Жароҳат
деб, тери қопламалари, шиллиқ пардалари, баъзан эса анча
ичкаридаги тўқималар яхлитлиги, бутунлигининг бузилиши ва оғриб, қонаб
турган, юзаси очиқ шикастланиш ўчоғи, марказига айтилади.
Жароҳатларнинг келиб чиқиш сабаблари ва кўринишлари турлича
бўлади. Чунончи, ўқ теккани, кесилгани, чопилгани, санчилгани, урилгани,
эзилгани, йиртилгани, тишлангани сабабли жароҳат пайдо бўлиши мумкин.
Ўқ теккан жароҳатлар, отилган ўқ ѐки унинг парчаси, осколкадан яраланиш
туфайли пайдо бўлади. Натижада танани тешиб ўтган, учи берк, ѐпиқ бўлган
ѐхуд уринма жароҳатлар юзага келади.
224
Танани тешиб ўтган
жароҳатларда албатта, унинг кириш ва чиқиш
тешиклари мавжуд бўлади. Учи берк жароҳатларда ўқ тўқималар орасида
қолади, уринма жароҳатларда эса, турли йўналишда учиб келган ўқ ѐки
осколка юмшоқ тўқималар орасида қолмасдан, тери ва тўқималарни шикастлаб
ўтади. Кесилган ва санчилган жароҳатларнинг шикастланиш доираси бир мунча
кичик, четлари текис бўлади, шунинг учун ҳам бундай жароҳатлар
деворларининг ҳаѐтийлиги, тез битиб кетиш хусусияти сақланади, аммо
улардан кўп қон кетади, бошқа турдаги жароҳатларга нисбатан бундай
жароҳатларга инфекция камроқ юқади.
Санчилган
жароҳатларнинг танани тешиб ўтган турлари тери ѐки
шиллиқ пардани унча кўп зарарламаса ҳам, чуқур бўлиши, ҳатто ичкаридаги
ички аъзоларни шикастлаб, ташқаридан инфекция олиб кириши, организмга
катта хавф-хатар туғдириши, қорин бўшлиғи пардасининг яллиғланиши
(перионит), қоннинг зарарланиши (сепсис) каби оғир асоратларга сабабчи
бўлиши ҳам мумкин. Чопилган жароҳат ҳар хил чуқурликда бўлиб, юмшоқ
тўқималарнинг урилиб, лат ейиши ва эзилишига олиб келади.
Урилган,
йиртилган ва эзилган
жароҳатлар мураккаб шаклда, четлари нотекис бўлиши
билан белгиланади. Анча жойлари қонталаш, ўлимтик (некрозга учраган)
тўқималарга бой бўлади. Бундай жароҳатларда инфекциянинг тез авж олиши,
унинг йиринглаб кетиши учун қулай шарт – шароит вужудга келади. Йиртилган
жароҳатлар қўпол механик таъсири туафайли ҳам пайдо бўлиб, аксарият
терининг сидирилиши, мушак ва томирларнинг шикастланиши, уларнинг
ифлосланиши билан давом этади. Тишланган жароҳатларда эса ҳамиша
ифлосланган сўлак аралашган бўлади.
Маълумки, деярли барча жароҳатлар (бундан операция жароҳатлари
мустасно) бирламчи тартибда инфекцияланган, яъни ифлосланган деб
ҳисобланади. Чунки, уларга албатта бирор қўшимча жароҳатловчи нарса, яъни
тупроқ, кийим – бош бўлаклари билан бирга, ҳаводан ҳамда жароҳатга қўл
теккизилган пайтда унга кўплаб зарарли жонзотлар, микроблар тушади. Бу эса,
жароҳатнинг ўз навбатида йиринглаб кетиши, сарамас сингари ярамас
асоратнинг бошланишига сабаб бўлади. Ҳавосиз жойда тез кўпайиб,
урчийдиган ва анаэроб инфекция (газли гангрена)га сабаб бўладиган
микробларнинг жароҳатга тушиши ҳаѐт учун ниҳоятда хавфлидир.
Жароҳатларнинг яна бир хатарли асорати, уларга қоқшол микроби юқиб
қолишидир. Одамнинг баданига ҳар қандай жароҳат етганида, айниқса,
жароҳат тупроқ билан ифлосланганида, шунингдек, тўқималар эзилганида
қоқшолнинг олдини олиш учун жароҳат олган одамга албатта, қоқшолга қарши
тозаланган анатоксин ѐхуд қоқшолга қарши зардоб юборилиши шарт, акс ҳолда
бунинг оқибати фожиа билан тугайди.
Ҳар қандай жароҳатга микроб тушмаслиги, унинг ифлосланмаслиги
олдини олиш учун энг муҳим шартлардан бири, махсус тайѐрланган, тоза,
асептик боғламни мумкин қадар тезроқ ишлатиш, жароҳат юзини беркитиш,
боғлаб қўйишдир.
Жароҳатлар юзада жойлашган ѐки аксинча калла қопқоғи, кўкрак қафаси,
қорин бўшлиғини тешиб ўтган бўлиши ҳам мумкин. Бундай танани тешиб
225
ўтган жароҳатлар ҳаѐт учун ниҳоятда хавфлидир. Масалан, кўкрак
жароҳатланганида кўпинча ўпка ҳам шикастланади. Натижада қон туфлаш,
плевра бўшлиғига қон оқиб тушиши ва тери ости эмфиземаси (тери остида
ҳаво тўпланиши) пайдо бўлади.
Танани тешиб ўтган кўкрак жароҳатлари орасида ѐпиқ, очиқ ва
қопқоқли, яъни клапанли пневмотораксга сабаб бўладиган жароҳатлар ҳам
тафовут қилади.
Одам жароҳатланганида кўкрак деворидаги жароҳатдан, бронхдан ѐхуд
ўпкасидан плевра бўшлиғига ҳаво ўтади. Бундай ҳолатда плевра бўшлиғига ўта
бошлаган ҳаво жароҳат каналидаги юмшоқ тўқималарнинг тиқилиб, беркилиб
қолиши натижасида ўтолмай, тўхтаб қолади. Оқибатда ѐпиқ пневмоторакс
юзага келади. Плевра бўшлиғига ўтган ҳаво миқдори камроқ бўлса, аста – секин
сўрилиб кетади.
Кўкракни тешиб ўтган жароҳат туфайли вужудга келган очиқ турдаги
пневмоторакс шу билан фарқланадики, одам нафас олганида жароҳат орқали
плевра жароҳат орқали ташқарига чиқиб кетаверади. Натижада кўкраги
жароҳатланиб, очиқ пневмоторакс ҳолатига тушиб қолган ярадорларда нафас
олиш ва юрак – томир фаолияти етишмовчилиги, яъни кескин кислород
танқислиги (гипоксия) ҳолати бошланади. Бўғилиш, йўталиш ва кўкракнинг
оғриши каби ҳолатлар, одамнинг аҳволини мушкуллаштиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |