Хавфли геологик ва гидрометрологик ҳодисалар олдини олиш, уларга
қарши қўлланиладиган чора-тадбирлар
Сурилишга қарши курашиш мураккаб вазифалардан ҳисобланади. Унинг
олдини олиш ва муҳофаза тадбирларини кўриш сурилишни келтириб
чиқарадиган геологик жараѐнларга боғлиқ.
Сурилишга қарши кўриладиган чоралар пассив ва актив бўлади. Пассив
чоралар профилактик аҳамиятига эга бўлиб, сурилиш ѐн бағирлигида ва
зонасида қўйидаги ишлар бажарилишини ман этади:
- ѐн бағирликни қирқиш ва текислаш;
- портлатиш ишлари;
- иморат ва иншоотлар қуриш;
- кон қазиш;
- оғир юк транспорт воситаларини катта тезликда ҳаракатланиши;
- дарахтларни режасиз кесиш;
- ерларни суғориш;
- оқова, булоқ сувларини оқизиш ва ҳ.к.
Бу чоралар сурилиш ҳодисасини маълум бир даврга тўхтатиш учун
бажарилади. Актив чораларга ѐнбағирликдаги сурилишга мойил бўлган тоғ
жинсларининг ҳаракатини тўхтатиш мақсадида иншоотлар қуриш, тоғ
жинсларининг мустаҳкамлигини ошириш учун махсус чора-тадбирлар кўриш
киради.
Актив чора-тадбирлар кўриш 4 группага бўлинади:
1) Сурилишни келтириб чиқарадиган сабабларни аниқлаш ва йўқ қилиш.
Бу гуруҳга таалуқли чора-тадбирларга денгиз ва дарѐ сувлари қирғоқларининг
намланиши ва ювилишининг олдини олиш киради. Бунинг учун сурилиш
эҳтимоли бор бўлган қирғоқларга бетон плиткалар ѐтқизилади, тўлқинларни
қайтарадиган ва сўндирадиган қурилмалар ўрнатилади. Ер усти сувларининг
сурилувчан жинсларга сингишининг олдини олиш учун ҳар хил қурилмалар
ясаб, уларни бошқа йўналишда ѐтқизиш, ер юзасидаги филтрацияни
камайтириш учун уни нишаблаш, гилбетон, шлак, битум, асфальт ѐтқизиш
лозим булади.
Шунингдек сурилувчан массанинг оғирлигини камайтириш, ер ости
сувлари сатҳини пасайтириш ѐки бутунлай йўқотиш мақсадида ѐпиқ ѐки очиқ
146
зовурлар қазилади. Улардан ер остки ва устки сувларини йиғиш ҳамда уларни
рельефнинг пастки қисмларига оқизишдан фойдаланиди.
2) Сурилишга мойил бўлган жинсларни ушлаб турадиган иншоотлар
қуриш. Бу чора-тадбирлар тиргович деворлар, устун қозиқлар ва
контрабанкетлар қуришни назарда тутади. Тиргович деворлар қурилиш
текислигига нисбатан чуқурроқ қилиб, устун қозиқлар (темир-бетон, темир ва
ѐғочдан тайѐрланади) учи эса ѐнбағирликни турғун қисмига туширилади ва
суриладиган массани ушлаб туради. Контрбанкетлар ѐнбағирларнинг
нишаблиги кичик бўлган тақдирда суриладиган массани ушлаб туриш учун
ишлатилади. Бунинг учун ѐнбағирликдаги дўнгликлар текисланиб чиққан
грунтлар унинг этак қисмига ѐтқизилади ва суриладиган массани ушлаб
турадиган девор ҳосил қилинади.
3) Жинсларни сурилишга қаршилигини кучайтириш учун унинг
мустаҳкамлигини сунъий йўл билан ошириш. Бу чора тадбирлар суриладиган
(тоғ) жинслар ѐпишқоқлигини ва мустаҳкамлигини силикатлаш, цементлаш,
битумлаш ва кимѐвий ишлов бериш орқали оширишга қаратилган.
4) Сурилувчан массани ѐнбағирликдан бутунлай олиб ташлаш. Агар
суриладиган массанинг қалинлиги ва катта –кичиклиги катта бўлмаса уни
ѐнбағирнинг турғун қояси чиққунча қазиб олиб ташлаш мумкин ва бу ишни
бажаришда булдозерлардан фойдаланилади.
Сел оқимини олдини олиш, уларга қарши курашиш, сел бўлиши мумкин
булган майдонларни чуқур урганиш, атроф мухитни муҳофаза қилишнинг
асосини ташкил этишда муҳим халқ хўжалик аҳмиятига эга. Шунинг учун
сел ходисасини бартараф этиш мақсадида олиб бориладиган ишлар илмий,
амалий хулосаларга, тадбир чораларга асосланган бўлиши керак.
Бўроннинг тўлиқ тақсимотини биз 19-жадвалдаги Бофорт шкаласидан
кўришимиз мумкин. Бундан ташқари, столба шаклдаги қуюн ѐки сердили
шамол ҳамда сув остидаги зилзиладан чиқадиган суннами бўлиши мумкин.
19-жадвал
Бофорт шкаласи бўйича бўрон, тўфон ва довул турланиши
Шамол
режими
Баллар
Шамол тезлиги
Белгиси
км/соат
м/с
Бўрон
8
62,8-74,0
18-20
Дарахт
шохлари
синади
Кучли бўрон
9
75,6-86,9
21-25
Томдан черепица ва
трубалар узилади
Тўлиқ бўрон
10
88,5-101,4
26-30
Дарахтлар
илдизи
билан қўпорилади
Тўфон
11
103,-120,7
31-35
Ялпи талофат
Довул
12
120,7 дан
юқори
35 дан
юқори
Катта бузилиш
147
Сув оқимларини олдини олиш мақсадида қўйидагилар амалга
оширилади:
1) Сел бўлиши мумкин бўлган дарѐ сув йиғиш майдонларида доимий
кузатиш ишлари олиб бориш, тоғ жинсларини йиғилиши олдини олиш сув
оқимига тўсқинлик қилувчи табииий ва сунъий тўсиқларни тозалаш;
2) Сел оқими юзага келиши мумкин бўлган дарѐларнинг сув йиғиш
майдонларини муҳофаза қилиш, яъни бу майдонларда ўсимлик дунѐсини
сақлаш, дарахтлар ва буталарни кесиш, майдонларини олиб боришни
чегаралаш;
3) Ўрмон хўжалигини ривожлантириш (ѐн бағирларда буталар ва
дарахтлар экиш, чунки улар тоғ жинсларини қатламларини мустаҳкам ушлаб
туради, қор эришини секинлаштиради; ер юзасини ювилишдан сақлайди.
4) Тоғли ҳудудлардаги дарѐларни ўзанида сув оқимини бошқарувчи
иншоотлар қуриш, табиий, сунъий тўғонларни тартибга келтириш, темир,
автомобил йўллари остида сел ўтказувчи катта диаметрли қувурлар ѐтқизиш
ишлари.
Ҳозирги вақтда тоғли ҳудудларда сув омборлари, ГЕСлар, ѐки болалар
оромгохлари, дам олиш уйлари, даволаниш масканлари қурилиши муносабати
билдан қор кўчкилари содир бўлиши мумкин бўлган ҳудудлар хариталарга
туширилиб ўрганиб чиқилган.Уларнинг хавфи бор майдонларда қуриш ман
этилади. Лекин бундай майдонларда қор кўчкиларини олдини оладиган
инженерлик чораларини кўриб иморат ва иншоотлар қуриш мумкин бўлади. Бу
чора-тадбирлар ѐнбағирларни текислаб террасалар-супалар ташкил этиш,
дарахтзор барпо этиш, харакатга келиши мумкин бўлган қор уюмларини оз-
оздан йўқотиш, махсус инженерлик қурилмалар-дамба, қор кўчкисини харакат
йўналишини ўзгартирадиган ариқлар, деворлар қуриш, ѐнбағирлардаги
йўлларни тош ва темир бетондан ясалган галерея билан тутиш, қор-
кўчкиларини ўтқазиб юборадиган тунеллар қуришдан иборат.
Албатта, буларнинг ҳаммаси экологик муҳитни ўзгартиради. Шунинг
учун доимо экологик назорат бўлиб туриши керак. Экологик назоратни олиб
бориш системаси 27-расмда келтирилган. ФВ хизматида доимо ҳам техноген
ҳам табиий муҳитлар доимо назорати олиб борилади.
148
Расм-12.1. Экологик ҳолатни назорат этиш системаси.
Do'stlaringiz bilan baham: |