Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги иқтисодий ва



Download 1,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet96/101
Sana25.02.2022
Hajmi1,41 Mb.
#301901
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   101
Bog'liq
42-Y-Iqt.-va-ijtimoiy-rivoj.-prognozlashtirish.Oquv-qollanma.-Irmatov-M.M.-Haydarov-M.T.–-T-2005.

Иш вақти (hours of work)
- ишлаб чиқаришда банд 
бўлган аҳолининг ишлаган вақт ҳажми. 
Иш вақтининг умумий соатлар сони (total hours of work) 
-
ўртача статистик ишловчи банд бўлган иш вақтини ўртача 
соатлар сони. 
Бозор муносабати (market clearing)
- бозордаги талаб ва 
таклифларнинг миқдоран ва таркибий жиҳатдан бир-бирига 
мувофиқ келиши. Агар шундай мувофиқлик бўлмаса, бозор 
мувозанати издан чиққан бўлади. 
Ўзбекистон-харажат баланси (spending balance)

макроиқтисодиётда ЯИМ ни ишлаб чиқаришга кетган жами 
харажатлари ва яратилган ялпи миллий маҳсулоти охирги 
истеъмол мақсадида ишлатилиши орасидаги баланс. 
Рационал кутишлар (rational expectations)
- ишлаб 
чиқарувчилар ва истеъмолчилар ўзларида мавжуд бўлган барча 
ижтимоий-иқтисодий маълумотлар асосида энг рационал тарзда 
ўз иқтисодий хулқ атворини режалаштирадилар деб таъкидловчи 
назария.
Банк резервлари (reservers) 
- банкда сақланаётган нақд 
пулларни, марказий банкда сақланаётган фоизсиз депозитларни 
ўз ичига олади. 
Револьвация (revaluation)
- мамлакат пул бирлиги расмий 
курсини чет эл валюталарига нисбатан ошириш. 
Иқтисодий ўсиш 
- реал миллий даромаднинг ёки реал 
миллий даромадни (маҳсулотни) аҳоли жон бошига ўсиши 
сифатида аниқлаш мумкин.
Импорт қилишга мойилик (propensity to import)

даромадда импортга қаратилган харажатлар ҳиссаси. 
Инвестицияларга бўлган мойиллик (propensity to invest)

истеъмол харажатларнинг даромаддаги ҳиссаси. 


216 
Истеъмол қилишга мойиллик
(propensity to consume) 
-
истеъмол харажатларининг даромаддаги ҳиссаси. 
Жамғармага мойиллик (propensity to save)
- даромадда 
жамғарма ҳиссаси қанчани ташкил этиши. 
Мулк (property)
- қийматга эга бўлиб, бирон бир шахсга 
нарсасига қарашли бўлади. 
Пасайиши (recession)

иқтисодий активликнинг 
пасайиши бўлиб ўсиши билан характерланади. 
Пулга бўлган талаб (demand for money)
- мамлакат 
аҳолиси жамғариш ва истеъмол қилиш, олди-сотди ва ҳар хил 
иқтисодий битимлар тузиш учун эгалик қилмоқчи бўлган 
миқдори. Истеъмол, фоиз ставкаси, операцион харажатлар ва 
бошқа функциялар билан ифодаланади. 
Ортиқча талаб (excess demand)
- мавжуд нархлар 
ҳолатида товарлар ва хизматларга бўлган талаб таклифлардан 
устун бўладиган иқтисодий вазият. Шунигдек дефицит деб ҳам 
аталади. 
Жами талаб (aggregate demand)
- мамлакатни реал сотиб 
олиш қобилиятини акс эттирувчи кўрсаткич. Жами харажатлар 
деб ҳам аталади. Унга давлатнинг истеъмол харажатлари, 
хусусий сектор истеъмоли, жами инвенстициялар ва экспорт-
импорт харажатлар савдоси киради.
Солиштирма афзаллик (comparative advantages)
- айрим 
иқтисодий агентларнинг товар ва хизматларни камроқ 
харажатлар эвазига ишлаб чиқариш хусусияти. Макродаражада 
солиштирма афзалликлар принципи ишлаб чиқариш ва 
экспортни самарали структурасини шакллантириш учун 
қўлланилади. 
Субсидия (subsidy) 
- давлат бюджети ҳисобидан 
корхоналар, ташкилотлар ва хорижий давлатларга бериладиган 
маблағ. Субсидия бозор иқтисодиётини тартибга солиш 
воситаси ҳисобланади. 
Узоқ муддат давомида ишлатувчи товарлар (durable 
goods)
- истеъмолчиларга узоқ вақт хизмат қиладиган (1 йилдан 
кам) товарлар. Узоқ вақт хизмат қиладиган товарларга 
автомобиль, холодилниклар ва бошқа маиший хизмат турлари 
киради. 


217 
Ички истеъмол учун мўлжаланган товарлар (nontraded 
goods)
 
- ташқи бозорда сотишга мўлжалланмаган, ички истеъмол 
учун ишлаб чиқарилган товар ва хизматлар 
Савдо баланси (merchandise trade balance)
- бунда 
экспорт ва импортдан келадиган тушумлар ва тўловлар ўз 
аксини топади. Савдо битимида кўзда тутилган, аммо жорий 
даврда амалга оширилмайдиган тўловлар ва тушумлар балансда 
ўз аксини топмайди. 
Савдо балансининг дифицити (trade deficit)
- ҳисоб 
даврини охирига келиб импорт бўйича қилинган жами 
харажатларни экспорт даромадлардан устун келиш вазиятигача 
иқтисодий темпларнинг ўсиши билан характерланади. 
Савдо балансини ижобий сальдоси (trade surplus)
- ҳисобот 
даврининг охирига келиб экспорт бўйича жами даромадлар 
импорт бўйича харажатлардан устун келиши вазияти.
Трансферт тўловлари (transfer payment)
- ўтқазма 
тўловлар, яъни давлат бюджетидан аҳолига ва хусусий 
тадбирларга бериладиган тўловлар. 
Филипс эгри чизиғи (phillips curve)
- инфляция даражаси 
динамикаси ва ишсизлик даражаси динамикаси ёки реал ЯИМни 
потенциалидан 
оғиши 
орасидаги 
ўзаро 
боғликликни 
тафсифлайди ва графикга ифодалаб беради. 
Баҳо, нарх (priсe)
- товар қийматнинг пул орқали 
ифодалаши. Маҳсулот ишлаб чиқариш учун саЎзбекистонланган 
харажатларни ва фойдани кўрсатади. 
Асосий нарх (base price)

халқ хўжалигини 
ривожлантириш ва статистик ҳисоб олиб боришда, индексларни 
ҳисоблаш ва тўлашгача ҳисобланган нарх. 
Ишлаб чиқарувчилар нархи (producers price)
- ўз ичига 
товар ва хизматнинг базис нархини, солиқларни қамраб олади ва 
субсидиялар олиб ташланади. 
Бозор нархи (market price)
- иқтисодиётда жами 
талабларнинг ўзгармас ҳолда қолувчи нархлар. 
қимматбаҳо қоғозлар (securities)
- унинг эгасига 
қандайдир капитал ёки мол-мулкка эгалик қилишининг 
ҳуқуқини тасдиқловчи ва фоиз дивидент кўринишда даромад 
келтирувчи хужжатдир. 


218 
Саноат цикли (business cycle)
- ҳозирги давр иборасида 
иқтисодиётни доимий бўлмаган ҳолда қайтариб турувчи 
иқисодиётни 
турли 
ривожланиш 
босқичлари. 
Умумий 
ишбилармонлик фаоллигини ошиши ва тушумларидан, 
пасайишларидан иборат. 
Cоф миллий маҳсулот (net product)
 
- макроиқтисодий 
кўрсаткич бўлиб, у ЯИМни ва амортизация ажратмаларни жами 
миқдорини айирмаси ҳисобланади. 
Ёпиқ иқтисодиёт (closed economy)
- ташқи иқтисодий 
бозорда кенг савдо- иқтисодий имкониятларга эга бўлмайдиган 
иқтисодиёт. 
Очиқ иқтисодиёт (open economy)
- ташқи иқтисодий 
бозорда кенг савдо- иқтисодий ва молиявий алоқаларга эга 
бўлган иқтисод. 
Капитал экспорти
- тижорат мақсадда амалга ошириш.
Экспорт (export)
- ташқи бозорда товарлар, хизматлар ва 
капиталларни реализация қилиш мақсадида четга чиқариш. 
Товар экспорт қилиш

ички ишлаб чиқарган 
маҳсулотларни четга сотиш ҳамда хориждаги шерикларга 
ишлаб чиқариш ва талаб характерига эга бўлган хизматларни 
кўрсатиш. 
Шахс сармояси
- капитал сифатида ёндашув икки томонлама 
хусусиятга эга бўлади. Унинг салбий томони шундан иборатки, 
бундай қарашларни социал муаммолар ва меҳнатдан капитал 
томонидан эксплуатация қилиши ҳақидаги фикрларга уланиб 
кетишига олиб келади. Бу ерда капитал меҳнатни экплуатация 
қилар экан, у ҳолда инсон капитали ҳам меҳнатни эксплуатация 
қиладими, ҳақидаги фикрлар келтириб чиқаришга уриниб 
кетишади. Инсонга капитал сифатида ёндашувнинг ижобий 
томони шундан иборатки, бундай ёндашув ресурслардан 
самарали фойдаланишни ва уларнинг оқилона тақсимланишини 
таъминлайди. 

Download 1,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish