Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги касб-ҳунар таълими маркази



Download 6,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/73
Sana23.02.2022
Hajmi6,63 Mb.
#143269
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   73
Bog'liq
Asalarichilik

 
Инвазион касалликлар 
Нозематоз. 
Нозематоз асалариларнинг юқумли касаллиги бўлиб, уни апис ноземаси 
қўзғатади. Нозематоз билан катта асаларилар она ва эркак арилар 
касалланади, личинкаларга бу касаллик таъсир қилмайди. Касалликни 
қўзғатувчилар нозема апис бир хужайрали организм бўлиб, асаларининг ўрта 
ичагида паразитлик қилади. Бу ерга у зарарланган озиқ билан тушади. 
Нозема споралар ҳосил қилиб ўсиши натижасида амёбалар чиқади. 
Касалликнинг тарқалиш йўллари – касалликнинг манбаи касал 
асаларилардир. Улар асал, перга уялар ва сувни ўзининг чиқинди ахлати 
орқали нозематоз билан зарарлантиради. Касаллик соғлом оилага умумий сув 
идишларидан дезинфекция қилинмай қуйилган инлардан, инвентар ва 
бошқалардан ўтиши мумкин. 
Касалликнинг кечиши – қишлов ёмон шароитларда ўтганда (сифатсиз 
озиқлар билан озиқлантириш, арихоналарда эски, ифлос мум инларнинг 
бўлиши, қишловга қари оналар билан кирилса, арихонада температура 
режимининг бузулиши) нозематоз билан касалланиш қишнинг иккинчи 
яримида юз беради. Баҳорга келиб оилада насл пайдо бўла бошлаган вақтда 
асаларилар уларинг яхши ривожланиши учун уяда ҳароратни ошира 
бошлайди, бу вақтда касал арилар сони ҳам ошиб бораверади, қисқа вақт 
ичида бутун оила нозематоз билан касалланиб қолади. 
Касаллик белгилари – асалариларнинг нозематоз билан касалланишининг 
характерли белгиларидан бири бу асалариларнинг безовталаниши, ичи 
кетиши, айрим асалариларнинг, баъзида бутун оиланинг ҳалок бўлишидир. 
Касал бўлган асалари ғуждан ажралиб уя деворида ўрмалаб, тагига тушиб, 
совуқда қотиб ўлади. 


83 
Касаллик диагностикаси – нозематоз касали ўрта ичак ичидаги массани 
микроскопик текширишлардан ўтказиб, нозема спораларининг бор-йўқлиги 
аниқланади. Текшириш асосан лаборатория усулида амалга оширилади. 
Даволаш – нозематоз касаллигини даволаш учун фумагиллин органик 
кислоталар (сирка ва шовил) шовил ёки ровочдан фойдаланилади. 
Фумагиллинни даволаш сироп ҳолида бир оилага 1 л ҳисобидан тайёрланади. 
Бу эритма 30
0
гача совитилган қанд сиропига қуйилади. Аралаштириб 
асаларилар озиқлантирилади. Сирка кислотаси шўр озиқ тариқасида 
берилади. Шовил билан ровоч нордон озиқ ҳисобида ишлатилади. 
Кураш чоралари – нозематоз билан касалланган аризорлар карантин 
қилинади. Нозематоз шундай касалликки, у билан курашишни ҳар йили 
тинмай олиб бориш керак. Бу курашишнинг муваққияти бир вақтнинг ўзида 
ҳам даволаш, ҳам санитария профилактика тадбирларини ўтказишдир. 
Бунинг учун арихона ва инвентарлар яхшилаб дизенфекция қилинади. 
Арихона ва унга солинадиган тахтача қуйидагича дизенфекция қилинади: 
улар мум ва прополис (асалари елими)дан тозоланади. 
Ишқорнинг иссиқ эритмаси (600 гр эланган кул ёки 200 гр кир содаси) 
бир челак сувда эритилади. Асалариларнинг нажаси, қотиб қолган излар 
ювилади, қуригандан кейин уянинг ичини ва тирқишларини кавшарлаш 
лампасининг ўти билан қизаргунча куйдирилади. 

Download 6,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish