Юқумли касалликлар ҳақида тушунча, уларнинг олдини олиш ва уларга
қарши чора-тадбирлар
Инфекцион-юқумли касалликлар деганимизда касаллик қўзғатувчи
жонзотлар (микроорганизмлар): бактериялар, риккетсиялар, вируслар,
замбуруғлар) нинг одамлар, ҳайвонлар ва ўсимликлар танасига кириб, кўпайиб,
зарарли таъсир кўрсатиши оқибатида келиб чиқадиган ҳолатни англаймиз.
Паразит ҳайвонлар (энг содда ҳайвонлар, бўғим оѐқли ҳашаротлар),
каналар орқали юқадиган касалликлар паразитлар ѐки инвазион касалликлар
деб аталади.
Юқумли касалликлар организмда уч муҳим таркибий қисм: касаллик
қўзғатувчи микроорганизм, касалликка мойил микроорганизм (одам ѐки
ҳайвон) ва ниҳоят, зарарланган организмдан соғломига касаллик юқишини
таъминловчи омиллар бўлгандагина келиб чиқиши мумкин.
Турли микрорганизмларнинг юқумли касаллик қўзғатиш лаѐқати
турличадир. Бу микроорганизмларнинг қайси аъзо ѐки тўқимага қандай йўл
билан кириши ҳамда ўзидан қандай заҳар (токсин) ишлаб чиқаришига боғлиқ.
Одамнинг бирор юқумли касалликка мойиллиги эса, бир қатор ҳаѐтий ва
ижтимоий шарт – шароитлар (ѐши, овқатланиш хусусияти, яшаш шароити ва
бошқалар) билан узвий ва чамбарчас боғлиқдир.
Юқумли касалликларни келтириб чиқарувчи ички ва ташқи омиллар
ҳаѐтда бениҳоя кўп. Бундай омиллар, айниқса фавқулодда ҳолатлар содир
бўлганида, маданий – маиший таъминот, коммуникация (электр, газ ва сув
таъминоти бузилиши, канализация) тармоқларининг бузилиши, турли
чиқиндиларнинг тўпланиб қолиши, тозалликка риоя қилмаслик, санитарияга
зид ҳолатларнинг келиб чиқиши оқибатида турли – туман юқумли, баъзан эса
ўта юқумли касалликларнинг ҳам авж олиб кетишига сабаб бўлиши мумкин.
259
Юқумли касаллик қўзғатувчи ҳар бир жонзотнинг одам вужудига олиб
кирувчи ўз махсус «эшик ва тешик»лари, яъни кириш ва чиқиш дарвозалари
мавжуд. Баъзи юқумли касалликлар (ич терлама, ичбуруғ ва б.) сув, озиқ-овқат
маҳсулотлари, идиш – товоқ ва ҳоказолар орқали юқади. Ҳаво – томчи
касалликлари (грипп, қизамиқ, бўғма ва б.) соғлом кишига бемор йўталгани,
акса ургани, гаплашганида юқади, касаллик қўзғатувчи жонзотлар ҳаво
томчилари, заррачалари билан кимнингдир оғзи, бурни, кўзи ва бошқа
жойларига тушади. Терида пайдо бўладиган юқумли (замбуруғли)
касалликлар эса, соғлом кишиларнинг беморлар билан яқин мулоқотда
бўлишлари, унинг сочиғи ва бошқа буюмларидан фойдаланишлари натижасида
юқади. Тошмали терлама, қайталама терлама, одам ѐки ҳайвонлардаги
энцефалит касалликлари қон сўрувчи ҳашоротлар (бит, бурга, чивин, кана ва б.)
чиқиши орқали юқади.
Бундан
ташқари,
ҳар
бир
юқумли
касаллик
қўзғатувчи
микроорганизмнинг қайсидир йўл билан танага кириб олгач, ўз фаолиятини
давом эттириши учун танлаб олган ўз махсус жойи, қўналғаси бўлади.
Масалан, ит ѐки мушук тишлаганда терининг яхлитлиги бузилиб, жароҳат
пайдо бўлгач, қутуриш касаллигини қўзғатувчи нейровирус бош миядаги ўз
қароргоҳи томон интилади ва ўша ерда худди разведкага борган жангчи ѐки
бузғунчи куч мисоли атроф муҳитни кузатиб, «пайт пойлаб» ѐтади. Ичбуруғни
қўзғатувчи таѐқчалар эса, озиқ-овқатлар билан ичкарига киргач, йўғон
ичакнинг шиллиқ пардаларидан ўзига макон топади.
Жигар касаллигини қўзғатувчи вируслар эса, турли йўллар ва воситалар
билан танага киргач, жигар ҳужайраларига маҳкам ўрнашади. Сўнгги йилларда
тобора авж олиб «Аср вабоси» номини олган Одамдаги иммунитет танқислиги
синдроми (ОИТС), одамдаги вирус инфекцияси (ВИЧ) дарди бедавоси асосан
беморнинг қони, бевосита ва билвосита равишдаги бетартиб, тасодифий
жинсий алоқа, шунингдек, турли гиѐҳванд моддаларнинг ифлосланган шприц
ва бошқа воситалар ѐрдамида танага кириши, қонга ўтиши ва ниҳоят,
инсоннинг қон тўқимаси, асли ва наслини белгилайдиган ирсий хусусиятлари,
ҳимоя куч – воситалари мужассам бўлган иммун тизимини ишдан чиқаради,
ўлимга маҳкум этади.
Юқумли касалликларнинг келиб чиқишидаги яна бир жиҳат касаллик
юққан вақтидан бошлаб, унинг дастлабки аломатлари пайдо бўлгунча орадан
маълум бир вақт, яъни инкубацион, яширин давр ўтиши муҳимдир. Мана шу
даврнинг муддати турли юқумли касалликларда бир хил эмас, бир неча соатдан
ҳатто бир неча ой, йилларгача давом этиши мумкин. Шунинг учун ҳам
карантин, касалларга яқин юрган одамларни вақтинча ажратиб қўйиш,
абсервациядан ўтказиш муддатлари ва бошқалар, асосан яширин даврнинг
қанча вақт давом этишига мувофиқ белгиланади.
Шунингдек, юқумли касалликларнинг кечишида тўрт давр: яширин давр,
бошланғич давр, яъни касаллик айрим белгиларининг пайдо бўлиши ва
ривожланиши; касалликнинг авжга чиққан даври ва ниҳоят, касаллик
белгиларининг аста –секин йўқолиши ва тузалиш даври тафовут қилинади.
260
Албатта, касалликнинг кечиш даврларида бирор кескин чегара бўлмайди,
балки улар аста секин биридан иккинчисига ўтади. Лекин, айрим сабабларга
кўра касаллик қайталаниши ѐки сурункали тус олиши ҳам мумкин.
Шуни унутмаслик зарурки, гарчи тузалиш даврида касалликнинг
белгилари бутунлай йўқолиб кетсада, организмда тикланиш жараѐни узоқ
давом этади, касаллик тарқатувчи микроорганизмлар сақланиб қолади ва улар
сийдик нажас орқали аввалгидай ташқарига чиқиб, ўзларининг касал
тарқатувчанлик ва қўзғатувчанлик фаолиятларини бемалол давом эттира
берадилар. Ҳар бир бошдан кечирилган юқумли касалликдан сўнг организмда
мазкур кассаллик қўзғатадиган микроб таъсирига берилмайдиган иммунитет,
яъни орттирилган сунъий ҳимоя куч-воситаси пайдо бўлади. Маълумки, сунъий
иммунитет бирор юқумли касаллик (қизамиқ, чин чечак ва б.) ларга қарши
эмлаш, вакцинация йўли билан ҳам вужудга келади.
Туғма иммунитет чақалоқларнинг дунѐга келиши биланоқ уларда маълум
бир (паррандалар вабоси, корамоллардаги ўлат, шунингдек, қисқа муддатга
қизамиқ, сувчечак ва б.) юқумли касалликларга қарши ҳимоя куч
воситаларининг мавжудлигидир.
Юқумли касалликлар антропоноз ва зоонозларга бўлинади.
Антропоноз
касалликлар фақат одамларгагина хос бўлиб, улар касал одамдан соғ одамга
юқади (масалан, ич терлама, ичбуруғ, вабо, чечак, бўғма, қизамиқ ва б.). Одамга
хос юқумли касалликлар авж олиб кетиши эпидемия дейилади.
Зоонозлар
эса,
ҳайвонларнинг юқумли касаллиги бўлиб, одамларга касал ҳайвонлардан юқади.
Бундай касалликлар одамларга касал ҳайвонларни боқиш, асраш жараѐнида,
жароҳатланган тери ѐки шиллиқ пардалар орқали қутурган ҳайвонлар
тишлаганида, қон сўрувчи ҳашаротлар чаққанида юқади. Бундай
касалликларнинг тез авж олиб, кўпайиб кетиши
эпизоотия
дейилади.
Юқумли касалликлар ўсимликларга хос жонзотлар, микроорганизмлар
томонидан ҳам келиб чиқиши мумкин. Бундай ҳолатларда турли зарарли
паразитлар касалликларнинг авж олиб кетиши
эпифитотия
дейилади.
Юқумли касалликларнинг бир неча давлатлар, жаҳон миқѐсида кенг
тарқалиб, авж олиб кетиши
пандемия
дейилади.
Шуни асло унутмаслик жоизки, душманлар томонидан ѐвузлик
мақсадларида турли – туман юқумли, баъзан ўта юқумли касалликларнинг
қўзғатувчилари бактериологик қурол сифатида ҳам ишлатилиши мумкин.
Юқумли касалликларнинг умумий, касаллик қўзғатувчисининг одам
организмида эгаллаган жойига алоқадор характерли аломатлар ва
инфекциянинг ўтиш механизмига кўра, барча юқумли касалликлар тўрт асосий
гуруҳга бўлинади (27-жадвал).
Юқумли касалликларнинг олдини олиш ва уларга қарши кураш чора-
тадбирлари қуйидагича амалга оширилади:
Юқумли касалликларнинг олдини олишда муҳофаза чоралари, асосан
эпидемик жараѐннинг уч ҳалқаси, яъни юқумли касаллик манбаи, унинг ўтиш
йўллари ва ниҳоят, касалликка мойил организмга қаратилади. Беморни барвақт
ва фаол аниқлаш, соғ одамлардан ажратиш, шифохоналарга жойлаштириш ва
261
даволаш, касаллик ўчоғида зарарсизлантириш чораларини ўтказиш энг муҳим
ва биринчи галдаги вазифалардандир.
27-жадвал
Юқумли касалликларнинг гуруҳга бўлиниши
Do'stlaringiz bilan baham: |