§3.3. Фуқаро муҳофазасида қўлланиладиган назорат ва шахсий
дозиметрик асбоблар, индивидуал ҳимоя воситалари
Фуқаро муҳофазаси кучлари ихтиѐридаги радиацион разведка ва
дозиметрик асбоблар
Ҳозирги вақтдаги радиация назорат приборларидан, махсус назорат
системалари ва воситалар мажмуаларидан тузилганки, уларнинг самарали
фойдаланиши берилган талофатни камайтиради ва хавфсизликни таъминлайди.
Уларнинг турланиши 13-расмда келтирилган. Ядро портлаши, маълумки, зарба
тўлқини, ѐруғлик нурланиши ва сингиб борувчи радиациядан ташқари кўп
миқдордаги радиоактив моддаларни пайдо бўлиши билан кечади.
Радоактив заҳарланиш радиоактив моддаларни ядро портлаши содир
бўлгандан кейин тушиши натижасида пайдо бўлади. Радиоактив моддаларнинг
нурланиши 3 хил бўлади: гамма, бетта, альфа. Энг катта кириб бориш
хусусиятига гамма-нурлар (улар ҳавода бир неча юз метр масофани эгаллайди),
кичик кириб бориш хусусиятига бетта-заррачалар (бир неча метр) ва жуда оз
кириб бориш хусусиятига альфа-заррачалар (бир неча сантиметр)ни ташкил
қилади. Шунинг учун ҳудудни радиоактив зарарланишида инсон учун асосий
119
хавфни гамма ва бетта нурлар ташкил этади. Гамма-нурлар сутка, ҳафта ва
баъзан ойлар давомида таъсир этиши мумкин. Гамма нурларни инсон
организмига таъсири организм ҳужайраларини ионизация қилиниши ва унинг
ҳаѐт фаолиятини бузилишига боғлиқ. Альфа ва бетта нурларни ионизация
қилиш қобилияти гамма нурларни ионизация қобилиятига нисбатан 100 марта
кучли. Устки кийим ва шахсий ҳимоя воситалари бетта нурларни анча
пасайтирса альфа нурларни эса бутунлай тутиб қолади. Альфа нурлар юқори
ионизация хусусиятига эга бўлганлиги сабабли хавфли ҳисобланади.
Радиацион зарарланиш қўйидаги хусусиятларга эга:
1) катта зарарланиш майдони (минг, ўн минг км
2
);
2) зарарланиш таъсирини узоқ вақт давомида сақланиши (кунлар,
ҳафталар ва баъзан ойлар);
3) ранг, ҳид ва бошқа ташқи белгиларга эга бўлмаган радиоактив
моддаларни аниқлаш жуда қийин.
Ионизация қилувчи нурларни аниқлашда ва ўлчашда фотография,
сцинтиляция, химик ва ионизацион услублар қўлланилади.
Фотография методи
– ионизация қилувчи нурларни фотоплѐнкани
сезгир қатлами тасирига асосланган. Бунда бромли кумуш, озод кумуш
атомларини пайдо қилиб парчаланади ва кумушни ўта майда кристаллари
проявка қилинган плѐнкани қорайишига олиб келади. Фотоплѐнкани қорайиш
зичлиги нурланиш дозасига пропорционал. Бу принцип асосида шахсий
фотодозиметрлар ишлайди.
Сцинтиляцион метод
– баъзи моддаларни (руҳ сульфати, йодли Na)
ионизация қилувчи нурлар таъсирида нурланишига асосланган. Вспышкалар
сони ионизация қилувчи нурлар дозасига пропорционал.
Кимѐвий метод
– ионизация қилувчи нурларни ва баъзи моддаларни
кимѐвий ўзгартиришига асосланган. Бу эса ушбу моддалар эритмаларини
индикатор қўшилган ҳолда ранг пайдо қилишига ѐки рангини ўзгаришига олиб
келади. Бу принципда химик дозиметрларни ишлашига асосланган.
Ионизацион метод
– ионизация қилувчи модда атомларини ионизация
қилинишига, яъни электрик нейтрал атомларни, молекулаларни парчалаб
мусбат ва манфий ионлар ҳосил қилинишига асосланган. Бу нурланилаѐтган
модда ҳажмига электрод киритилиб, ўзгармас кучланиш берилса электродлар
орасида электр майдон ҳосил бўлади. Ионизация қилинган газда электр майдон
бўлса, зарядланган заррачаларни йўналган ҳаракати пайдо бўлади, шунингдек
газ орқали ионизация деб номланадиган электр ток ўтади. Ионизацион токни
ўлчай туриб, нурлар интенсивлиги ҳақида маълумот олиш мумкин. Ионизация
методи асосий метод ҳисобланиб, деярли барча дозиметрик приборларда
ишлатилади.
Ионизация қилувчи нурларни мухитга таъсирини баҳолашда ионизация
қилувчи нурларни экспозицион дозаси (нурларни миқдорий тавсифлашда) ва
экспозицион доза қуввати (маълум вақтдаги экспозицион доза) физик
катталикларидан фойдаланилади.
13-Расм. Радиации назорат приборлари, система ва воситалари турланиши.
Радиацион назорат приборлари, система ва воситалари
Атроф-муҳитни радиацион назорати
Аҳолини дозиметрик назорати
Атроф-муҳитни радиацион назорат прибори
Ёрдамчи
воситалар
Ташқи нурланиш
назорат прибори
Ички
нурланишни
назорати
прибори
Радиометрик
приборлар
Дозиметрик
приборлар
Спекторметрик
приборлар
1.Ҳаво, ер, сув-
дан намуна
олувчи.
2. Радиометрик
лаборатория
жиҳозлари.
Индивидуал
дозиметрик
комплектлар
Одам нурланишини
аниқловчи
счетчиклар:
- радиометрлар;
- спектрометрлар.
- радиометрлар;
- радиометрлар-
дозиметрлар;
- сигнал бериш
қурилмаси.
- дозиметрлар;
- дозиметрлар-
радиометрлар;
- радиоактив
индикаторлар.
- альфа;
- альфа-бета;
-
альфа-бета-
гамма;
- сепктрометрлар
Радиацион назорат системалари
- атроф-муҳит маниторинги;
- уй ва офисларда;
- ядровий энергетик қурилмаларда.
120
Экспозицион доза - рентген (р)да ўлчанади. Экспозицион доза қуввати -
рентген соатда (р/с) ѐки миллирентген/соат (Мр/с) ўлчанади ва радиация
даражаси деб аталади.
Деярли барча дозиметрик приборлар қўйидагилардан иборат (14-расм):
1.
Қабул қилиш қурилмаси (нурланиш детектори).
2.
Электрик схема – жуда кичик ва бевосита ўлчаш қийин бўлган
ионизация токини кучайтириш ва ўзгартириш учун мўлжаланган.
3.
Ўлчаш прибори – микроамперметр.
4.
Кучланиш ўзгартиргичи - детектор ва электрик схемани юқори
кучланиш билан таъминлаш учун мўлжалланган. Бу батарея кучланишини
приборни нормал ишлаши учун керакли қийматларгача оширади.
14-Расм. Дозиметрик асбоб тузилишини принципиал схемаси.
Дозиметрик приборларда детектор сифатида ионизацон камера (15-расм)
ѐки газоразряд счетчиги ишлатилади. Ионизацион камера ҳаво билан
тўлдирилган ѐпиқ ҳажм бўлиб, унда 2-та электрод жойлаштирилган ва уларга
ўзгармас ток манбаидан кучланиш берилади. Агар ионизация қилувчи нурлар
бўлмаса, камера занжирида электр ток ҳам бўлмайди, чунки ҳаво яхши
изолятор ҳисобланади. Ионизацион нурлар таъсирида ҳаво молекулалари
ионизация қилинади. Бунда мусбат заррачалар катодга (манфий электродга),
манфий заррачалар эса анодга (мусбат электродга) интилади. Камера
занжирида ионизация токи пайдо бўлади ва у микроамперметр билан ўлчанади.
Ионизация токини рақамли қиймати нурланиш қувватига пропорционал.
121
122
15-Расм. Ионизацион камера схемаси:
1-камерани ички юзаси ва ўзаги (мусбат электрод); 2-металл халқа (манфий электрод); 3-
камерани туби; 4-изолятор; 5-муҳофаза халқаси.
Газоразряд счетчиги майда интенсивликдаги радиоактив нурланишларни
ўлчайди. У сийраклаштирилган инерт газлар (аргон, неон) ва спирт буғлари
(счетчик ишини яхшилаш учун) аралашмаси билан тўлдирилган герметик
металл ѐки шишали цилиндр шаклида бўлади. У цилиндр ичида унинг ўқи
бўйлаб ўтказилган ингичка металл ипдан (анод) ва цилиндрни ички юзасига
ѐтқизилган металл қатламидан (катод) иборат. Металл ип ва ток ўтказувчи
қатламга электр ток кучланиши берилади.
Радиоактив нурланиш бўлмаганда счетчик ҳажмида озод ионлар йўқ,
шунинг учун счетчик занжирида электр токи ҳам бўлмайди. Радиоактив
нурланиш таъсирида счетчик ҳажмида зарядланган заррачалар (мусбат ионлар
ва электронлар) пайдо бўлади. Электронлар электр майдон таъсирида анод
томонга ҳаракатлана туриб кинетик энергияга эга бўлишади ва ўзлари газли
муҳит атомларидан электронларни уриб чиқаради. Бу электронлар эса ўз
ўрнида яна ионизацияни келтириб чиқаради. Шундай қилиб, радиоактив
нурларни битта заррачаси, бир неча электронларни пайдо бўлишига олиб
келади. Счетчик ипида (анод) кўп миқдорда электронлар тўпланади, мусбат
потенциал пасаяди ва электрик импульс пайдо бўлади. Импульс сонларини
маълум вақт ичида регистрация қила туриб, радиоактив нурларни
интевсивлигини баҳолаш мумкин.
Дозиметрик приборлар қўйидаги мақсадларга ишлатилади:
- нурланишни назорат қилиш (одамлар ва қишлоқ хўжалик ҳайвонлари
томонидан олинган нурланишни экспозицион дозаси ҳақида маълумот) -
шахсий дозиметрик комплектлари;
- радиоактив зарарланишни назорат қилиш (одам, ҳайвон, техника,
транспорт, жиҳозларни, шахсий ҳимоя воситалари, озиқ-овқат, сув ва
бошқаларда радиоактив зарарланишни назорат этиш) – радиометрлар;
123
- ҳудудларда радиация даражасини аниқлаш - радиацион разведка,
радиоактивлик индикаторлари, радиометр-рентгенометрлар.
Шахсий дозаметрлар комплекти ДП 22В ва ДП-24 чўнтакли кўрсатувчи
ДКП-50А дозиметрлардан иборат бўлиб, одамлар томонидан радиоактив
моддалар билан заҳарланган ҳудудларда ишлаш жараѐнида олинадиган гамма
нурланишларни экспозицион дозасини аниқлаш учун мўлжалланган.
ДП-22В ЗД-5 заряд қурилмаси ва 50 та шахсий чўнтакли ДКП-50А
дозиметрдан, ДП-24 эса ДП-22Вдан фарқ қилиб, 5 та ДКП-50А
дозиметрларидан иборат.
Зарядлаш қурилмаси ДКП-50А дозиметрларни зарядлаш учун
мўлжалланган бўлиб, унда кучланиш ўзгартиргичи, юқори кучланиш
тўғирлагичи, потенциометр-кучланиш ростлагичи, заряд уйчасини ѐритгичи,
микрокалит ва таъминлаш манбаи жойлашган. Таъминлаш манбаи 2 та 1,6
МПУ-У-8 қуруқ элементлардан иборат бўлиб, приборни 30 соат давомида
узлуксиз ишлашини таъминлайди. Заряд қурилмаси чиқишида кучланиш 180-
250В ни ташкил этади.
Чўнтакли ДКП-50А дозиметрлари (16-расм) гамма нурларни экспозицион
дозаларини ўлчашга мўлжалланган авторучка шаклида ишланган. Дозиметр
дюрал корпусдан иборат бўлиб, унда ионизацион камера (камерада
электроскопли конденсатер жойлаштирилган), ўлчаш қурилмаси (окуляр,
объектив ва шкаладан иборат) ва зарядлаш қисми (диафрагма, ҳаракатланувчи
контактли штирь) жойлашган.
Дозиметрни зарядлаш пайтида электроскопни визир ипи электростатик
итариш кучи таъсирида ички электроддан узоқлашади ва ўлчаш қурилмаси
шкаласини нули билан бирлашади. Гамма нурланишлар таъсирида камера
ҳажмида ионизацион ток пайдо бўлади. Ионизацион ток конденсаторни ва
камерани бошланғич зарядини, демак ички электрод патенциалини
камайтиради. Бу эса визир ипи ва электрокоскоп тутқичи орасидаги
электростатик итариш
кучини
камайтиради;
визир ип ва тутқич бир
бирига
яқинлашади.
