Шахсий ҳимоя воситалари ва уларни қўллаш
Аҳолини шахсий ҳимоя воситалари организм ичига, тери устига ва
кийимга радиоактив, заҳарловчи моддаларни ва бактериал воситаларни
тушишидан ҳимоя қилади. Ҳимоя воситалари: нафас олиш ва терини ҳимоя
қилиш воситаларига бўлинади. Нафас олиш органларини ҳимоя қилиш
воситаларига фильтрловчи ва изоляция қилувчи противогазлар, респираторлар,
шунингдек чанга қарши газмол ниқоб (ПТМ 1) ва пахта-докали боғичлар
киради.
Нафас олиш органларини якка ҳимоялаш воситаларини таснифи 22-
расмда келтирилган.
Терини ҳимоя қилиш воситаларига махсус изоляция қилувчи кийим,
ҳимоя фильтрловчи кийим киради.
Душманнинг бостириб кириш хавфи туғилганда барча аҳоли шахсий ҳимоя
воситалари билан таъминланиши керак. Тузилмаларни шахсий таркиби, ишчи
ва хизматчилар шахсий ҳимоя воситаларини ўз объектларида аҳоли эса уй
бошқармалари орқали олишади.
Нафас олиш органларини ҳимоя қилиш воситалари: 1) противогазлар:
фильтрловчи ва изоляция қилувчи. Фильтрловчи противогазларни (23-расм)
ишлаш принципи нафас олинадиган ҳавони ҳар хил зарарли қўшимчалардан
олдиндан тозалашга асосланган. Фильтловчи противогазларга ГП-5(а); ГП-5 м
ва ГП-4у ва бошқалар тегишли.
Фильтрловчи противогазлар ҳавони тозалайди, шунинг учун углерод
оксидидан ҳимояланиш учун қўшимча патрон ишлатилади.
132
22-Расм. Нафас олиш органларини якка ҳимоялаш воситалари таснифи.
Противогазлар одатда, маълум турдаги зарарловчи моддалардан ҳимоя
этишга мўлжалланган турли фильтрловчи-ютувчи қутилар билан жиҳозланади
(12-жадвал).
Нафас олиш органларини якка ҳимоялаш
воситалари
Фильтрловчи
Противогазлар
Респираторлар
- фуқаролар учун ГП-7, ГП-
7ВМ
- болалар учун ПДФ-2Д,
ПДФ-Ш, КЗД-6
- саноат учун ПФМ-1
- умумҳарбий
- чанга қарши: Лепесток, Р-2
- аэрозолга қарши: Лепесток-
200, Астра-2
- саноат: РУ-67, РПГ-67, РПГ-01
Ўзини ҳимояловчилар
Оддий воситалар
- газ-тутундан ҳимоялаш
копмлекти: ГДЗК, ГДЗК-У
- пахта-докали боғич
- чанга қарши газмол
ниқоб
Табелдаги
Табелдан ташқари
- изоляция қилувчи противогазлар:
ИП-4, ИП-5, ИП-6
- изоляция қилувчи расператорлар:
ГДУ-3, ШС-20м
- кислородли: КИП-8, КИП-10
- сиқилган ҳаво билан: Влада,
АСВ-2
- шлангли: ПШ-1, ПШ-2
Изоляция қилувчи
133
23-Расм. Фильтрловчи противогазлар:
а – умум ҳарбий противогази; б – ГП-5 противогази: 1-фильтрловчи-чанг ютувчи қути; 2-
шлем ниқоб; 3-кўзойнаклар; 4-клапан қутиси; 5-уловчи трубка; 6-противогаз сумкаси; 7-
терламайдиган плѐнкалар солинган қути.
12-жадвал
Фуқаро противогазидаги қўшимча қутилар таснифи
Қути тури
Қандай заҳарли моддалардан ҳимоя
қилади
Ҳимоялаш
вақти
Оғирлиги
, г
ДПГ-3
Аммиак,
диметиламин,
хлор,
нитрабензол,
тетроэтилқўрғошини,
олтингугуртводород, фенол, фурфурзол,
хлорли
водород,
хлорциан,
этилмеркаптан
1 сотагача
350
ДПГ-1
ДПГ-3 каби, бундан ташқари азот
диоксиди, метил хлориди, этилен оксид
ива углерод оксиди
1 сотагача
500
ПЗУК
Аммиак,
хлор,
азот
оксиди,
диметилгидразин,
фосген,
углерод
сульфиди, олтингугуртдиоксиди, фторли
водород, хлорциан, углерод оксиди
30-40 мин
810
Гопкалит-
ли қути
Углерод оксиди
1,5 соатгача 500
134
Изоляция қилувчи противогазлар (ИП-4, ИП-5, ИП 46, ИП 46 М) нафас
олиш органларини, кўзни, юз терисини ҳаводаги барча зарарли моддалардан
тозалашга
мўлжалланган.
Бу
противогазларни
ҳавода
кислород
етишмаганлигида ишлатилади. Бу противогазлар регенирация патронида нафас
олиш учун ҳаво кислород билан
бойитилади.
2) респираторлар (24-расм),
чанга қарши газмол ниқоб (25-расм)
ва пахта-докали боғич (26-расм).
Энг кенг тарқалган Р-2 респиратор
бўлиб, у нафас олиш органларини
радиоактив ва тупроқ чангидан ва
бактериал воситалар таъсиридан
ҳимоя қилишда ишлатилади.
Кенг
тарқалган
саноат
респираторларини тавсифлари 13-
жадвалда келтирилган.
Чанга қарши газмол ниқоб
(ПТМ-1) ва пахта-докали боғич
нафас олиш йўлларини радиокатив
чанг ва бактериал воситалардан
ҳимоя қилишда ишлатилади. Заҳарловчи моддалардан улар ҳимоя қилмайди.
ПТМ-1 икки қисмдан иборат: ниқоб корпуси ва боғич.
Пахта-докали боғич аҳоли томонидан мустақил тайѐрланади.
Терини ҳимоя қилиш воситалари:
Терини
изоляцияловчи
ҳимоя
воситалари
резиналаштирилган
материалдан тайѐрланади ва одамларни зарарланган ҳудудларда кўп вақт
давомида бўлганларида, зарарланиш ўчоқларида дегазация, дезактивация ва
дезинфекция ишларини бажариш вақтида фойдаланилади. Изоляцияловчи
ҳимоя воситаларига Л-1 енгил ҳимоя кастюми, ҳимоя камбизони ва кастюми ва
умум ҳарбий ҳимоя комплекти тегишли.
13-жадвал
Саноат респираторларини тавсифи
Тўлдирувчи-
ни
белгиланиши
Ҳимоя этиладиган
заҳарловчи модда
Номинал
концентрацияси,
г/м
3
Ҳимоялаш вақти, мин
РУ-60м
РПГ-67
А
Бензол
2
90
50
Б
Олтингугурт
ангидриди
2
20
30
Аммиак
2
20
30
КД
Олтингугуртли
водород
2
20
50
Г
Симоб буғлари
0,1
90
1200
24-Расм. Р-2 респиратори:
1-ярим ниқоб; 2-нафас олиш клапанлари;
3-нафас чиқариш клапани; 4-бурун қисқичи;
5-бошқа тақиладиган тасма.
135
Терини фильтрловчи ҳимоя воситаси. Бу комплект терини заҳарловчи
модда, шунингдек радиоактив чанг ва бактериал воситалардан ҳимоя қилади.
Терини оддий ҳимоя воситалари - барча аҳолини ҳимоя воситаси
ҳисобландаи.
Бунга одатдаги кийимбош (плаш, пальто, капюншон, қўлқоп ва
бошқалар) киради.
Шундай қилиб, терини ҳимоя қилиш воситалари одам терисини ЗМ, РМ
ва бактериал восита парлари ва томчиларидан, шунингдек бутунлай альфа-
заррачалардан ҳимоя қилади.
Тиббий ҳимоя воситасига шахсий АИ-2 аптечкаси киради. У жароҳат
олинганда ва куйишда ўз ўзига ва бошқаларга ѐрдам беришга, шунингдек ЗМ,
бактериал воситаларни ва ионизация қилувчи нурларни таъсирини
камайтиришда ишлатилади.
Шахсий ҳимояга қарши пакет томчили суюқ ЗМ танани очиқ жойларига
ѐки кийимга тушганида зарасизлантириш учун ишлатилади.
25-Расм. ПТМ-1 чанга
қарши газмол ниқоби:
1-ниқоб корпуси; 2-ойнаклар;
3-боғич; 4, 5-резинали тасмалар;
6-пастки боғич.
26-Расм. Пахта-докали боғич
:
а – умумий кўриниши; б – тақилиш.
136
Do'stlaringiz bilan baham: |