Дидактик ва машқ материалларини тайёрлаб қуйиш
4 поғона усули кўп ва катта тайёргарликлар кўришни талаб қилмайди, яъни жуда оз воситалар билан ҳам ишлаш мумкин.
Дидактик ва машқ материаллар сифатида одатда асл (оригинал) иш ҳужжатлари ишлатилади, масалан техник чизмалар ёки бирор электросхема, иш босқичлари ва изоҳлар кўрсатилган жадвал шаклидаги иш режаси, ҳамда контроль варағи, унда ўқувчининг натижаси ёзиб қўйилади. Маслаҳат: чизмаларни плёнкага чиқарилмайдиган қилиб солиб қўйган яхши ва ўқувчиларга кўриш учун бериш керак. Иш режасини эса шахсий меҳнат воситаси сифатида ҳар бир ўқувчи ўзи тўлдириши керак. Бу мақсадда амалиёт ўқитувчиси тегишли формулярни тайёрлайди ва ўқувчиларга тўлдириш учун тарқатади.
Щужжат
Назорат вара\и
Назорат ёки баҳолаш варағи ҳам формуляр шаклида бўлиши керак, натижаларнинг исботи сифатида машқлар тугаганидан кейин ўзида сақлаб қолади.
Қўшимча равишда ўқувчиларга тарқатма материаллар (тарқатмалар) берилиши мумкин. Тарқатмалар - дарсликлар ёки эксплуатация бўйича инструкциялардан олинган қисқа маълумотлар (экстрактлар) бўлиши мумкин.
Машқ материаллари деб амалий бажариш пайтида керакли хомашёлар, чиқим материаллари ва ёрдамчи материаллар аталади. Улар касб-ҳунарга бевосита боғлиқ бўлиб, таълим берувчи корхонанинг (фирманинг) маҳсулотларидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
Керакли машқ материалларини амалиёт ўқитувчиси одатда бир йил олдиндан режалаштиради. Ҳисоб асосини ташкил қиладиган маълумотлар: бир йилда таълим оладиган ўқувчилар сони, бир йилда ўтказиладиган машқлар сони ва бунинг учун керакли хомашё, чиқим ва ёрдамчи материаллар миқдори.
Жуда оддий мисол:
Эговлаш машқлари учун 40ммx40ммx100мм хажмидаги тўрт қиррали пўлат кўзда тутилган. Йил давомида тахминан 30 ўқувчи шу машқни қилишади.
Демак бу йил учун 3 метр пўлат керак бўлади (30 киши x 100 мм).
Бундай режаларни тузиш учун амалиёт ўқитувчиси шундай бир ҳужжатни ишлаб чиқариши керакки, унда қуйидаги индикаторлар (маълумотлар) бўлиши керак:
барча курслар давомида ўтказиладиган машқлар рўйхати (номи ва сони);
бирор техник чизма мавжудлиги (ҳали ўқий олинарлигини текшириш);
бу машқлар бўйича хом хажмлар кўрсатгичлари (ҳар бир нарсанинг тайёр хажми плюс чиқими);
зарур бўладиган инструментлар, текшириш ва ўлчаш инструментлари, ёрдамчи воситалар, асбоб-ускуналар тўғрисида маълумотлар;
кўникмалар ва тахминан қанча вақт кетиши тўғрисида маълумотлар.
Режалаштиришда эътибор бериш керак бўлган кейинги нарса - бу инструментлар ейилиши. Буни инобатга олиш лозим, негаки амалиёт ўқитувчиси қачон ва қандай миқдорда инструментлар алмашиши керак бўлишини билиши зарур.
Тайёрлаб қўйиладиган инструментларни биз икки турга бўламиз:
устахонада умумий фойдаланиш учун мунжалланган инструментлар (масалан, қимматбаҳо ўлчаш воситалари, камдан-кам ишлатиладиган махсус инструментлар),
иш ўрнида индивидуал фойдаланиш учун мўлжалланган инструментлар (ўқувчига бериб қўйилади),
асбоб-ускуналарга тааллуқли инструментлар,
амалиёт ўқитувчисининг инструментлари ва ҳоказо.
Ҳар бир ўқувчида ўзининг индивидуал инструментлари бўлса, фақат шундагина ҳамма ўқувчилар машқларни бир вақтда бажаришлари мумкин.
Агар буни иложиси бўлмаса, бошқа ташкилий ечимлар топилиши керак, масалан, инструментларни галма-гал ишлатилиши, машқлар алмашиниши ва бошқа ечимлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |