Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ж. М.Қурбонов, З. Э. Мамарасулов


Фуқаро муҳофазасида халқаро ҳамкорлик



Download 2,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet81/136
Sana29.04.2022
Hajmi2,41 Mb.
#593812
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   136
Bog'liq
xayot faoliyati xavfsizligi

Фуқаро муҳофазасида халқаро ҳамкорлик 
Жамият, техника, технология ва дунѐ цивилизациясининг тараққиѐтига 
қарамасдан дунѐ борган сари ҳалокатлар хавфига нисбатан заиф бўлиб 
бормоқда. Ҳалокатлар сони эса йилдан йилга ошиб бормоқда. Охирги 10 
йилликда айрим мамлакатлар табиий офатлар туфайли ўзларининг миллий 
даромадларининг 5 % ни йуқотдилар. 1998 йили 50 минг одам табиий офатлар 
ва авариялар қурбони бўлди, иқтисодий зарар, 93 млрд АҚШ долларини ташкил 
этади. Бундай вазиятда хавфни баҳолаш, йирик ҳалокатларни олдини олиш, 
хабар бериш ва ахборотларни аҳолига етказиш, аҳолини авария ва табиий 
офатлардан муҳофаза қилиш соҳасида аҳоли тайѐргарлиги таълими ҳаѐтий 
зарурат бўлиб қолмоқда. 
Ҳалокатларда халқаро ҳамкорлик турли мамлакатлар ўртасидаги икки 
томонлама шарномалар тузиш йули билан олиб борилади. Масалан Германия 
билан Франция, Белгия, Нидерландия, Люксенбург, Дания, Австрия ва 
Швейцария мамлакатлари ўртасида ўзаро ѐрдам тўғрисида икки томонлама 
ҳалқаро шартномалар тузилган.
1931 йилда Францияда ташкил этилган Женева зоналари ассоциацияси 
(уруш даврида фуқароларни тегишли тоифалари учун нейтрал зона ажратиш 
учун) 1958 йилда Фуқаро мудофааси халқаро ташкилотига (ICDO) 
айлантирилди. У ФМ миллий ташкилотлари ўртасида тадқиқотлар ўтказиш ва 
кўмаклашиш, ФВни олдини олиш, тайѐр туриш ва харакат қилишлари 
уринишларини мувофиқлаштириш, тажриба алмашишни ташкил этиш хуқуқига 
эгадир. Ташкилотга аъзо давлатлар вакиллари ташкилотнинг 1972 йили 1 
мартдан кучга кирган Низомига кура унга халқаро хукуматлар аро ташкилот 
мақомини бердилар.
1973 йилдан бошлаб Брюсселда ахолини ФВда шай туришига тайѐрлаш 
бўйича Бутунжахон соғлиқни сақлаш маркази фаолият кўрсатиб келмоқда. 
Унинг асосий вазифаси «Офатлар эпидемияси»ни ўрганиш буйича илмий 
тадқиқотлар ўтказиш, халокатлар тиббиѐти эҳтиѐжлари учун ахборотлар 
тизимини ишлаб чиқиш, соғлиқни сақлаш ходимларининг катта ва ўрта 
звеноларини тайѐрлашдан иборат. Ҳозирги вақтда Марказ илмий-амалий 
изланишлар, кадрлар тайѐрлаш курсларини ташкил этиш ва устувор 
йўналишлар бўйича лойиҳаларни баҳолаш масалалари билан шуғулланмоқда. 
АҚШда 80 йилларнинг иккинчи ярмидан бошлаб атроф муҳит агентлиги 
кимѐвий аварияларда тез ишга киришувчи тизимлар ташкил этиш устида 
ишламоқда. Европада эса 1987 йили БМГнинг Атроф муҳит муҳофазаси 
комиссияси АПЕЛЛ (маҳаллий даражада ФВдан огоҳ бўлиш ва тайѐр туриш) 
лойиҳасини амалга ошира бошлади. 


194 
Европа мамлакатларнинг «тез ишга киришувчи» кучлари тизимига 
ҳаракатдаги бригадалар, отрядлар киради. Улар кўп тармоқли касалхоналар 
негизида ташкил этилади ва уларни фаолияти дастлабки разведка ишларини 
ўтказишдан бошланади. Тизимни тиббий бригадалари харакат жойига етиб 
кегач, шикастланганларга тиббий ѐрдам кўрсатадилар, жабрланганлик 
даражасига кўра шикастланганларни гуруҳларга ажратадилар, уларнинг 
эвакуацияга тайѐрлайдилар ва транспортда ташиш вақтида тиббий таъминотни 
амалга оширадилар. 
Ривожланган хорижий мамлакатларда ФВлар оқибатларини тугатиш 
ишларини ташкил этишда давлат ва нодавлат тизимлари қатнашадилар. 
Уларнинг асосий вазифаси ФВларнинг олдини олиш буйича тадбирлар 
ўтказиш, ҳалокатларда ахолига самарали ѐрдам кўрсатишдир. Европадаги 
нодавлат ташкилот сифатида MSF (тиббиѐт чегарасиз) ташкилоти Франция, 
Белгия, Нидерландия, Швейцария, Испания ва Люксенбургни бирлаштиради. 
MSFга кирувчи тиббий ходимлар (кўнгиллилар) ягона талаблар асосида 
ишлайдилар ва хозирги пайтда улар дунѐнинг 30дан ортик мамлакатларида 
фаолият кўрсатмоқда.
1999 йил 29 апрелда Греция, Россия ва Швейцария вакилларидан иборат 
гуруҳ раҳбарлигида халақро «Фокус» инсонпарварлик ташкилотини ташкил 
этилди. 5 июнда улар сафига Австрия ҳам қўшилди. «Фокус»нинг асосий 
вазифаси Югославияда, Черногорияда жабрланганларга ѐрдам кўрсатиш, 
соғлиқни сақлаш, экология, иқтисодиѐт соҳасидаги ҳарбий келишмовчилик 
оқибатларини баҳолаш, келишмовчилик рўй берган жойларга инсонпарварлик 
ташкилотларини 
қайтариш 
учун 
шароит 
яратиш, 
инсонпарварлик 
ташаббуслари билан келишмовчиликни тинч ҳал этиш ечимларини излашдан 
иборат. «Фокус»ни мувофиқлаштирувчи маркази Берн (Швейцарияда)да 
жойлашган бўлиб у Траст фондига ва Белград, Подгорица,, Скопье, София 
шаҳарларида жойлашган омборларга эга. 
Германияда Европада бўлиши мумкин бўлган радиация авариясини 
олдини олиш, қўллашини камайтириш, ҳудудий тарқалиши ва тавсифлари, 
вазият ривожини башоратлаш ва бундай авариялар оқибатларини тугатиш 
ишларини режалаштириш ва ташкил этишга мўлжалланган PODOS тизимини 4-
чи навбатини ишга тушириш устида иш олиб борилмоқда. Лойиҳани ишлаб 
чиқишда 16 та Европа мамлакатлари иштирок этдилар. 
Ўзбекистон Республикасида ФВВ ташкил этилгандан сўнг аҳолини ва 
ҳудудларни ФВдан муҳофаза қилиш соҳасида хорижий мамлакатлар билан 
халқаро ҳамкорлик амалга оширилмоқда. Ҳозирги вақтда келиб АҚШ, 
Германия, Италия, Швецария, Швеция, Белгия ва МДХ мамлакатлари билан 
ўзаро ҳамкорлик қилиб келинмоқда. 
Турли мамлакатларда ФВдан муҳофаза қилиниши ўзларига яраша 
хусусиятлари мавжуд. Масалан АҚШ, Буюк Британия ва Канадада аҳоли ФМ 
тузилмаларида хизмат қилишга кўнгилли равишда жалб қилинади. 
Мутахассислар ва аҳолини тайѐрланишни ташкил этишдаги ўзига хос 
хусусиятлардан бири турли мамлакатларда турли ўқув машқлари 
ўтказилишдир. 


195 
Масалан, НАТО доирасида ҳар йили бошқарув органлари, куч ва 
воситалари, жамоа ташикилотлари ва аҳолининг барча тоифаларини жалб 
қилган ҳолда махсус ўқув машқлар ўтказилади. Швейцарияда бундай ўқув 
машқлари йилида камида 3 марта ўтказилади. Японияда 1971 йилдан бошлаб 
ҳар йили 1 сентябр куни зилзиладан муҳофаза қилиш бўйича ўқув машқлари 
ўтказилади. 
ФВдан аҳолини ва ҳудудларни муҳофаза қилиш тизимининг тажрибаси 
хорижий мамлакатларга тегишли иқтисодий механизмни шакллантиришга 
имкон берган. Булар қатор мамлакатлар қонун ҳужжатларида кўзда тутилган 
хавфсизлик меъѐрларига амал қилмаганлик учун корхоналар ва мансабдор 
шахсларга жазолаш белгиланиши ҳисобланади. 
Масалан, АҚШ да 1977 йилда қабул қилинган қонунга кўра билиб туриб 
стандарт талабларини бузганлик учун 25000 доллар жарима солинади ѐки 1 
йилгача озодликдан маҳрум қилинади. Буюк Британияда ишчиларнинг ҳаѐти ва 
соғлиғига атайлаб хавф солганлиги моддий жарима ва 5 йилгача озодликдан 
маҳрум қилиш чораси қўлланилади. Иқтисодий механизмнинг яна бир ричаги 
суғурта ҳисобланади. Суғурта мажбуран ѐки кўнгилли равишда амалга 
оширилади. 

Download 2,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   136




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish