Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги жиззах давлат педагогика институти



Download 4,01 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/105
Sana16.03.2022
Hajmi4,01 Mb.
#494907
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   105
Bog'liq
спорт-уйин-крил-махсус-сиртки (1)

Таянч иборалар: 
баскетбол, волейбол, тўп, ўйин, майдон, қоидалар, 
техника, тактика, жисмоний сифатлар, жисмоний ривожланиш, ишчанлик 
қобиляти, ўйинчилар, тарих, ривожланиш
 
Баскетбол ўйинида ҳар бири беш ўйинчидан иборат иккита жамоа 
қатнашади. Ҳар иккала жамоанинг мақсади рақиб саватига тўп ташлаш ва 
бошқа жамоанинг тўпни эгаллаб олишига ҳамда уни саватга ташлашга 
қаршилик кўрсатишдан иборат. 
Тўпни узатиш, саватга ташлаш, думалатиш ѐки майдонда истаган томонга 
олиб юриш қуйида баѐн этилган қонунларга риоя қилинган шароитдагина 
мумкин. 
Ўйин майдони тўғри тўртбурчак шаклида, юзаси қаттиқ, ясси ҳамда 
тўсиқлардан ҳоли жой бўлиши керак.
Олимпиада турнирлари ва Жаҳон биринчилиги ўйинлари учун майдон 
ўлчовлари узунлиги 28м х 15м бўлиши ва улар чегараланган чизиқнинг ички 
томонидан ўлчаниши керак. 
Қолган барча мусобақалар учун ФИБАга тегишли структуралар, масалан, 
зонал ҳамда континентал мусобақаларда зонал комиссия ѐки ички мусобақалар 
учун Миллий Федерасия мавжуд ўйин майдонларининг қуйидагича ўлчовини 
тасдиқлаш ҳуқуқига эга: ўзгартиришлар бир-бирига пропорционал бўлиш 
шарти билан, 4 м узунлигига ва 2 м энига қисқартириш мумкин.
Барча янги қурилаѐтган майдонлар ФИБАнинг муҳим расмий 
мусобақалари учун хос бўлган талабларга мос, яўни 28 м х 15 м бўлиши лозим. 


72 
Шифт баландлиги 7 м дан паст бўлмаслиги ва етарли даражада ѐритилган 
бўлиши зарур. Ёруғлик манбалари ўйинчиларга халақит бермайдиган жойларда 
ўрнатилиши шарт. 
Ўйин майдони яхши кўринадиган чизиқлар билан белгиланган бўлиши ва 
бу чизиқлар истаган нуқтада томошабинлар, реклама тўсиқлари ва бошқа 
ғовлардан камида 2 м узоқликда жойлашиши керак. Майдоннинг узун 
томонларини белгиловчи чизиқлар ѐн чизиқлар, қисқа томонларини белгиловчи 
чизиқлар эса эн чизиқлар деб аталиши лозим. Чизиқлар шундай чизилиши 
керакки, улар яққол кўринадиган ва эни 0,5 см бўлиши керак. Марказий доира 
радиуси 1,80 м га тенг бўлиши ва майдон марказида белгиланиши керак. Радиус 
доиранинг ташқи чеккасигача ўлчаниши шарт. Марказий чизиқ эн чизиқларига 
параллел ҳолда ѐн чизиқлари ўртасидан ўтказилиши ва ҳар иккала ѐн 
чизиқларидан 15 см ташқарига чиқиб туриши керак. Майдоннинг рақиб шити 
орқасидаги эн чизиғи ва марказий чизиқнинг яқин чеккаси ўртасида жойлашган 
қисми жамоанинг олд зонаси ҳисобланади. Майдонинг қолган қисми, шу 
жумладан, марказий чизиқ ҳам жамоанинг орқа зонаси ҳисобланади. Полнинг 
майдонда ажратилган ва иккита ѐй ҳосил қиладиган чизиқлар билан 
чегараланган қисми ўйиндан 3 очколи тўпларни ташлаш зоналари бўлиб 
ҳисобланади. Ҳар бир ѐй саватнинг мутлоқ марказига тўғри перпендикуляр 
бўлган полдаги нуқтани марказ қилиб белгилаб туриб, ташқи қиррасигача 6,75 
радиусли ярим доира шаклида чизилади ва параллел ҳолда ѐн чизиқларига 
давом эттирилиб, эн чизиқларида тугайди (28-расм).
Майдонда ажратиладиган эн чизиқлари, жарима тўпини ташлаш чизиқлари 
ва эн чизиқларидан ўтказиладиган чизиқлар билан чегараланган пол қисми 
чегараланган зоналар ҳисобланади. Уларнинг ташқи чегаралари эн 
чизиқларининг 
ўртасидан
3 м узоқликда бўлади, жарима тўпини ташлаш чизиғининг ташқи чеккасида 
тугайди.

Download 4,01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish