Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ж. М.Қурбонов, З. Э. Мамарасулов


-расм. Шахсий, индивидуал боғлов пакети (ППИ) нинг кўриниши



Download 2,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet103/136
Sana29.04.2022
Hajmi2,41 Mb.
#593812
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   136
Bog'liq
xayot faoliyati xavfsizligi

 
38-расм. Шахсий, индивидуал боғлов пакети (ППИ) нинг кўриниши. 
Ёстиқчанинг бири бинтнинг учига тикиб қўйилган, иккинчиси эса, бинт 
бўйлаб бемалол суриладиган ҳолатда бўлади. Пакетнинг ташқи ѐстиқчалар ва 
бинт стерилланган, махсус пергамент қоғозга ўралгандир. Пакетнинг ташқи 
ғилофи резина шимдирилган матодан ишланганлиги учун ҳам боғлов 
материалининг стериллиги ва яхши сақланашини тўлиқ таъминлайди. Пакет 
ичида тўноғич ҳам бўлади. Пакет ғилофининг ташқи юзасида ундан қандай 
фойдаланиш ҳақида қисқача кўрсатмалар ҳам мавжудлиги вазифани анча 
енгиллаштиради. Боғлам қўйишда мазкур пакетни чап қўл билан ушлаб, ўнг 
қўл билан ташқи ғилофи махсус қирқма кесмасидан йиртиб очилади, сўнг ички 
ўрови олинади. 
Дастлаб тўғноғич олиниб, сўнгра қоғоз ўрови очилади ва ѐстиқчаларнинг 
ички юзаси, яъни жароҳат устига қўйиладиган томонига қўл теккизмай, боғлов 
материали эҳтиѐткорлик билан аста ѐзилади. Ёстиқчаларнинг фақат рангли ип 
билан махсус чатиб қўйилган томонинигина қўл билан ушлаш мумкин. 
Ёстиқчалар устма – уст жароҳат устига қўйилиб, бинт билан ўраб боғланади, 
сўнгра бинтнинг учи тўғноғич билан қадаб мустаҳкамланади. Тешиб ўтган 
жароҳатни боғлаш вақтида унинг кириш ва чиқиш тешикларини беркитиш 
мақсадида ѐстиқчанинг сурилмас қисми жароҳатнинг бир тешигига, 
суриладиган иккинчи қисми эса, бошқаси устига қўйилади ва бинт билан 
ўралиб, мустаҳкамланади. Пакетнинг ташқи резинали ғилофидан ҳаво 
кирмайдиган, герметик боғламлар қўйиш учун фойдаланилади. 
Оддий боғлов ҳалтачаси шахсий боғлов пакетидан фарқли ўлароқ, ҳамма 
томони пишиқ пергамент қоқози билан ўралган бўлади. Бир ва икки ѐстиқчали 
биринчи ѐрдам халтачалари ҳам пишиқ қоғоз, юпқа, елим парда билан ўралади. 
Дуррача боғламлар бош кўкрак қисмларига, елка, тирсак, тизза, болдир-панжа 
бўғимлари, шунингдек, оралиққа қўйилади. Одатда, жароҳат юзасига стерил 
бинт ѐки салфеткалар қўйилгач, усти дуррачалар билан боғлаб 
мустаҳкамланади. 
Табель боғлов воситалари бўлмаганида ѐки етишмай қолганида қўл 
остидаги мавжуд восита ва имкониятлардан фойдаланиш зарур. Бу мақсадда 
Маштарафов усули бўйича қўйиладиган тежамли боғламалар, айниқса 
қулайдир. Ушбу боғламалар турли катталикдаги газлама (чойшаб, қўйлак ва 
бошқалар) бўлагидан тайѐрланади, бу хом-ашѐларнинг уч томонларини 


228 
тасмалар қилиш учун қирқилади. Жароҳат юзасига аввал стерил бинт, 
салфетка, ѐхуд пахта қўйгач, устидан боғичлари бўлган газлама бўлаги боғлаб 
қўйилади. 
Клеоль ва ѐпишқоқ пластирь боғламлари, одатда, кичикроқ жароҳатларга 
қўйилади. Жароҳат юзасига стерил бинт, салфетка ѐки пахта қўйилгач, унинг 
усти ѐпишқоқ воситалар ѐрдамида терига мустаҳкамланади. 

Download 2,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   136




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish