Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ж. М.Қурбонов, З. Э. Мамарасулов


Технологик ускуна, мослама, қурилма аппаратларнинг хавфсизлиги



Download 2,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/136
Sana29.04.2022
Hajmi2,41 Mb.
#593812
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   136
Bog'liq
xayot faoliyati xavfsizligi

Технологик ускуна, мослама, қурилма аппаратларнинг хавфсизлиги 
Ишлаб чиқариш корхонасида хавфсизликка илмий ҳижатдан ҳар 
томонлама чуқур ўрганилган, янги технологик жараѐнларни хавфсиз шарт –
шароитлари ифодаланган лойиҳа қарорларини тўғри тадбиқ қилиш ва амалга 
ошириш билан эришилади. Бу вақтда, албатта, жараѐннинг бажарилишида 
хавфли ҳолат – вазиятга олиб келадиган омиллар ҳисобга олинади. 
Технологик жараѐнларнинг хавфсизлигини таъминлашда ишлаб чиқариш 
турини танлаш, хом ашѐ ва материалларнинг агрегат ҳолати, жараѐннинг 
физик-кимѐвий шартлари, жараѐннинг даври, ускуналарни йиғиш ва созлаш, 
иситиш ва совутиш турлари, технологик регламентга риоя этиш ва бошқа 
тадбирларни амалга ошириш муҳим аҳамиятга эгадир. Шунингдек, 
жараѐннинг хавфсизлигини таъминлашда ишчиларни касб бўйича танлаш ва 
уларни ўқитиш, шахсий муҳофаза воситаларини қўллаш зарур. 
Технологик жараѐнлар атроф-муҳитга хавф туғдирмайдиган, ѐнғин ва 
портлашга нисбатан хавфсиз бўлиши керак. Технологик жараѐнларнинг 
хавфсизлигини таъминлаш учун қуйидаги тадбирларни амалга ошириш лозим: 
- саломатлик учун зарарли бўлган жараѐнларни хавфсиз турларига 
алмаштириш; 
- зарарли, ѐнадиган, портлайдиган моддаларни хавфсиз турига 
алмаштириш; 
- зарарли ва хавфли вазият мавжуд бўлган технологик жараѐнларда 
механизациялаш, автоматлаштириш, узоқдан бошқариш усулларини қўллаш; 
- ускуна-жиҳозлар созлигини таъминлаш; 
- ишчиларни ҳимоялаш, ускуналарни тўхтатиш мақсадида текшириш ва 
бошқариш тизимларини қўллаш; 
- ишлаб чиқаришнинг хавфли ва зарарли ҳолати ҳақида ўз вақтида 
маълумот олиш; 
- хавфли, зарарли бўлган ишлаб чиқариш чиқиндиларини йўқотиш, 
зарарсизлантириш; 
- ишчиларнинг ҳимоя воситаларидан фойдаланишлари; 
- бир хил ва чарчашга олиб келадиган меҳнатда дам олишни, меҳнатни 
муқобил уюштириш. 
Юқоридаги тадбирларнинг баъзиларини технологик жараѐнларда 
фойдали бўладиган томонларини кўриб чиқамиз. 


82 
Ускуна ва жиҳозларни пишиқ, герметик, ѐпиқ ҳолда бўлиши, муҳитга 
зарарли моддалар чиқарадиган усукуналарни ҳимоя воситалари билан 
таъминлаш, ишчиларни зарарли моддалар билан очиқ муносабатда бўлиши ва 
ишлашини камайтиради.
Хавфли бўлган қаттиқ моддаларни эритма, суспензия, қоришма ҳолатида 
узатиш жараѐн хавфсизлигини таъминлайди, шунингдек, тўқиладиган 
кукунсимон моддаларни нам ҳолатда майдалаш ѐки эритма, паста кўринишида 
қайта ишлаш фойдалидир. 
Ёнғин ва портлашга хавфли моддалар таркибига инерт қўшимчалар, 
флегматизаторлар қўшиш жараѐн хавфсизлигини таъминлайди. 
Технологик жараѐнни механизациялаш инсонни оғир меҳнатдан, 
чарчашдан, зарарли моддалар билан тўқнашишдан халос этади. 
Жараѐнларни автоматлаштириш замонавий янги техникани қўллаш 
усуллларидан бири бўлиб, муҳим экологик ва ижтимоий аҳамиятга эгадир. Уни 
қўллаш натижасида ишлаб чиқаришда ажралиб чиқадиган зарарли газ, чанг, 
буғ миқдори камаяди, зарарли муҳитда қўл меҳнатини чеклайди. Технологик 
жараѐнларни автоматлаштиришда автоматик назорат – текшириш, хабар бериш, 
ҳимоя ва тўсиқлаш, бошқариш ва тўғрилаш воситаларидан фойдаланилади. 
Ишлаб чиқаришда инсон меҳнатини енгиллаштирадиган узоқдан туриб 
бошқаришнинг беш тури: механиқ, пневматик, гидравлик, электрик ва комлекс 
хили кенг қўлланилади. 
Ускуналарнинг герметиклигини таъминлаш учун турли пишиқловчи 
қисмлар, тиқимлардан фойдаланилади, натижада ҳавога зарарли (газ, бўғ, чанг) 
моддаларнинг чиқиши чекланади. Шунингдек, босим муҳити, ҳарорат миқдори 
ва ҳаракат тезлиги маълум ҳажмда барқарор бўлиши таъминланади. 
Корхоналарда мўлжалланган ишларни, технологик жараѐнларни бажариб, 
талабга мос келадиган маҳсулот ва моддалар олишда бир неча турдаги 
универсал, махсус, асосий ва қўшимча асбоб ускуналардан фойдаланилади. 
Уларга насослар, компрессорлар, шамоллатгич (вентилятор)лар, центрифуга, 
қуритиш қурилмаси, экстракторлар, сепараторлар, газни ва чангни тозалаш 
ускуналари, транспорт воситалари, иссиқ алмаштиргичлар, ректификация 
коллоналари, 
абсорберлар, 
каландрлар, 
грануляторлар, 
хлораторлар, 
сублиматорлар, пресслар, вальцлар, реакторлар, контакт аппаратлари, синтез 
колоналари, конвекторлар, сиғим, идиш, сақлагичлар ва бошқалар мисол 
бўлади.
Корхонада қўлланадиган замонавий ускуналарни яратиш ва қўллашда 
умумий хавфсизлик йўлланмаси сифатида унификация, жадаллаштириш, кам 
қувват сарфлаш, эргономика, йириклаштириш, ишончлиликни ошириш 
омиллари ҳисобга олинади, шунингдек, ускуналарга, инсон хусусиятларини, 
фаолиятини ифодалайдиган антропометрик, психофизиологик, психологик-
гигиеник талаблар қўйилади. Талаблар ГОСТ 12.2.032-78, ССБТ, ГОСТ 
12.2.033-78, ГОСТ 12.2.049-80 га асосланиши лозим. 
Ускуна, мослама-аппаратларнинг ишончлилик даражасини ошириш, 
баҳолаш, шунингдек бўладиган авария ва шикастланишдан огоҳлантиришда 


83 
ишлатиладиган металл қотишмаларнинг механиқ пишиқлиги, иссиқлик 
таъсирига, чиришга чидамлилиги ҳисобга олинади. 
Механиқ пишиқлик материалларни, қисмларни, қурилмаларни ташқи куч 
таъсирида бузилишга бўлган қаршилик қобилияти билан ифодаланади. 
Пишиқлик, 
оқувчанлик 
чегараси, 
урилиш, 
қовушқоқлик, 
механиқ 
пишиқликнинг асосий кўрсаткичлари ҳисобланади. Барча ускуналарнинг 
пишиқлигини баҳолашда заҳира коэффициентидан фойдаланилади. 
Материалларнинг иссиқликка чидамлилиги, уларнинг юқори ҳароратда
ташқи механиқ куч таъсирида бузилишга бўладиган қаршилиги билан 
ифодаланади. Металларни тоблаш, таркибига бошқа қотишма материаллар 
(хром, вольфрам ва ҳ.к.) қўшиш ва термик қайта ишлаш билан унинг 
пишиқлиги 
оширилади. 
Технологик 
ускуна-аппаратлар 
пишиқлигини
таъминлаш, авария содир бўлмаслиги, уларни тайѐрлаш учун материалларни, 
шаклларни тўғри танлашга, қисмлар юзасини сифатли қайта ишлашга боғлиқ. 
Тайѐрланган ҳар бир ускуна, идиш, аппарат ишга туширилишидан аввал, 
тўлиқ техник кўрикдан ўтказилади. Бунинг учун дефектоскопия усулларидан 
фойдаланилади.
Идиш ва қурилмаларнинг ташқи томони бир йилда бир марта кўриб 
чиқилади. Чўзилиш, буқилиш ва қовушқоқликка синалади. Материаллар ва 
идишларнинг баъзи қисмлари рентген ва гамма нурлари билан текширилади. 
Уланган жойларнинг зичлиги, мустаҳкамлиги сув ѐрдамида синаб кўрилади. 
Баъзи ҳолларда аппарат, ускуна қобиғида ташқи куч таъсирида вужудга 
келадиган ҳақиқий чўзилиш, кучланишни ва хавфсизлик даражасини 
аниқлашда механиқ ва электр тензометрлардан фойдаланилади. Саноатда 
қўлланадиган ускуна ва аппаратларнинг барчаси хавфсизликни таъминлаш 
мақсадида ГОСТ 12.2.003-79 ССБТ талабларига тўлиқ жавоб бериши керак. 
Технологик ускуна, мослама, аппаратларнинг хавфсиз ишлатилишида, 
ишчиларни шикастланишдан сақлашда қуйидаги умумий чора-тадбирлар 
кўрилиши зарур: 
- ускуна, аппарат таркибидаги қисмлар хавф туғдирадиган даражада 
шикастланган бўлмаслиги; 
- ускуна, қурилма тайѐрлаш учун қўлланадиган материал хавфли ва 
зарарли бўлмаслиги; 
- ҳаракатланувчи ва хавфли қисмларни тўсиқлаш; 
- ускуна, аппаратнинг тўлиқ кўринишида ўткир қирралар, бўртиқлар, 
нотекис юзалар бўлмаслиги; 
- ишчиларнинг иссиқ ѐки совуқ қисмларга тўсатдан, фавқулодда тегиш 
шароити бўлмаслиги; 
- ускуна, аппаратларни қулай, хавфсиз йўлак, воситалар билан 
таъминлаш; 
- маҳаллий ѐритилишни тўлиқ таъминлаш; 
- ускуналарни, уларга электр токини узатишни узиб қўядиган воситалар 
билан таъминлаш; 
- электр токи ѐрдамида шикастиланишдан ҳимоялаш; 


84 
- шовқин, тебраниш, ультра товушнинг нормадан ошиб кетмаслигини 
таъминлаш; 
- хом ашѐ, маҳсулотни юклаш, тушириш, ташиш жараѐнини 
механизациялаш; 
- босим остида бажариладиган ишларда кичикроқ ҳажмдаги
аппаратлардан фойдаланиш; 
- суюқлик билан ишлаш жараѐнларида аппарат ускуналарни қўшимча 
сиғим, қувур, куйиш воситалари билан таъминлаш; 
- аппарат, ускуна, сиғимларнинг герметиклигини таъминлаш; 
- ускуна, аппаратларни фақат ташқи томондан тозалаш, қисмларни 
алмаштириш; 
- ускуна, аппарат, сиғимларни совитувчи сув қобиғи билан таъминлаш; 
- аппарат, ускуна, қурилмаларни тузатиш, созлаш учун нарвон, майдонча, 
кўтарма кран ва бошқа зарур воситалар билан таъминлаш; 
- хоналар, ускуналар буѐғи ва ѐритилиши чарчаш ѐки толиқишга олиб 
келишини ҳисобга олиш ва хавфли жараѐнларни олисдан туриб бошқариш.
Барча корхоналарда босим остида ишлатиладиган аппарат ва 
идишларнинг хавфсизлигига алоҳида эътибор берилиши зарур. Чунки, улардаги 
меҳаниқ пишиқликнинг камайиши, ўта қиздириш ва бошқа таъсирлар ҳисобига 
босим остида ишлаѐтган идиш ва аппаратларда маълум шароитда портлаш 
содир бўлиши мумкин.
Корхоналарда сиқилган, суюлтирилган, эритилган газларни сақлаш, 
ташиш, тўлдириш учун ҳар хил баллонлар ишлатилиши мумкин. Баллонлардан 
нотўғри фойдаланиш, уларни суюлтирилган газлар билан тўлдириб юбориш, 
уларнинг тушиб кетишига, қуѐш нури таъсири ва бошқа ташқи сабаблар 
натижасида портлаш, аварияга сабаб бўлиши мумкин. Масалан, кислородли 
баллонларнинг портлашига вентилнинг ички қисмига ѐғ тушиши, ѐғли
қистирмадан фойдаланиш, занг йиғилиши, металл резбанинг шикастланиши 
сабаб 
бўлади. 
Водородли 
баллонлар 
водородни 
кислород 
билан 
ифлосланишидан портлайди. 

Download 2,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   136




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish