- а д о л а т д а » ,
дейиши мумкинми?»1
Дарҳақикат, Сохибқирон Амир Темур хомийлигида, унинг
кўрсатмасига биноан яратилган боглар, курилган иморатлар
унинг бунёдкор шахс эканлигини яққол исботлайди.
II. Аргументларни рад этиш.
Тезисни исботлаш учун оппонент томонидан келти
рилган аргументлар танкид килиниб, уларнинг хатолиги
ёки тезисни исботлаш учун етарли эмаслиги аникданади.
Аргументларнинг хатолиги тезиснинг хам хато экан
лигини исботламайди, бунда тезис чин булиши ҳам мумкин:
Р ->
Ч,
Р
эҳтимол,
q
Аргументларни рад этиш оркали тезиснинг исботлан-
маганлиги асослаб берилади.
Ш.Исботлаш усулини танқид қилиш орқали рад этиш.
Рад этишнинг бу усулида исботлашда йўл кўйилган
хатолар аникданади. Бунда рад этилаётган тезис чинлиги
нинг унинг асослаш учун келтирилган аргументлардан
бевосита келиб чикмаслиги асослаб берилади. Исботлаш
усулида йўл кўйилган хато аникланганда тезис рад
этилмайди, уни кайта исботлаш талаб килинади.
Рад этишнинг юкорида кўрсатилган усуллари кўпинча
биргаликда, бир-бирини тўлдирган ҳолда қўлланилаци.
1
И .А . К а р и м о в . Т а р и х и й х о т и р а си з келаж ак й ў к . “ М у л о н о т ” , 1998,
№ 5 , 8 - 6 .
ИСБОТЛАШ ВА РАД ЭТИШ ҚОИДАЛАРИ, УЛАРНИ БУЗГАНДА
КЕЛИБ ЧИҚАДИГАН МАНТИКДЙ ХАТОЛАР
Тезисга алоқадор коидалар:
1.Тезис мантиқан аниқ ва равшан бўлиши керак. Бу
коида бузилса, исботлаш ёки рад этиш узининг аник
предметига эга бўлмай колади, уни амалга оширишга
уриниш беҳуда иш ҳисобланади.
2.Тезис исботлаш ёки рад этишнинг бошидан охиригача
ўзгартирилмаслиги керак. Бу қоида бузилса, «тезисни ал
маштириш» деган хато келиб чикади.
Аргументларга нисбатан коидалар:
1.Тезисни асослаш учун келтирилган аргументлар чин
хукмлар булиши ва бир-бирига зид бўлмаслиги лозим.
2.Аргументлар тезисни асослаш учун етарли булиши керак.
3.Аргументлар тезисдан мустакил ҳолда чинлиги ис
ботланган ҳукмлар бўлиши лозим.
Исботлаш усулининг коидаси:
1.Тезис аргументлардан мантикий тарзда келиб чикади
ган хулоса булиши лозим. Бунинг учун исботлаш ёки рад
этишда хулоса чикариш қоидаларига риоя килиш зарур.
Исботлаш ва рад этиш қоидаларининг бузилиши манти
кий хатоларга олиб келади. Бу хатоликлар уч турга бўлинади:
1.Исботланаётган тезисга алокадор хатоликлар:
1.
Тезисни алмаштириш. Тезис исботлаш ёки рад этиш
давомида ўзгармаслиги шарт, деган қоиданинг бузилиши
тезиснинг алмаштирилишига сабаб бўлади. Тезис атайлаб
ёки билмасдан бошка тезис билан алмаштирилади ва бунда
янги тезис исботланади ёки рад этилади. Тезис мазмуни-
нинг торайтирилиши ёки кенгайтиригшши ҳам бахс жара
ёнида тезиснинг ўзгаришига олиб келади. Масалан, рес
публикамиз тараққиёти учун миллий мафкура, миллий
ғоянинг аҳамияти тўғрисидаги тезисни исботлаш давомида
умуман жамиятга мафкура керакми ёки йўкми, деган
масалани исбот этишга харакат килинса, унда тезиснинг
мазмуни кенгайиб кетади ва тезис алмашинади.
(2. Инсоннинг шахсий сифатини баҳона қилиб тезисни
алмаштириш. Бахс жараёнида мавзудан четга чиқиб,
оппонентнинг шахсий, ижтимоий хаёти, яхши фазилатлари
ёки камчиликлари хусусида фикр юритиб, шу асосда тезисни
исботланган ёки рад этилган, деб таъкидлаш тезиснинг
алмашинишига сабаб бўлади. Бундай хатога атайлаб йўл
куйилади. Тингловчиларнинг хис-тушуларига таъсир килиш
оркали исботланмаган тезиснинг чин деб кабул килинишига
уриниш хам тезисни алмаштириш хисобланади.
3.
Ортиқча ёки кам исботлашга уриниш натижасида
тезиснинг алмашиниши. Фикр ортикча исботланса, берилган
тезис урнига ундан кучлирок тезисни исботлашга ҳаракат
килинади. Агар А ходисадан В келиб чиқса, лекин В ҳоди-
садан А келиб чикмаса, унда А ходисани ифодаловчи тезис
В ҳодисани ифодаловчи тезисдан кучлирок бўлади. Маса
лан, «А шахс оиринчи бўлиб жанжални бошламаган» деган
тезис (В) урнига, «А шахс умуман жанжал булган ерда йўқ
эди» деган тезисни (А) исботлашга харакат килинади.
Иккинчи тезисни исботлаб булмайди, чунки А шахснинг
жанжалда қатнашганлигини кўрган гувохлар бор.
H.Аргумент (асос)ларга тааллукли хатолар:
I. Асосларнинг хатолиги. Тезис исботланганда ёки рац
этилганда хато аргументларга чин деб асосланиш натижасида
атайлаб ёки билмасдан мантикий хатога йўл куйилади. Маса
лан, Кадимги грек файласуфи Фалес уз таълимотини ҳамма
нарса сувдан пайдо булган, деган фикрга асосланиб яратган.
2. Асосларни аввалдан тахминлаш шаклидаги хато.
Тезис исботланмаган аргументларга асосланса, бундай ар
гументлар тезиснинг чинлигини исботламайди, балки те
зиснинг чинлиги тахминланади, холос.
3. «Айланма исбот этиш» деб номланувчи хато. Тезис
нинг чинлиги аргументлар оркали, аргументларнинг чинлиги
тезис оркали исботланса мантикий хатога йўл куйилади.
Масалан, «Сузнинг кудрати фикр билан ўлчанади», деган
тезисни «Фикрнинг кудрати сўз билан ўлчанади», деб ис-
ботласак, юкорида айтилган хатога йўл куйилади.
Ш.Исботлаш усули (демонстрация) билан боғлиқ хатолар.
1. «Ёлғон (сохта) исботлаш». Агар тезис уни исботлаш
учун келтирилган аргументлардан бевосита келиб чикмаса,
мантикий хатога йўл куйилади. Бунда тезисга алоқадор
булмаган аргументларга асосланилади. Масалан, «А шахс
ёмон одам», деган тезис «Тунда ёмон одамларгина кўчада
юради», «А шахс кўчада тунда юрибди» деган аргументлар
билан асосланса, фикр юзаки (сохта) исботланган булади.
2. Шартланган фикрдан шартланмаган фикрга ўтиш.
Муайян вақт, муносабат доирасида чин булган (шартлан
ган) фикрни, доимий, узгармас чин фикр деб кабул килиш
натижасида мантикий хатога йўл куйилади.
3. Хулоса чикариш коидаларининг бузилиши билан
боғлиқ бўлган хатолар:
а) дедуктив хулоса чиқаришда учраши мумкин булган
мантикий хатолар. Бу ҳакда дедуктив хулоса чиқариш
мавзусида батафсил маълумот берилган;
б) индуктив хулоса чиқаришда учраши мумкин булган
мантикий хатолар. Булар «шошиб умумлаштириш» ва «ун-
дан кейин, демак, шунинг учун», деб аталувчи хатоликлар-
дир. Масалан, бир-икки талабанинг дарсга масъулиятсизлик
билан муносабатда бўлишини умумлаштириб, «ҳамма та
лабалар масъулиятсиз», деб таъкидлаш хатодир;
в)
аналогияда учраши мумкин бўлган мантикий хатолар.
Булар «ёлгон аналогия» билан боғлиқ хатолардир. Унда
тасодифий белги зарурий деб олиниши, фақат биргина
ўхш аш белгига асосланиш и ёки мутлақо таккослаб
бўлмайдиган ходисалар ўзаро таққосланиши натижасида
фикрда чалкашликлар юзага келади.
Мантиклй хатолар тафаккур конунларини бузиш, хулоса
чикариш коидаларига амал қилмаслик натижасида юзага ке
лади. Мантиқ тарихида исботлаш жараёнида атайлаб (кдсд-
дан) хатога йўл кўювчилар - софистлар деб, уларнинг таъли
моти эса софизм (грек. - айёрлик) деб аталади. Фикр юри
тиш жараёнида билмасдан мантикий хатога йўл қўйилса,
паралогизм дейилади. Чинлигини хам, хатолигини ҳам бир-
дай исботлаш мумкин булган фикрлар эса парадокс деб аталади.
Бахс юритиш санъати (эристика) ўзига хос қонун-
қоидаларга амал килишни талаб этади.
Буларга асосан куйидагилар киради:
- заруриятсиз баҳслашмаслик;
- мавзусиз баҳс юритмаслик ва баҳс давомида мавзудан
четга чиқмаслик ёки мавзуни ўзгартирмаслик;
- баҳс мавзуси юзасидан ўзаро зид ёки карама-карши
фикрлар бўлмаса, баҳсни тўхтатиш;
- мавзуни яхши биладиган, акдли одамлар билангина
бахслашиш;
- баҳс юритишда мантикий конун-қоидаларга амал
килиш, ўзининг ва мухолифининг фикрларидан хулоса
чи кара олиш , м анти кий зиддиятларни аниклаш ва
бартараф этиш, асослар тўғри бўлса, исботлашнинг ҳам
тўғрилигини эътироф этиш ва х к.;
- бир бахс доирасида бахслашиш усулларини ара-
лаштириб юбормаслик.
Аргументлашнинг мантикий асосларини билиш ва баҳс
юритиш коидаларига амал килиш тафаккур маданиятини
юқори даражага кўтариш имконини беради.
Машклар
1.
Куйидаги муҳокамаларни аргументлашнинг таркиби ва турлари нуктаи
назаридан тахлил қилинг:
1.1
.Жамиятимиз, мамлакатимиз ўз оддига кўйган эзгу мудцао ва вазифаларни
аниқ-равшан белгилаб олмасдан туриб миллатимизнинг асрий анъана ва урф-
одатларгаш, ўзлигимиэнинг асосий хусусиятларини мужассам этадиган миллий
мафкурани шакллантириш мумкин эмас (И.Каримов).
1.2. Сокин кабинегларда тугаладиган бир мафкурани ўз-ўзцпан хаётга, унинг
барча кэтламларига сингиб кетади, деб ўйлаш хом хаёлдан бошка нарса эмас.
Миллий истиклол мафкураси халқимизга хос бўлган энг мукаддас туйғу
ва тушунчаларнинг мужассам ифодаси бўлиши керак.
Мисол учун, Ватан туйгусини олайлик. Ватанга муҳаббат хисси одамнинг
қалбида табиий равишда тутилади. Яъни инсон ўзлигини англагани, насл-
насабини билгани сари юрагида Ватанга мухаббат туйгуси илдиз отиб, юксапа
боради. Бу илдиз қанча чуқур бўлса, тутилиб ўсган юртга мухаббат хам шу
қадар чексиз бўлади (И.Каримов).
1.3.Ҳали гелиоцентризм шарпаси йўк замонда ал-Фаргоний, Ер энг кичик
юлдуздан хам кичикдир, деган фикр билан майдонга чикди ва унга асос қилиб. Ер
радиуси Осмон радиусипан жупа озлигини айтди. (Ўзбекисгонда ижтимоий-фалсафий
фикрлар тарихидан лавхдлар /Академик М.М.Хайруллаев тахрцри остида. - Т.:
“Узбекистон”, 1995, 34-бет).
2.Куйидаги мисолларнинг кайси бирининг бевосита исботлашга,
кайсисининг билвосита исботлашга оид эканлигини аникланг:
2.1. Барча кишилар ўз табиатига кўра билим олишга интилади. Бунинг
исботи куйидагича: одамлар хиссий кабуллаш хусусиятига эга; хиссиётларнинг
фойдаси бўлиш-бўлмаслигкдан кдтъи назар, уларни ва айникса, хаммадан
кўпрок кўриш сезгисини кадрлашади; чунки кўришни, айтиш мумкинки, бошқа
сезгилардан афзалрок деб биламиз; бу хатти-ҳаракат содир килиш учун зарур
бўлгандагина эмас, балки хеч нарса кипмокчи эмас пайтимизда хам шундай-
дир. Бунинг сабаби шундаки, кўриш бошка сезгиларимизга Караганда кўпрок
билишимизга туртки беради ва буюмлардаги кўп тафовутларни аниклайди
(Аристотель. Сочинения в 4-х т. Т.1, М., 1976. с.65).
2.2. Авария га учраган самолётнинг сабабини ўрганиш жараёнида илгари
сурилган версиялар тахлил килиниб, бир канчасининг хато эканлиги маълум
бўлгач, иккита версия колди: 1) самолёт техник жихатдан носоз; 2) экипаж
хатога йўл қўйган. Кейинги текширишлар давомида самолётнинг техник
жихашан соз эканлиги тасдикланди. Шу асосда, самолётнинг аварияга учрашига
сабаб экипажнинг хатога йўл кўйганлигидир, деган хулосага келинди.
2-З.Силлогизмнинг 2-фигур ас ида асослардан бири инкор хукм бўлиши
керак. Бу коиданинг чинлиги куйидагича исботланади: хар иккала асосни хам
тасдик хукм деб фараз килайлик. У холда асосларда предикат ўрнини эгаллаб
турган ўрта термин иккаласида хам тўлиқсиз хажмда бўлиб қолиши мумкин.
Бу эса силлогизм умумий коидаларидан бирша, яъни урта термин хеч бўлмаганда
бир асосда тўла хажмда бўлиши зарур, деган коидага зид. Демак, силлогизм 2-
фигураси асосларидан бири, албатта, инкор хукм бўлиши керак, чунки факат
инкор хукмлардагина предикат доимо тўла хажмда бўлади.
3. Куйидаги мисолларда баён килинган раддияларнинг таркиби ва
турларини аникланг:
3.1
.«Одам бўйининг кичиклиги сабабли Ернинг шарлиги сезилмайди, деган
сўз тўғри эмас. Чунки одам бўйи баланд тог кадар бўлса хам бир жойда туриб,
ер устига қараса-ю, жойдан жойга кўчиб, ердаги бор турли ҳолатларни бир-
бирига солиштириб карай олмаса, ундай узун бўй ернинг шарлигини билишга
хдм, унинг чегарасини аниклашга хдм фойда кагггирмайди» (Абу Райхрн Беруний
асарларидан олинган ўйлар ва хикматлар. Азиз Қаюмов. Абу Райҳон Беруний.
Абу Али ибн Сино. Т., 1987, 233-бет).
3.2Демокритнинг, атомлар сифатга эга эмас ва уларга эга бўла олмайди,
деган фикрининг рад этилиши: «Иссиклик қаёкдан пайдо бўлган ва у атомларга
кандай ўтган: ахир атомлар дастлаб иссиклииса эга булмаган ва бир-бири билан
ўзаро тўкнашиб турганда хам иссикликни келтириб чикармаган. Ҳақикдтан хам
улар аввал-бошданок. иссиқ бўлганларвда сифатга эга бўпур эди; агар иссикликка
эга бўлиб колгандай бўлса, бу уларнинг ўз табиатига кўра бирорта куч таъсири
остида бўлиши мумкинлигини билдираци. Лекин сиз узингиз, этомларга, улар
бўлинмас бўлганлиги учун хар иккала хусусият хос эмас, деб айтяпсиз». (Свиде
тельство Плутарха. Фрагмент 216 // Лурье СЯ. Демокрит. Тексты. Перевод.
Исследования. Л., 1970, с.256-257).
3.3.
«Коммунистик жамият ва давлат тоталигарликка даьво қилаци. Бу асосий
хатодир. Факат илохий оламгина тоталитар бўлиши мумкин, инсон олами доимо
жузьийдир. Коммунизм гоясида инсон олами илохий оламга айланиб колган»
(Бердяев Н.А. Истоки и смысл русского коммунизма. М., 1990, с.125).
4. Куйидаги исботлаш ва рад этиш холларида кандай хатоларга йўл
қўйилганлигини кўрсатинг:
4.1.Тафаккур табиатдан фаркли ўлароқ объектив конуниятлар асосида
ривожланмайди, чунки у турли хил хохиш-иродага эга ва шундан келиб
чикиб фаолият юритадиган инсонга хос хусусиятдир.
4.2.Бу киши, шубҳасиз, ичувчидир: бурнига қаранг, қип-қизил.
4.3.XVI асрда Лувен университети профессори Фруадмон Коперникка
карши чикади. «Ер, унинг фикрича, планета бўла олмайди, Қуёш атрофида
айланиши мумкин эмас, чунки Ернинг марказида дўзах жойлашган бўлиб, у
осмондан иложи борича узокрокда туриши керак. Демак, Ер самовий фазо
марказида бўлиши керак» (Кумпан Ф.История числа А. М., 1971, с.37).
4.4.«Антисфеннинг таъкидлашича, соглом фикр юрита олиш даражасига
етган киши, бошкалар изидан бориб, тўғри йўлдан чиқиб кетмаслиги учун
мавжуц сўз бойлигини ўрганиши керак эмас» (Диоген Лаэртский. О жизни
учениях и изречениях знаменитых философов. М., 1986, с.246).
4.5. Ўзи одамларни узок вакт тарбиялаш шакли бўлар экан, давлат,
сўзсиз, ёшлар тарбияси тўғрисида кайгуради. Чунки мазкур тарбия воситасида
келажакда унга таянч бўла оладиган кишилар шаклланади (КЛсперс. Смысл
и назначение истории. М., 1991, с.354).
5. Куйидаги софизмларни мантикий тахлил кллинг:
5.1. Бир дарёга икки марта тушиб бўлмайди. Тушиб бораётганинпша
дарёдаги сув ўзгаради, демак, дарё ўзгаради, яъни у аввалги дарё бўлмай колади.
5.2.Ўтирган киши ўрнидан турди. У энди турган киши бўлиб колди.
Демак, ўтириш хам, туриш хам - бир нарса.
5.3.Чавандоз отдан тушиши мумкин эмас. Чунки отдан тушган киши чавандоз
бўлмай колади. Демак, отдан тушган киши чавандоз эмас, балки пиёдадир.
5.4.
Мен кимниншир поргрегини кўрдим. Унда кимниншир потдиракни кашф
килганлиги тасвирланган. Демак, мен гаддирак ихтирочисининг поргрегини кўрпим.
6. Куйидаги мантиқий парадоксларни тахлил килинг:
6.1.«Алдокчи» парадокси. Алдоқчи, «хозир мен билдирадиган мулохаза
хато», деса, бир вакгда у хам алдаётган, хам ростини гапираётган бўлади.
Ҳақикатан хам, у ростини гапираётган бўлса, билдирилган мулохаза хато була
ди; агар алдаётган бўлса, билдирилаётган мулохазанинг хатолиги хакидаги фикр
хато бўлади, яъни у мулохаза чин бўлади.
Эслатиб ўтамиз: кдцимда «алдоқчи» парадокси фикрнинг икки хил
маънога эга бўлишига мисол сифатида олиб қарапган. Урта асрларда эса
«ҳал қилиб бўлмайдиган гаплар» қаторига кўшилган. Ҳозирги пайтда у
«мантикий парадоксларнинг шоҳи» деб саналади. Мазкур парадоксни
ечишнинг ўнлаб вариантлари таклиф килинган, лекин хозиргача унинг негизида
кандай муаммолар яшириниб ётганлиги сир бўлиб колмокда.
6.2.Эрамизгача V асрда яшаб, ижод қилган таникли мутафаккир-софист
Протогор Еватл исмли шогирдига хуқуқ асосларини ўргатади. Улар ўртасида
куйидагича келишув бўлган: Еватл устозига унинг сабо к. берганлиги учун хақни
биринчи суд жараёнини ютиб чиккан ҳолдагина тўлайди. Лекин ўкишини
тугатгандан кейин Еватл суд жараёнларида қатнашгани йўк, Бу ҳол узок вакт
давом этгач, устознинг токати ток бўлиб, ўз шогирдини судга беради. Бунда
Do'stlaringiz bilan baham: |