2.Грунтга ишлов бериш технологик жараёнининг таркиби.
Обектда ер ишларини бажаришда грунт тўлиқ ёки қисман қазилади, сурилади, жойлаштирилади, текисланади, зичланади айрим ҳолларда портлатилади, сув билан ювилади, устидан ўриб зичланади, бурғуланади, термоишлов билан қайта ишланади ва ҳоказо.
Грунтни қайта ишлашдаги жараёнлар, уч гурухга бўлиниши мумкин: асосий, тайёргарлик ва ёрдамчи.
Грунтни қайта ишлашда берилган параметрлардаги ер иншооти яратилишидаги асосий жараёнларга киради: қазилмаларда грунтни қазиш, грунтни кўтармага жойлаштириш, қурилиш майдони чегарасидаги ортиш ва суриш, қурилиш майдони ташқарисига ташиш, қатламлаб текислаш ва грунтни зичлаш, музлаган ва қийин қазиладиган грунтларни юмшатиш, ер иншооти ва котлован девор қиялиги оралиғини қайта тўлдириш.
Бу асосий жараёнларга тайёргарлик ва ёрдамчи жараёнларҳамрох бўлади, бунда тайёргарлик жараёнлари грунтни қазиш ишлари бошлангунча амалга оширилади, ёрдамчи эса ер иншоотларни барпо этиш жараёнида ёки унгача амалга оширилади. Уларга қуйидагилар киради: ер ости суви сатҳини пасайтириш, сувни сизилиб ўтишига қарши экран ва парда барпо этиш, грунтни маҳкамлаш, маҳаллий жойда ер иншоотини режалаш, котлован ва траншея деворларини вақтинча мустахкамлаш, қазилмаган грунтни кесиш, кириш йўлини ётқизиш ва асраш, геотекстил материалларни ётқизиш, иш сифатини назоратлаш ва бошқалар.
Катта ҳажмдаги ер ишларини бажариш учун, турли қурилиш техникалари экскаваторлар, булдозерлар, скреперлар, гидромеханизасия воситалари, портлатувчи техникалар қўлланилади.Ер ишларини механизасиялашганлиги 98% га етган, алоҳида холатларда котлован тубини, қияликларни баъзи чуқурларни, траншеяларни механизмлардан фойдаланмай тозалашга тўғри келади. Махсус асбоб ускуналарни ва кичик механизм воситаларни жалб этилгандаги қўл меҳнатини меҳнат унумдорлиги, механизасиялашганлигидан нисбатан 20.....30 марта кам.
3.Грунтларнинг қурилишга алоқадор хусусиятлари.
Грунт бу табиий мухитдан иборат бўлиб, унда бино ва иншоотни ер ости қисми жойлашган. Қурилишда грунт деб, ер қобиғини устки қатламида жойлашган асосан ғовак ва тошлоқ жинсларга айтилади. Грунтларни турлари асосан қуйидагиларга ажралади: қум, лойлиқум, қумлоқ, лой(гил), соғ тупроқ, торф, шағал, ўсимликли грунт, турли қоятошли ва зичланган грунтлар. Барпо этилаётган иншооти турғунлиги ва мустаҳкамлиги, ишларни бажариш усули меҳнат сарфи ва иш нархи грунтни қурилиш ҳусусиятларига боғлиқ.
Ер ишларини бажариш усулларини танлашда грунтни қуйидаги асосий таснифлари: зичлик, намлик, ёпишқоқлик, юмшатгичлик, тишлашиши, табиий оғиш бурчаги, ишлаш мураккаблигини (меҳнат сарфини) ҳисобга олиш керак. Ушбу таснифларга боғлиқ ҳолда қурилишда грунтлар қўйидаги нуқтаи назардан кўриб чиқилади:
турли бино ва иншоотларнинг асоси сифатида ва уларга таъсир қиладиган юкламаларнинг рухсат этиладиган қийматларга яроқлилиги;
улардан доимий иншоот сифатида фойдаланиш имкони, яъни кўтарма ва қазилма барпо этишда материал сифатида фойдаланиш.
Грунтни ишлашни у ёки бу усулларни қўлланилиши мақсадга мувофиқлиги ёки иложи борлиги.
Қумли грунтлар- қуруқ ҳолатда сочиладиган бўлиб, пластиклик ҳусусиятига эга эмас. У сув утказувчан бўлиб, сувнинг маълум оқим тезлигида ювилади, нами ўзгарганда қум ҳажми ҳам ўзгаради. Нам ҳолатда қум энг катта ҳажмга эга (зарралар орасидаги бўшлиқларни ҳаммаси сув билан тўлади), сувга тўйинган қум энг кам ҳажмига эга (оғир қум тубга чўкади, сув бўшлиқлардан ҳавони сиқиб чиқаради ва ўзи юқори қатламга кўтарилади) қум қуруқ холатда оралиқ холатни эгаллайди (заррачалар орасидаги бўшлиқ ҳаво билан тўлган).
Лойли грунтлар -боғловчи ва пластиклик хусусиятига эга. Лой кўп сувни сингдиради ва бунда кучли шишади. Музлаганда сувни ҳажми 9% га ошади, буни натижасида лойли грунтлар кучли шишади, грунтлар қуриганда тескариси яъни қийинчилик билан намликни беради, ҳажми камаяди ва ёрилади. Нам холатда, лой пластик ва деярли сув ўтқазмайди, намлик ошган сари лой заррачаларни тишлашиши камаяди, лой оқава сувда осон ювилади.
Қумлоқ лой ҳусусиятига, лойлиқум қум ҳусусиятига эга. Лойли грунтларда соғ тупроқ грунт алоҳида ажратилиб туради. Қуруқ холатда соғ тупроқ кўпгина мустахкамликка ва қаттиқликка эга, лекин сув текканда у енгил шишади, бунда ёйилиб кетади, ҳажми камаяди, кўтариш қобилиятини тез юқотади, чўкувчан бўлиб қолади.
Do'stlaringiz bilan baham: |