Визир ипини шакли
ўлчаш
шкаласида
силжийди.
Радиометр - рентгененметрлар ДП5А (17-расм) ва ДП-5В ҳудудларда
радиация даражасини ва турли предметрларни радиоактив зарарланишини
гамма нурланиш бўйича ўлчашга мўлжалланган. Гамма нурланиш қуввати
мр/соат ѐки р/с ўлчанади. Асбобда бетта-нурларни аниқлаш ҳам мумкин.
Прибор (18-расм) 6 та ўлчаш поддиапазонларига эга бўлиб, 0,05 мр/с то
200 р/с ўлчайди. Кўрсаткичлар микроамперметр шкаласи бўйича ҳисобланиб,
поддиапазон коэффициентига кўпайтирилади. Шкалани 0 дан биринчи
рақамларигача бўлган участкаси иш участкаси ҳисобланмайди. Асбоб 1-чи
поддиапазондан ташқари барча поддиапазонларда товушли индикацияга эга
16-Расм. ДКП-50А дозиметрии:
а – умумий кўриниши; б – шкаласи.
124
(телефон ѐрдамида эшитилади). Прибор 3та КБ-1 қуруқ элементларида
ишлайди ва 40 соат (ДП5А) ва 55 соат (ДП 5В) узлуксиз ишлаши мумкин. Бу
элемнтлардан биттаси шкалани ѐритиш учун мўлжалланган.
17-Расм. ДП-5А радиометр-рентгенометри:
1-телефонлар кабели; 2-футляр; 3-футляр қопқоғи; 4-зонд кабели; 5-зонд тутқич.
18-Расм. ДП-5А радиометр-рентгенометрини ўлчаш пульти:
1-ташқи қисми; 2-олд қисми; 3-микроамперметр кўрсаткичларини ўчириш тугмаси; 4-
телефонни улаш уйчаси; 5-иш режимини ростлаш патенциометрини дастаги; 6-
микроамперметр; 7-шкалани ѐритиш калити; 8-подиопазонларни қайта улаш дастаги; 9-зонд
кабелини улаш жойи; 10-нолни механиқ ўрнатиш пробкаси.
Таъминлаш манбалари бўлмаганда приборлар ташқи ўзгармас ток
манбаларига (3,6 ва 12 в ДП-5А; 12 ѐки 24 в ДП 5В) таъминлаш колодкалари ва
кучланиш бўлувчилари (узунлиги 10 м кабели б/н) орқали уланади.
Приборни қабул қилиш қурилмалари газоразряд счетчиклари бўлиб ДП
5А приборида: биттаси (СИЗБГ) ўлчаш пультида; иккита (СИЗБГ ва СТС-5)
зондда, ДП 5В приборида 2 та (СБМ-20 ва СИЗВГ-5) детектрлаш блокида
жойлашган.
Зонд ва детектрлаш блоки пўлатдан ясалган цилиндрсимон корпус бўлиб,
этилцеллюлозали сув ўтказмайдиган пленка билан қопланган ва бетта-нурларни
индикация қиладиган деразадан иборат. Корпусга металлдан ясалган ва
125
бураладиган экран ўрнатилган. Бу экран зондда 2 ҳолатда («Г», «Б») ва
детектрлаш блокида эса 3 ҳолатда («Г», «Б», «К») фиксация қилинади. «Г»
ҳолатда гамма нурлар, «Б» ҳолатда бетта нурлар ва «К» ҳолатда назорат бетта-
нурланиш манбаи уланади. Бунда ДП-5В приборини ишга яроқлилиги
текширилади. Ўлчов пультини счетчиги «200» поддиапазонида ишга
туширилади.
Рентгенометр ДП-3Б борт асбоби ҳисобланиб, у автомобиль, катер,
самолет, вертолет ва бошқа ҳаракатланувчи разведка олиб борувчи воситаларга
ўрнатилади. Бу радиоактив моддалар билан зарарланган ҳудудларда радиация
даражасини ўлчашга мўлжалланган, Прибор 12 ѐки 24 В кучланиш билан
ишлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |