Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги м. Шарипов, Д. Файзихўжаева


этиб баён килинган фикр шу синф ичига кирувчи барча



Download 4,91 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/99
Sana13.07.2022
Hajmi4,91 Mb.
#787228
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   99
Bog'liq
mantiq 21 7 bet

этиб баён килинган фикр шу синф ичига кирувчи барча
буюм ва ходисаларнинг хар бири ёки айрим 
кисмига хам 
тааллукли фикр ҳисобланади.
Масалан:
Тафаккур шакллари объектив хусусиятга эга.
Тушунча тафаккур шаклидир.
Тушунча объектив хусусиятга эга.
Силлогизм аксиомасини атрибутив нфодалаганда пред­
мет билан унинг белгиси 
уртасидаги 
муносабатга асосла- 
нилади: бирор-буюм, ходиса белгисининг белгиси, шу 
буюм, ҳодисанинг белгисидир; буюм, ходиса белгисига 
зид бўлган нарсалар буюм, ходисаиинг ўзига хам зиддир.
Силлогизм аксиомаларида фикр шакли ва мазмуни 
ўзаро узлуксиз, объектив боғланган бир бутуннинг айрим 
томонларини ифодалайди. Бу бир томондан, ҳамма уму­
мийликка жузъийлик ва яккалик хос эканлигини ва хдр 
бир яккалик жузъийлик, умумийлик хислатига эга бўлишини 
ифодаласа, иккинчи томондан, буюм ва белгинииг ўзаро 
узвий боғланганлигини, яъни буюмлар жинси айрим ўзига 
хос белгига эга бўлса, албатта, бу белги шу жинсдаги 
ҳамма буюмлар учун х,ам хос белги бўлишини ифодалайди. 
Булар эса ўз навбатида яккалик ва умумийлик ўртасидаги, 
микдор ва сифат ўртасидаги диалектик алокадорликнинг 
тафаккур жараёнида ўзига хос намоён бўлишидир.
с и л л о ги зм н и н г 
У М У М И Й к о и д а л а р и
Хулоса асосларининг чин бўлиши хулосанинг чин бўли- 
ши учун етарли эмас. Хулоса чин бўлиши учун яна маълум 
қоидаларга амал килиш ҳам зарур. Бу силлогизмнинг умумий


қоидалари деб аталади. Улар силлогизмнинг терминлари 
ва асосларига тааллукли булган коидалар бўлиб, куйида- 
гилардан иборат:

.Силлогизмда учта термин: катта, кичик ва ўрта термин­
лар бўлиши керак. Маълумки, силлогизмнинг хулосаси катта 
ва кичик терминларнинг ўрта терминга бўлган муносабати­
га асосланади; шу сабабдан ҳам терминлар сони учтадан 
кам ёки ортик бўлмаслиги талаб килинади. Агар терминлар 
сони учтадан кам бўлса, хулосаси янги билим бермайди.
Масалан: Ҳамма нотиклар сўз санъатини чукур эгал- 
лагандир.
Сўз санъатини чукур эгаллаганлар орасида нотиклар 
ҳам бор.
Бу икки мулоҳазадан хулоса чикариб булмайди, чунки 
терминлар сони иккита. Терминлар сонининг учтадан ор­
тиб кетиши айният конуни талабларининг бузилиши билан 
боғлиқ бўлиб, терминларнинг тўртланиши (quarternio 
termunorum), деб аталувчи хатога олиб келади:
Давлат - иқтисодий муносабатларнинг сиёсий ифо­
дасидир.
Хар бир инсон учун сихат-саломатлик энг катга давлатдир.
Бу мулохазаларда «давлат» тушунчасининг икки хил 
маънода кўлланилиши четки терминларнинг ўзаро манти­
кий богланишига имкон бермайди.. Терминларнинг учтадан 
ортик бўлиши асослар уртасидаги мантиқий алоқадор- 
ликнинг узил ишига ҳам сабаб булади:
Хамма нотиклар - шуҳратпараст.
Цицерон давлат арбоби бўлган.
Бу икки мулоҳазадан хулоса чикариб булмайди, чунки 
бу мулохазалар ўзаро мантикий боғланмаган.
2.Ўрта термин ҳеч бўлмаганда асослардан бирида тўла 
ҳажмда олиниши керак.
Агар ўрта термин ҳеч бир асосда тўлиқ ҳажмда олин- 
маса, четки терминларнинг боғланиши ноаниқ бўлади ва 
хулосанинг чин ёки хатолигини аниклаб бўлмайди.
Баъзи файласуфлар нотикдир.
Кафедрамизнинг ҳамма аъзолари файласуфдир.
Бу силлогизмда ўрта термин катта асосда жузъий ҳукм- 
нинг субъекти, кичик асосда умумий тасдик хукмнинг пре­
дикати бўлганлиш учун тўлик ҳажмда олинмаган. Шунинг 
учун четки терминлар ўртасвдаги боғлиқлик аниқланмаган. 
Бу асослардан чикарилган хулоса ноаник бўлади:
Кафедрамизнинг ҳамма аъзолари нотикдир.


3.Катта ва кичик терминлар асосларда қандай хажмда 
олинган бўлса, хулосада ҳам шундай ҳажмда бўлиши керак.
Бу коиданинг бузилиши кичик ёки катта термин қаж- 
мининг ноўрин кенгайиб кетишига олиб келади. Масалан:
Ҳамма талабалар имтиҳон топширадилар.
Ҳеч бир абитуриент талаба эмас.
Ҳеч бир абитуриент имтиҳон топширмайди.
Бу мисолда кичик термин хджмининг ноўрин кенгайиб 
кетиши хулосанинг хато бўлишига сабаб бўлди.
4 .И кки инкор хукмдан (асосдан) хулоса чикариб 
булмайди. Масалан:
Ишсизлар тадбиркор эмас.
Талабалар ишсиз эмас.
5.Икки жузъий ҳукмдан хулоса чикариб булмайди. Маса­
лан:
Баъзи аёллар тадбиркордир.
Баъзи давлат арбоблари аёллардир.
6 .Асослардан бири инкор хукм бўлса, хулоса хам 
инкор ҳукм бўлади. Масалан:
Хеч бир жиноят жазосиз колмайди.
Ватанга хиёнат қилиш жиноятдир.
Ватанга хиёнат килиш жазосиз колмайди.
7.Асослардан бири жузъий ҳукм бўлса, хулоса хам 
жузъий хукм булади. Масалан:
Яхши фарзанд ота-онасини хурмат килади.
Баъзи ёшлар яхши фарзанддир.
Баъзи ёшлар ота-онасини хурмат килади.
С И Л Л О Г И З М Н И Н Г Ф И Г У Р А Л А Р И
ВА М О Д У С Л А Р И
Оддий катъий силлогизмнинг структурасида ўрта тер­
миннинг жойлашишига караб силлогизмнинг тўртта фи- 
гураси фарк килинади.
I фигура 
II фигура 
III фигура 
IV фигура

Download 4,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish