини топган бўлса, Биринчи Биринчи Президент И.А.Каримов асарларида биз қураётган демократик жамиятнинг бошқа жамиятлардан ўзининг анъанавий андозаларидан тубдан фарқлари, унинг ўзига хослиги ва бетакрорлиги илмий-назарий жиҳатдан асослаб берилган. Бу - давлатлар олдида муваффақиятсиз, чиппакка чиққан тарихий тажрибанинг фожеали оқибатларини қисқа давр ичида бартараф этиш каби умумий вазифа турганлиги билан боғлиқ. Бу уни атрофлича ўрганишни тақозо этади. Натижада, мамлакатлар олдида турган мақсад ва вазифаларнинг умумий жиҳатларини очишга, ўтмишдан ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маданий ҳаётда қолган асоратлардан холос бўлиш йўлларини кўришга ёрдам беради.
Шунингдек, замонавий бозор иқтисодиётига эга бўлган, одамларга муносиб турмуш кечиришини таъминлай оладиган, инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қила оладиган чинакам демократик жамият қуришдек мураккаб вазифани ҳал этиш билан боғлиқ умумий заруратнинг мавжудлигидир. Ўзбекистон ҳам ана шундай давлатлар жумласига кирганлиги боис мамлакатимизда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти масалаларини ўрганишга алоҳида эътибор берила бошланди. Демократик тараққиёт йўлидан собит қадам билан ривожланишда нималар ҳисобига эришиш мумкинлигини билиш учун ҳам уни фан сифатида ўрганиш алоҳида аҳамият касб этади.

Download 38,83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish