Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ж. М.Қурбонов, З. Э. Мамарасулов



Download 2,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet105/136
Sana29.04.2022
Hajmi2,41 Mb.
#593812
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   136
Bog'liq
xayot faoliyati xavfsizligi

Бурун, пешона ва энса соҳаларига 
сопқонсимон боғлам қўйилади. 
Боғлам тагидан жароҳат юзасига стерил салфетка ѐки бинт қўйилади. 
39-расм. Бўйин, томоқ, 
энса соҳаларига қўйиладиган 
бутсимон (кресттсимон) боғлам


229 
Жароҳатланган, бир кўзни боғлаш учун ишни энг аввало бошни гир 
айлантириб, ушлаб турувчи ўровдан бошлаш лозим. Кейин бинтни ўнг қулоқ 
тагидан юргизиб, чап кўз томон олиб ўтилади. Бинт ўрамларини навбати билан 
бир кўз устидан ўтказилса, иккинчи марта бошни гир айлантириб ўралади. 
Иккала кўзга қўйиладиган боғлам чап ва ўнг кўзга қўйиладиган боғламларнинг 
ўзаро бирлашуви, қўшилиб кетиши билан амалга оширилади. 
Кўкрак соҳасига бутсимон ѐки спирал (айланма) шаклидаги боғламлар 
қўйилади. Спирал боғлам қўйиш учун бинтнинг уч томонидан тахминан 1,5 м 
чамаси узунликда кесиб олиниб, соғлом кифт, елкага солинади ва кўкрак устига
қийшайтириб осиб қўйилади. 
Кейин бинтни спирал (айланма) ҳолатида аста-секин юргизиб, кўкрак 
қафаси орқа томонининг пастидан юқори томон айлантириб ўраб чиқилади, 
бинтнинг учи мустаҳкамланади. 
Кўкрак соҳасига бутсимон боғлам қўйиш аввало бинтни маҳкам ушлаб 
турадиган қилиб, кўкракни 2-3 марта гир айлантириб ўраш билан пастдан 
юқори томон амалга оширилади, сўнгра елканинг ўнг томонидан чап кифтга 
ўтказилади, кейин эса, бинтни ушлаб турадиган қилиб айлантириб ўралади, 
пастдан ўнг кифт оша яна кўкрак қафас айлантириб ўралади ва ниҳоят, бинт 
ўрамининг учи тўғноғич билан мустаҳкамланади. 
Кўкрак қафаси соҳасида тешиб ўтган жароҳат (пневмоторакс) бўлган 
пайтларда жароҳат юзаси, айниқса унинг тешигини индивидуал боғлам 
пакетининг резинали ғилофидаги стерил ички юзаси билан беркитиш, унинг 
устидан эса стерил ѐстиқчаларни бостириб, мустаҳкам қилиб боғлаш ниҳоятда
муҳимдир. 
Мабодо махсус ғилоф қўл остида бўлмаганида жароҳат юзаси, айниқса 
унинг тешигини ѐпиш ва ҳаво ўтказмайдиган қилиб беркитиш учун ѐпишқоқ 
пластирдан моҳирона фойдаланса ҳам бўлади. Бунинг учун жароҳат юзаси 
ѐпишқоқ пластир билан ѐпилгач, унинг устидан 3-4 қават бинт ѐки салфетка, 
бир қават пахта қўйилиб, маҳкам боғланиши лозим. 
Пневмотораксга сабаб бўлган, бунинг устига қонаб турган жароҳатлар 
мавжуд бўлган ҳолларда ѐпишқоқ пластир ѐрдамида герметик боғлам қўйиб 
бўлмайди. Бундай ҳолларда жароҳат устига ҳаво ўтказмайдиган материаллар 
(клѐнка, целофан) қўйиб, устини пахта ѐки дока билан қаттиқ боғлаб қўйиш, 
шикастланган одамни замбилга солиб, ярим ўтирган ҳолатда зудлик билан яқин 
атрофдаги тиббий муассасага юбориш жоиз. 

Download 2,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   136




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish