Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ж. М.Қурбонов, З. Э. Мамарасулов


Транспорт, энергетика ва коммунал тизимлардаги фавқулодда вазиятлар



Download 2,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet70/136
Sana29.04.2022
Hajmi2,41 Mb.
#593812
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   136
Bog'liq
xayot faoliyati xavfsizligi

Транспорт, энергетика ва коммунал тизимлардаги фавқулодда вазиятлар 
ва улардан муҳофаза қилиш 
Транспорт, энергетика ва коммунал тизимлардаги фалокатлар ва 
ҳалокатлар олдини олиш чора-тадбирлари қуйидагича амалга оширилади: 
а) Ҳаво транспорти авария ва фалокатлари, тарнспорт тизимидаги авария 
ва ҳалокатлар. 
Кўриниши: йўловчи, экипаж аъзоларини ҳалок бўлиши, ҳаво 
транспортини портлаши, ер юзидаги бино ва халқ хўжалиги объектларини 
бузилиши, турли даражадаги қутқарув ва тезкор ишларни олиб боришга олиб 
келадиган ҳолат. 
Сабаблар: ҳаво транспортини носозлиги; об-ҳавони ноқулайлиги; 
диспетчерлар айби билан содир бўлади. 
Олдини олиш тадбирлари: режавий-профилактик кўрик ва таъмирлашни 
вақтида ўтказилиши; бошқариш ва алоқа тизимларини иш сифатини яхшилаш. 
Муҳофазаси: авиациядан авариясиз фойдаланиш ва парвозлар 
хавфсизлиги бўйича тадбирлар ташкил этиш ва амалга ошириш. 


158 
б) Темир йўл авария ва ҳалокатлари. 
Кўриниши: ѐнғинлар, портлашлар, вагонларни йўналиш изидан чиқиши, 
аҳоли ва йўловчиларни ҳалок бўлиши, содир этилган жойлардаги аҳоли ва 
ҳудуларни зарар кўриши. 
Сабаби: темир йўлларнинг носозлиги, ҳаракат таркибининг носозлиги, 
алоқа воситасини носозлиги, диспетчерни аҳамиятсизлиги. 
Олдини олиш тадбирлари: режавий-профилактика кўрик ва таъмирлаш 
ишларини ўтказиш; бошқарув ва алоқа тизимлари иш сифатини ошириш; 
диспетчерни хизматини яхшилаш. 
в) автотранспорт авария ва ҳалокатлари. 
Кўриниши: транспортдаги фуқароларни ҳалок бўлиши, портлаш ва 
ѐнғинларни чиқиши. 
Сабаби: транспорт ҳаракат хавсизлигига риоя қилмаслиги; тезликни 
ошириш; спиртли ичимликларни ичиб бошқариш; техник носоз транспортни 
бошқариш; йўлларни талаб даражасига эмаслиги. 
Олдини олиш чора-тадбирлари: режавий профилактик кўрик ва техник 
таъмирлаш ишларини вақтида ўтказиш, носоз транспортдан фойдаланмаслик, 
йўл ҳаракат қоидаларига риоя қилиш ва бошқалар. 
Муҳофазаси: ДАН органига йўл транспорт хавфсизлигини таъминлаш 
хизматига раҳбарлик вазифаси юклатилади. 
г) Метрополитен станцияларида эҳтимол бўлган ФВ кўриниши: 
фуқароларни нобуд бўлиши, портлаш ва ѐнғинлар содир этилиши мумкин. 
Сабаблари: ўтиш жойларидаги савдо дўкончаларини йуқотиш ва 
бошқалар. 
Олдини олиш чора-тадбирлари: режавий-профилактик кўрик ва техник 
таъмирлаш ишларни вақтида ўтказилиши, носоз транспорт воситадан 
фойдаланмаслик, йўл ҳаракати қоидасига риоя қилиш ва бошқалар. 
Муҳофазаси: ушбу объектлардаги ишларнинг олиб бориш аҳволи ва 
хавфсизлиги устидан давлат назоратига раҳбарлик қилиш. 
д) магистрал қувур тармоқларида нефть ва газ бурғулаш майдонларидаги 
бўлиши мумкин бўлган авариялар. 
Кўриниши: портловчи моддалар билан боғлиқ ѐнғин ва портлашлар 
фуқароларни ҳалок бўлиши, ҳудуд, иншоот ва биноларни тузилиши. 
Сабаблар: қувур тармоқларининг, вентилларниннг эскирганлиги, уларни 
вақтида кўрикдан ўтказмаслик ва бошқалар. 
Олдини олиш чора-тадбирлари: техник хужжатларда кўрастилган меъѐр 
талаблари бўйича режавий-профилактик кўрик ва таъмирлашни вақтида 
ўтказиш хавфсизлик чораларига амал қилиш. 
Муҳофазаси: Нефть ва миллий газ корпорацияси авария ва ҳалокатларни 
олдини олиш ва бартараф этиш тадбирларни ташкил этади ва амалга оширади. 

Download 2,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   136




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish