§3.7. Фуқаро муҳофазасида халқаро ҳамкорлик
Хорижий мамлакатларда фуқаро муҳофазаси тизими хусусиятлари ва
фаолиятлари
Америка Қўшма Штатларида ҳалокатлар содир бўлганда 1979 йили
АҚШ президентининг буйруғи билан ташкил этилган фавқулодда шароитларда
ҳаракат қилиш федерал агентлиги (FEMA) алоҳида рол уйнайди. FEMA нинг
асосий вазифалари:
185
1) Иқтисодиѐтни умумдавлат миқѐсида урушга тайѐрлашда, шунингдек
ФВ содир бўлганда аҳоли фаолиятининг хавфсизлигини таъминлаш масалалари
бўйича давлат, штатлар ва маҳаллий ҳокимият органларини фаолиятини
мувофиқлаштириш.
2) Аҳолини ўқитига ва бошқарув органларининг шахсий таркибини
тайѐрлаш;
3) Аҳолини ва ҳудуларни ФВдан муҳофаза қилиш соҳасида суғурта
фаолиятини ташкил этиш ва ФВнинг салбий оқибатларидан жабрланган
шахсларга келтирилган зарарнинг ўрнини қоплаш;
4) ФВ да содир бўлганда унинг олдини олиш, хабар бериш тизимини
таркибий қисмлар ишини бирлаштириш ва мувофиқлаштириш ҳамда ФВ
салбий оқибатларини тугатиш бўйича бошқарувни такшил этиш.
FEMA бундан ташқари илмий-тадқиқот ишларини ўтказиш, терроризмга
қарши курашиш масалаларини ҳал этиш, фавқулодда ҳолат юз берганда
оммавий ахборот электрон воситаларини ишлатилиши устидан назорат қилиш,
мамлакат қуролли кучлари билан ҳамкорлик қилиш ҳам юклатилган.
FEMA бошқарув (фавқулодда вазиятлар ҳаракат қилиш федерал
бошқармаси) ва функционал (федерал суғурта бошқармаси ва бошқалар)
бўлимналардан иборат.
ФВда содир бўлганда ижроия ҳокимияти бошлиғи (шаҳар, штат, округ)
ФВ ҳақидаги ахборотни тезкор фавқулодда марказларни ишга солади. Минтақа
миқѐсида 26 федерал идора вамуассасалар вакилларидан иборат фавқулодда
ишга киришувчи гуруҳ тузилади ҳамда федерал координатор тайинланади.
Федерал координатор Президент вакили ҳисобланиб, ФВ районида дала
штабига бошчилик қилади.
ФВларда ҳаракатни таъминлаш 12 та йўналиш бўйича олиб борилади. Бу
йўналишарнинг ҳар бирига тегишли идора ѐки муассаса жавоб беради.
Жумладан транспорт таъминоти (транпорт вазирлиги), алоқа (миллий алоқа
тизими), коммунал ишлар ва қурилиш (муҳандислик қўшинлари, мудофаа
вазирлиги ва ҳ.к.).
FEMA бошлиғи бир вақтнинг ўзида ВФ да ҳаракат қилиш комиссия
раиси ҳисобланади. Комиссия таркиби миллий хавфсизлик, ички сиѐсат,
ҳукуматлараро масалалар бўйича Президент ѐрдамчилари, маъмурий-бюджет
бошқармаси директори кирадилар. Комиссия Президентга ФМ мудофааси
соҳасида ижтимоий сиѐсатни ишлаб чиқишда ѐрдам беради.
FEMA ўз фаолиятида миллий метеохизмат (хабар бериш, башоратлаш),
соғлиқни сақлаш вазирлиги (тиббий таъминот, ФВда госпиталлардан
фойдаланиш), Қизил хоч жамияти (жабрланганларга турар жой, кийим, озиқ-
овқат, дори-дармон билан кўмаклашиш), автомобил йўллари бошқармаси
(автомобил йўлларирини таъминлаш ва тиклаш), савдо вазирлиги (зарарни
баҳолаш, қайта тиклашга кетадиган харажатларни аниқлаш), қишлоқ хўжалиги
вазирлиги (қишлоқ жойларда аҳоли муҳофазаси) билан ўзаро ҳамкорликни
амалга оширади.
FEMA раҳбарлиги остида кўп сонли машғулотлар, анжуманлар ва
кўргазмалар ўтказилди. Амалдаги қонун хужжатларига асосан FEMA давлат
186
органларидан мажбурий ўқув машғулотлари ва тренировкалар ўтказилишни
талаб қилади. Бу талабларни бажармаган ишларга федерал бюджет томонидан
ФВларга ажратиладиган маблағлар берилмайлди. FEMA томонидан
ўтказиладиган тадбирларга ажратиладиган маблағлар миқдори охирги йилларда
100 млн долларни ташкил этмоқда. Ундаги доимий банд ходимлар сони 10
минг кишини ташкил этди.
FEMAни ташкил этишдаги муҳим хусусиятларидан унинг ўз куч ва
воситаларига эга эмаслигидир. ФВ содир бўлганда FEMAга ихтиѐрий куч,
восита ва ресурсларни, жумладан миллий гвардия, АҚШ муҳандислар корпуси,
ѐнғиндан муҳофаза қилиш бригадалари, тиббий хизматлар, қурилиш
ташкилотлари, полиция, жамоа ва бошқа ташкилотларни жалб этиш ҳуқуқи
берилган.
FEMA доирасида қуйидаги тизимлар ташкил этилган:
- ФВда кераклаштириш бошқариш; (NEMS);
хабар бериш ва огоҳлантириш (NAVAS);
- ҳалокатлар тиббиѐти миллий тизими (NDMS);
NEMS тизими ФВда федерал, штатлар миллий миқѐсларда ҳаракатлари
ташкил этишда ахборотларни йиғиши, қайта ишлаш, тақсимлаш учун
мўлжалланган.
NAVAS огоҳлантириш хабарларни алоқа тармоқларида, жумладан радио
ва телеведение орқали тарқалишни таъминлайди.
АҚШда ФВларда тиббий ѐрдам кўрсатиш ҳалокатлар тиббиѐти миллий
тизими (NDMS) доирасида амалга оширилади. NDMS фаолиятига жавобгарлик
соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот вазирлиги ҳамда мудофаа вазирлиги
зиммасига юклатилган. NDMS ташкилий эвакуация, санитар-гигиеник ва
тиббий тадбирларни режалаштириш, ихтисослаштирилган тиббий ѐрдам
отрядларини ташкил этиш ва ҳалокат содир бўлганда шикастланганларни
гспиталларга тақсимлаш ишлари билан шуғулланади.
NDMS регионал марказлар ишига йирик кўламдаги ҳалокатлар содир
бўлгандагина қўшилишади. АҚШда Тез ѐрдам ҳақидаги қонунга асосан 340
тадан ошиқ регионал марказлар ташкил этилган.
АҚШ фавқулодда тез ишга киришиш тизимида турли хил ҳалокатларда
ҳаракат қилишга тайѐргарликдан ўтган ихтисослаштирилган тузилмалар фаол
иш олиб борадилар. Бундай командалардан 6 таси 1978 йилда «Hazard
materials» (HAZMAT) дастури доирасида ташкил этилган эди. Команда 7 та ўт
ўчирувчи, 2 та парамедик ва 2 та полициячидан иборат. Команданинг барча
аъзолари 120 соатлик махсус тайѐргарликдан ўтган. HAZMAT алоқа маркази,
компьютер, радиотелефон ҳаракатдаги команда пунктига эга.
NDMS тизими Президентининг қарори, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий
таъминот вазирлиги ҳамда, агар оммавий шикстланиш миллий хавсизлик билан
боғлиқ бўлса мудофаа вазирлиги орқали ишга киришилади.
АҚШда муҳофаза ишлари фуқаро мудофааси тўғрисидаги (1960 й)
қонун асосида амалга оширилади. АҚШда қабул қилинган қонунлар ўзларини
аниқлиги билан ажралиб туради. Буни Роберт Т.Сиаффорднинг «Ҳалокатларда
ва ФВларда ѐрдам кўрсатиш тўғрисида»ги (1988 йил) федерал қонуни мисолида
187
яққол кўриш мумкин. Қонунда АҚШ президенти, штатлар губернаторлари,
маҳаллий маъмурият, ижро этувчи ҳокимият федерал органлари (вазирлик,
идора, муассаса ва бошқа) ва хусусий фойда келтирмайдиган (комуннал,
авария, тиббий ва бошқалар) ташкилотлар ваколатлари тўлиқ баѐн этилган.
Йирик кўламдаги ҳалокат ѐки ФВ содир бўлган райондаги бошқарув
органлари куч ва воситалари ҳаракатини мувофиқлаштириш мақсадида қонун
Президентга зарар кўрган штатга тезкор ѐрдам бериш учун масъул шахс
(федерал координатор) тайинлаш ҳуқуқини беради. Зарар кўрган штат
губернатори ўзига буйсунувчи куч ва воситалари ҳаракати билан
мувофиқлаштириш мақсадида ўзининг вакилини тайинлайди. Шундай қилиб,
Роберт Т.Стаффорд қонуни АҚШ Президентининг ва федерал ҳукуматининг
штатлар маҳмурияти ва маҳаллий ҳокимият органларига доимий ва узлуксиз
ѐрдамни таъминловчи ҳаракатдаги қонун ҳисобланади. Шунга қармасдан зарар
кўрган штатлар ҳокимият органларига ФВларни тугатишда ѐрдам фақатгина
маҳаллий ҳокимиятнинг ўз ресурлари етарли бўлмаган холдагина кўрсатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |