Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ж. М.Қурбонов, З. Э. Мамарасулов


Фуқаро муҳофазаси тадбирларини моддий-техник таъминлаш



Download 2,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet78/136
Sana29.04.2022
Hajmi2,41 Mb.
#593812
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   136
Bog'liq
xayot faoliyati xavfsizligi

Фуқаро муҳофазаси тадбирларини моддий-техник таъминлаш, 
моддий-техник тизимлар вазифалари 
ФМ тадбирларининг олдига қўйилган масалани муваффақиятли амалга 
оширишда ҳар томонлама ва замонавий моддий-техникавий таъминоти (МТТ) 
билан таъминлаш асосий шартлар ҳисобланади. 
Моддий таъминлаш ФМ тузилмаларни муҳофаза техник воситалари, 
алоқа воситалари билан, радиацион ва химиявий разведка асбоблари, ѐнилғи-
мойлаш материаллари, дори-дармонлар, озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечак
моллари ва бошқа воситалари билан, ФМ тадбирларини ўтказиш учун керакли 
ҳажмда, ўз вақтида таъминлашни ташкил этишдан ва амалга оширишдан 
иборат.
Техник таъминлаш ФМ вазифаларини ҳал қилишга жалб этиладиган 
техникадан тўғри фойдаланиш, унга хизмат кўрсатишни, уни тузатиш ва 
эвакуация қилишни ташкил этишдан ва амалга оширишдан иборат бўлади. 
ФМ ни моддий таъминлашнинг вазифалари. 
- моддий таъминлаш режаларини ишлаб чиқиш ва уларга тузатиш 
киритиб туриш; 
- керакли муҳофаза воситалари махсус техника, асбоблар ва бошқа 
нарсалар заҳирасини яратиш; 
- тузилмаларни техника ва буюмлар билан таъминлаш; 
- озиқ-овқат ва бошқа бойликларни ФВ дан муҳофаза қилиниш 
воситаларини такомиллаштириш; 
- моддий таъминот тузилмаларини ФВ шароитида ишлашга тайѐрлаш. 
«Фуқаро муҳофазаси тўғрисида» қонунда ФМ МТТ га эътибор берилган 
бўлиб, унинг 9,10,11 моддаларида Вазирликлар, идоралар, маҳаллий давлат 
ҳокимияти органлари ва ташкилотлар ўз ваколатлари доирасида ФМ моддий-
техника, тиббий ва бошқа ҳар хил воситалар заҳирасини яратадилар, уларнинг 
тўпланиши, сақланиши, янгилаб бориши ва шай ҳолатда сақлаб туриши 
устидан назоратни амалга оширадилар ва унга жавоб берадилар. 
Техник таъминотни вазифалари. 
- ишдан чиққан техникани таъмирлашни ташкил этиш; 
- машиналарга белгиланган муддатларда ва тўлиқ ҳажмда техник хизмат 
кўрсатиш; 
- таъминлаш корхоналари ва тизимларига заҳира қисмлар ва таъмирлаш 
материалларини етказиб бериш; 
- бузилган техникани уларни тўплаш пунктларига ѐки муқим таъмирлаш 
корхоналарига жўнатиш; 
- техникани таъмирлаш ва эвакуация қилиш куч ва воситаларини 
тайѐрлаш. 
ФВ бартараф этиш учун Республика Вазирлар Маҳкамаси молия заҳира 
фонди. ФВ бартараф этишда биринчи навбатда бажариладиган ишлар учун 
моддий воситалар базаси заҳираси, давлат таркибидаги заҳирага йиғилган 
республика бюджети маҳсулотлари ишлатилади. 
Фавқулодда вазиятлар талафотларини бартараф этиш учун биринчи 
навбатда 
сафарбарлик 
эҳтиѐжларини 
таъминлаш 
ва 
иқтисодий 


179 
турғунлаштириш мақсадида 1996 йил 26 аврелдаги №159-31 рақамли 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори асосида Ўзбекистон 
Республикаси Давлат заҳирасида қиматбаҳо маҳсулотларни сақлашнинг ҳажми 
ва таснифи тасдиқланган. Унда: 
- республикада молиявий ва моддий маҳсулотлар заҳираси министрлик ва 
тармоқ маҳсулотлари ҳисобидан; 
- маҳаллий ҳокимият органлари молиявий ва моддий маҳсулотлар 
заҳираси-маҳаллий ҳокимият органлари бюджети маҳсулотлари ҳисобидан; 
- объект молиявий ва моддий маҳсулотлар заҳираси-корхона ва 
ташкилотларнинг хусусий маҳсулотлари ҳисобидан; 
- табиий офатдан зарар кўрганларга қизил ярим ой аҳолига ѐрдам 
кўрсатиш жамиятининг омборлари ва заҳира маҳсулотлари ҳисобидан 
яратилади дейилган. 
Заҳирада сақланадиган қимматбаҳо материалар ҳажми шартли равишда 
иккига бўлинади: 
1 гуруҳ - ФВ шароитида зарар кўрганларга биринчи навбатдаги ѐрдам 
кўрсатиш учун мўлжалланган. 
2 гуруҳ - қайта тиклаш учун ФВ талофатларини бартараф этиш учун 
мўлжалланган. 
Биринчи гуруҳга қуйидагилар: махсус кийим, оѐқ кийим, тузилмаларни 
таъминлаш учун қурол-аслаҳа, асбоб-ускуна; палаткалар, ҳаракатланувчи 
электростанция ва электр узатгич ускуналари; адѐл, ѐстиқ, кўрпа-тўшаклар; 
алоқа аппаратлари ва ускуналари; 3-5 суткага мўлжалланган маҳсулот ва кийим 
кечаклар; биринчи тиббий ѐрдам кўрсатиш учун дори-дармон заҳираси ва 
ускуналари. 
Иккинчи гуруҳга қуйидагилар киради: қурилиш маҳсулотлари, 10 кунга 
мўлжалланган 
озиқ-овқат 
маҳсулотлари; 
газсизлантириш 
ва 
ҳаракатсизлантиришни ўрнатиш учун материаллар ва асбоб, ускуналар; ѐқилғи 
ва мойлаш маҳсулотлари инженерлик техникаси ва механизмлари.
Моддий маҳсулотлар заҳираси ҳажмини тўғри ташкил этишни аниқлаш 
учун Ўзбекистон Республикаси ФВВ тармоқ соҳалари жойлашган ҳудудларида 
башорат қилинишча бўлиши мумкин бўлган табиий офатлар натижасида ФВ 
дан огоҳлантириш ва бартараф этиш учун зарур бўлган моддий маҳсулотлар, 
катастрофа авария содир бўлиши мумкин бўлган объектлар ҳисоб-китобини 
қилинишини тавсия этади. Ҳисоб-китоблар объектлардаги ишчилар, 
хизматчиларни, атрофда ишловчи аҳолини башорат қилинаѐтган санитария 
ҳолати бузилишини, талафот ѐ қурбонларсиз бўлишини таъминлаб бериши 
керак. Ҳисоб-китобларда моддий маҳсулотлар заҳирасини ташкил этиш, чиқим 
харажатларига керак бўладиган зарурий пул миқдорини ажратиш кўзда 
тутилиши лозим. Уздавзаҳиранинг ѐзма баѐнномасисиз объектлардаги моддий 
техника заҳира маҳсулотларини ФВларни бартараф этиш учун ишлатиш манъ 
этилади. 
ФМ тадбирларини олиб боришни моддий таъминлаш учун қуйидаги 
хизматлар ишлатилади: 
1. 
Савдо ва озиқ-овқат билан таъминлаш хизмати; 


180 
2. 
Моддий техник таъминот хизмати; 
3. 
Ёқилғи, мойлаш материаллари билан таъминлаш хизмати. 
Савдо ва озиқ-овқат билан таъминлаш хизмати кооператив савдоси 
тегишли органлари, умумий овқатланиш бошқармаси ва унинг таркибидаги 
ресторанлар, ошхоналар, савдо корхоналари, база ва омборлар негизида ташкил 
этилади. Бу хизматнинг вазифалари: 
- шахсий таркибни иссиқ овқат ѐки сухой паѐк билан таъминлаш; 
санитария ювиш пунктлари ва 1-чи тиббий ѐрдам отрядларини алмашиб 
кийиладиган кийим бош, ич кийим ва пойабзал билан таъминлаш; ФВ
шароитида ишлайдиган корханаларни энг кўп сонли сменалари учун, 
бошқариш пунктларининг ва алоқа узелларини шахсий таркиби учун 3 кунлик 
озиқ-овқат заҳирасини ғамлаб қўйиш; озиқ-овқат, буюм ва бошқа мол-мулклар 
заҳирасини радиоактив ва ЗМ дан муҳофаза қилиш тадбирларини ўтказиш. 
Бу хизмат бошлиғи хизматни тезликда бошқариш учун қуйидаги 
гуруҳларни ташкил этиш мумкин: 
- тезкор режалаштириш ва олдиндан таъминлаш гуруҳи; 
- кўчириш (эвакуация) гуруҳи; 
- барқарорлик (чидамлилик) гуруҳи; 
- алоқа ва бошқариш гуруҳи; 
- ишчи ва хизматчиларни муҳофаза қилиш гуруҳи; 
- моддий ва шахсий муҳофазаланиш билан таъминлаш гуруҳи. 
Ташкил этилган гуруҳларнинг ҳар бирига шароитга қараб аниқ вазифалар 
юклатилади ва улар қуйидагилардан иборат: 
а) тезкор режалаштириш ва олдиндан таъминлаш гуруҳига: 

ФМ аҳволини яхшилаш юзасидан раҳбарият ҳужжатларини 
режалаштириш ва ишлаб чиқищ, шароит ҳақидаги маълумотларни йиғиш ва 
умумийлаштириш, ФМ тадбирларини таъминлашни ташкил этиш юзасидан 
таклифлар таѐрлаш; 
- хизмат тузилмаларини ҳисобга олиб бориш; 
- режалаш, тезлик билан бажарилиши зарур бўлган ва ҳисобот 
ҳужжатлари лойиҳаларини таѐрлаш; 
- хизмат кучлари ва воситалари бошқарилишни, шунингдек ФМ бошқа 
хизматлари билан ўзаро ҳамкорликни ташкил этиш ав амалга ошириш; 
- хизмат объектлари бардошлигини ошириш масалаларини ишлаб чиқиш; 
- хизмат тузилмаларини сонини, техник аҳволини, жиҳозланганлигини, 
шунингдек ушбу хизмат ишчи ва хизматчилари шахсий муҳофаза воситаларини 
ҳисобга олиб бориш. 
б) кўчириш (эвакуация) гуруҳига: 
- эвакуация қилиниши ѐки тақсимланиши керак бўлган ишчи 
хизматчилар, улар оила аъзоларини ҳисобга олиб бериш; 
- объектлардаги эвакуация қилиниши керак бўлган одамлар рўйхати 
тузилиб боришини назорат қилиш; 
- ишчи, хизматчилар, улар оила аъзоларини эвакуация бўладиганлар 
йиғилиш пунктлари (ЭЙП)га йиғилишни ташкил этиш ва уларни эвакуация 
қилишга раҳбарлик қилиш; 


181 
- хизмталарни озиқ-овқат маҳсулотларни, масаллиқларни ва бошқа 
моддий воситаларни бўлиб-бўлиб юбориш ва эвакуация қилиш. 
в) барқарорлик (чидамлилик) гуруҳига: 
- объектнинг ишлаши барқарор бўлиши ўрганишга қаратилган ишларни 
ва тадбирларни режалаштириш ва бажариш; 
- объектлар ишлаши натижаларини таҳлил этиш, умумийлаштириш ва 
барқарорлигини ошириш тадбирларини ишлаб чиқиш; 
- хизмат объектлари ва бошқариш тизими ишлаши барқарорлигини 
ошириш тадбирларини режалаштириш. 
г) алоқа ва бошқариш гуруҳига: 
- хизматнинг хабар бериш ва объектлар билан алоқа қилиш режасини 
ишлаб чиқиш, унга тузатишлар киритиб бориш; 
- бошқариш ва алоқа воситаларини ишлаб чиқиш, такомиллаштириш; 
- бошқариш пунктлари иш қоидаларини, режимини ишлаб чиқиш ва улар 
бажарилишини назорат қилиш; 
- тинчлик ва уруш ҳаракатлари пайтида хизмат объектларига раҳбарлик 
қилишни ўрганиш, такомиллаштириш. 
д) ишчи ва хизматчиларни муҳофаза қилиш гуруҳига: 
- мавжуд пана жойлар, яшириниш жойларини ҳисобга олиб бориш, 
уларни радиациядан яшириниш жойларига мослаштириш учун тадбирларни 
бажариш, уларни қурилишини назорат қилиш; 
- хизматга тегишли объектларда ФМ шайлик ҳолати ўрнатилган заҳоти 
объектлардаги етишмай турган яшириниш жойлари қурилишига раҳбарлик 
қилиш ва уни назорат қилиш. 
е) моддий ва шахсий муҳофазаланиш воситалари билан таъминлаш 
гуруҳига: 
- кўчма тузилмаларни техник ва моддий жиҳозланишни ташкил этиш, 
уларни озиқ-овқат ва мол-мулк заҳиралари билан тўлдириб борилишини 
режалаштириш; 
- хизмат ва кўчма тузилмаларни ФМ вазифаларини бажариши қандай 
бўлаѐтганлиги назорат қилиш; 
- ҳарбий харакатлар вақтида тоифаланган шаҳарларга келадиган юклар 
манзилини ўзгартириб, янги жойга юбориш; 
- моддий бойликларни нормадан ортиқ заҳираларини тоифаланган 
шаҳарлардан ташқари зонага транспортда ташишини ташкил этиш. 
Моддий техник таъминот хизмати. ФМ вазифаларини бажаришга жалб 
қилинган моддий-техника воситаларидан фойдаланиш тадбирларини амалга 
оширишдан, шикаст ўчоғларида ишлаѐтган ҳарбийлашмаган тузилмалар 
вақтида таъминлашнинг ташкил этишдан иборат. Бунда ФМ тузилмалари 
шахсий муҳофаза воситалари, махсус асбоблар ва техника қурилиш 
материаллари, дегозация моддалари ва махсус кийим билан ўз вақтида тўлиқ 
таъминланади. 
Ушбу хизмат вазифалари: 
- таъминот базалари, омборлар тармоғларни такомил-лаштириш, 
кенгайтириш; 


182 

моддий воситаларини ОҚҚдан муҳофаза қилиш усулларини 
такомиллаштириш; 
- ФМ тузилмалари шахсий таркибини шахсий ҳимоя воситалари, кимѐвий 
разведка ва дозиметрик назорат асбоблари билан таъминлаш. 
- маҳаллий моддий ресурларини ташиш, ҳисобга олиш, шаҳардан 
ташқари зонада моддий заҳиралар ва техник воситалар ташкил этиш; 
- хизмат шахсий таркибини алоҳида шароитдаги ҳатти-ҳаракатларга 
таѐрлаш; 
- базаларнинг, омборларнинг заҳарланганлик даражасини назорат қилиш 
ҳамда уларни заҳарсизлантириш ишларини олиб бориш; 
- хизмат куч ва воситаларини ФМ тадбирларини моддий таъминла 
вазифаларини ҳал этишга таѐрлаш. 
ФМ тадбирларини таъминлаш учун МТТ хизматига тегишли куч ва 
воситалар база, омбор, дўкон ва объектлар ноҳарбий тузилмаларидан иборат 
бўлиб улар таркибида: 
- механизация ва юк ортиш-тушириш бўлими; 
- юк ташиш учун автомобил карвонлари ташкил этилиши мумкин.
ФМни ѐнилғи мойлаш материаллари (ЁММ) билан таъминлаш хизматини 
вазифалари ҳал этишга жалб қилинган махсус техника ва транспортни ЁММ 
билан тўлиқ ва вақтида таъминлашдан иборат. 
ФМни ЁММ билан таъминлаш хизматлари тегишли шаҳар, туман 
ҳокимлигининг қарорига асосан ташкил этилади. ЁММ билан таъминлаш 
хизматини асосий вазифалари қуйидагилардан иборат: 
- ўзига қарашли объектлардаги ишчи ва хизматчиларни, ускуна ва моддий 
бойликларни ОҚҚ дан муҳофаза қилиш; 
- хизматларнинг объектларда ишлаши барқарорлигини ошириш, уларда 
ФМ ҳарбийлашмаган тузилмаларни ташкил этишга раҳбарлик қилиш, уларни 
тайѐрлиги ва шайлигини назорат қилиш; 
- ФМ тадбирлари учун ва халқ хўжалиги шошилинч эҳтиѐжлари учун 
зарур нефт маҳсулотларини белгиланган заҳираларини яратиш, сақлаш ва ФМ 
тадбирларини ЁММ билан узлуксиз таъминлаш; 
- ФМ тадбирларини таъминлашга хизматнинг куч ва воситаларини ва 
шунингдек кўчма тузилмаларини тайѐрлаш; 
- ФМ ва уруш вақтида нефт базалари хўжалиги ишончли бошқарилишини 
таъминлаш тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш; 
- хизматнинг объектларида шошилинч махсус авария қайта тиклаш 
ишлари ўтказилишини таъминлаш. 
ФМ тадбирларини ЁММ билан таъминлаш хизматининг куч ва 
воситаларига нефт базалари, уларнинг филлиаллари ва ЁММ омборлари; 
автоѐнилғи қўшиш шохобчалари; кўчма автоѐнилғи қўйиш шохобчалари 
киради. 
Фуқаро муҳофазаси тадбирлари моддий таъминлашда кўчма тизимлар 
орқали ҳам ташкил қилинади: 
1. Овқатлантириш кўчма пункти (ОКП) (25 киши) 10 соат иш мобайнида 
1200 кишига етадиган овқат тайѐрлай олиш ва тарқатиш имкониятига эга. ОКП 


183 
ҳар қайсиси 7 кишидан иборат бўлгановқат пишириш ва тарқатиш 2 та 
звеносидан ва 11 кишидан иборат таъминлаш звеносидан иборат. ОКП юк 
машинаси, тиркама ўчоқ комплекти, гавтоцистерна билан таъминланади. 
2. Озиқ-овқат таъминоти кўчма пункти (ООТКП). (10 соат давомида 5000 
та қуруқ паѐк бутлайди ва тарқатади). ООТКП таркиби ҳар қайсиси 5 кишидан 
(звено командири – дозиметрчи, қадоқловчи-таратувчиси-3 киши, транспорт 
ҳайдовчи) иборат 2 та звено, омборчи ва пункт бошлиғи бўлади. 
3. Буюк таъминоти кўчма пункти (БТКП). Унинг таркибида ҳар қайсиси 6 
кишидан (звено командири – дозиметрчи, паѐк тарқатувчи 4 киши, ҳайдовчи) 
иборат 2 та таъминлаш звеноси, омборчи ва пункт бошлиғи бўлади. Техникаси 
бортли 2 та юк машинасидан иборат. Пункт таркиби жами 14 киши. Пункт 10 
соат иш мобайнида биринчи тиббий ѐрдам отрядига (БТЁО), санитария-ювиш 
пунктларига (СЮП) 1500 тагача алмаштириб кийиладиган кийимлар, ич кийим 
ва пойабзаллар келтириши ва тарқатиши имкониятига эга. 
4. Автоѐнилғи қўйиш кўчма шахобчаси (АЁҚШ). АЁҚШ таркибида 2 
кишидан (звено командири, ҳайдовчи – ѐнилғи қилувчи) иборат 2 та ЁММ 
келтирувчи ва қуйиб берувчи звено, АЁҚШ командири бўлиб жами 5 кишини 
ташкил этади. Шохобча тиркимлари бор 2 та ѐнилғи қўйиш автомашинасига 
эга. Шахобча 10 соат мобайнида 400-500 дона техникага ѐнилғи куйиш 
имкониятига эга.
5. Сув ташиш звеноси (СТЗ). СТЗ таркиби 6 киши (звено командири – 
ҳайдовчи, 5 ҳайдовчи) бўлиб, техникаси 6 та автоцистерна ѐки бочкалари бор 6 
та юк машинасидан иборат. Звено 10 соат иш мобайнида 75 минг метр литр сув 
олиб келиш имкониятига эга. 
Тинчлик даврида вилоят, шаҳар, туман ФМ бошлиқлари техник хизмат 
билан биргаликда 
- техник таъминот ташкил этилишни режалаштиради, таъмирлаш базаси 
имкониятларини ўрганади; 
- вазифаларни ҳал этишга жалб қилинган машиналарни сони, техник 
аҳволига аниқлик киритади; 
- техник хизмат тузилмалари шахсий таркибини бутлайди ва уларни 
моддий воситалар билан таъминлайди; 
- заҳира қисмлар, таъмирлаш материаллари тўпланишини таъминлайди 
ҳамда уларни ҳамда уларни таъмирлаш ва эвакуация воситалари ўртасида 
тақсимлайди; 
- куч ва воситаларни шикастланган машиналар тўпланадиган пунктларга 
тақсимлайди, бундан пунктлар йўлга қўйиладиган жойларни белгилайди, 
заҳира қисмлар етказиб келтиришни ва уларни бериш тартибини аниқлайди; 
- таъмирлаш корхоналари барқарор ишлашини таъминлаш тадбирларини 
ишлаб чиқади ва ўтказади. 
ФВ хавфи туғилганда ФМ техник хизмати режага ва муҳофаза 
муассасалари бошлиқлари кўрсатмасига кўра таъмирлаш воситаларини шайлик 
режимига, қутқариш ишлари ўтказиладиган зоналарда техник таъминотни шай 
ҳолга келтиради. 


184 
Бузуқ машиналарни таъмирлаш – қайта тиклаш кўчма гуруҳлари (ТҚТГ) 
томонидан шикастланган машиналар тўпланадиган пунктларда (ШМТП) ѐки 
таъмирлаш корхоналарида жорий таъмирланади. 
ТҚТГ ва эвакуация гуруҳи (ЭГ) ҳамкорликда ишлайди ва улар бир 
жойда йўлга қўйилади. Бунда ТҚТГни бошлиғи умумий бошлиқ ҳисобланади. 
Қутқариш ишлари давомида техникани ишдан чиққан жойнинг ўзида 
таъмирлаш-қайта тиклаш кўчма гуруҳларнинг машина ҳайдовчилари кучи 
билан таъмирланади. 
Шикастланган жойида қайта тиклаш имкони бўлмаган техника ШМТПга 
эвакуация қилинади. 
Техник хизмат кучлари ва воситалари таъмирлаш заводлари 
устохоналари, техник хизмат кўрсатиш станциялари заҳира қисмлари, 
таъмирлаш материаллари базалари, омборлари ва ФМ ҳарбийлашмаган 
тузилмалари ҳисобланади. 
Техник хизмат таъмирлаш базаларининг асосини вилоят, шаҳар, туман 
ҳудудидаги таъминлаш станциялари ва техник хизмат кўрсатиш корхоналари 
ташкил этади. 
ФМ тадбирларини техник таъминлаш вазифаларини ҳал этишга жалб 
қилинган таъмирлаш корхоналари ўзини асосий ташкилотига қолади ва унга 
буйсунади. ФМ тадбирларини бажариш даврида улар тегишли техник хизмат 
бошлиғига оператив равишда итоат этади ва унинг буйруқ, кўрсатмаларини 
бажаради. 
Таъмирлаш-қайта тиклаш ва эвакуация гуруҳлари вилоят, туман 
ҳудуддаги вазирлик ва идораларнинг таъмирлаш муқим корхоналари, 
автохўжаликлари, техник хизмат кўрсатиш станциялари, таъминот базалари ва 
бошқа таъмирлаш корхоналари негизида ташкил этилади. 
Булар қуйидагилар бўлиши мумкин: 
- ўз асосий ташкилотдаги автомобил техникасини таъмирлайдиган 
ТҚТКГИ. Уларнинг таркиби: 14 ѐки 21 кишидан иборат шахсий таркиб 
(таъмирловчи мутахассислар), 2-3 та таъмирлаш устохонаси, 1 та техник 
назорат агрегати, заҳира қисмлар жойлаштирилган 1-2 та автомашина, 1 
пайвандловчи аппаратдан иборат. 
- муҳандислик техникасини таъмирлайдиган ТҚТКГ (заруратга қараб 
ташкил этилади); 
- 12 кишидан иборат шгахсий таркибга эга бўлган эвакуация гуруҳлари 
(ЭГ).

Download 2,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   136




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish