Ишсизлик ( unemloyment)
- Аҳоли иқтисодий фаол
қисмининг ўзига иш топа олмасдан қолиши, меҳнат резерв
армиясига айланиши.
Ишсизликнинг даражаси
( unemloyment rate)
-
Ишсизларнинг умумий сонинг ишчи кучига бўлган муносабати.
Ишсизликнинг табиий даражаси (natural rate of
unemloyment)-
реал ва потенциал ялпи миллий маҳсулотни
ўсиши бир-бирига мос келадиган иқтисодий ривожланиш давр
оралиқларига хос бўлган ишсизлик даражаси. У шунингдек
иқтисодий ривожланишнинг ҳақиқий ва структуравий ишсизлик
кўрсаткичларининг йиғиндиси сифатида ҳисобланиши мумкин.
Шунингдек NARU (natural rate of unemloyment)-термини
ишсизликнинг
ўсмайдиган
даражаси
кўрсаткич
ҳам
қўлланилади. Бу кўрсаткичи ижтимоий жиҳатдан нисбатан
нейтрал бўлиб инфляцияни турғун, барқарор даражалари ҳамда
реал ва потенциал ялпи миллий маҳсулот (ЯММ) мос тушиши
ҳолатдаги ишсизлик даражасини акс эттиради.
Фрикцион ишсизлик (frictionfl unemloyment)
- Бир ишдан
бошқа бир ишга ўтиш билан боғлиқ бўлган вақтинчалик
ишсизлик. Яширин ишсизлик (hidden , latetnt, olisguised) - Ишлаб
чиқариш жараёнида объектив ҳолда ишчилар сонини ҳам талаб
этадиган, лекин амалда ишлаб чиқаришда ортиқча бўлган
ишчилар сони.
Таркибий
ишсизлик
(structural
unemloyment)
-
Иқтисодиётни таркибий қайта қуришни, эскирган тармоқ ва
207
касбларни бартараф этилиши, ишчи малакаси пастлиги ёки
умуман йўқлиги натижасида юзага келадиган мажбурий
ишсизликнинг кўриниши.
Давлат бюджети (state budget, local budget)
-асосан
давлат (вилоят, шаҳар, туман, муассаса, ташкилот ва бошқалар)
нинг маълум муддатдаги (йил, квартал, ой) даромадлари ва
харажатларининг пул ҳисоби.
Бюджет
тақчиллиги (budget difficit)
– Давлат бюджетида
харажатларнинг
даромадлардан
устун
бўлиши
бюджет
тақчиллиги деб аталади.
Ялпи миллий маҳсулот - ЯММ (gross national product -
GNP)
- истеъмолчиларнинг йил давомида маҳсулот яратиш учун
қилган харажатлари қийматини жамлаш орқали, яъни,
маҳсулотни умумий пул қиймати аниқланиши орқали
ҳисобланади. Ҳозирги ялпи миллий маҳсулотга давлатнинг
товарлар ва хизматларни сотиб олишга қилган харажатлари
ҳамда хусусий инвестициялар ҳам қўшилади. Даромадларнинг,
яъни, иш ҳақи, фоиз, рента ва фойда жамият томонидан
маҳсулотлар учун қилинган харажатлар сифатида қаралиб,
уларни жамлаш орқали ҳисобланади. Ҳозирги вақтда ялпи
маҳсулотни
ҳисоблашда
жамиятда
иқтисодий
ўсиши
аниқланади, ялпи ва хусусий инвестиция тушунчаларни
қўлланмоқдаки, бунда улар йил давомида қурилган уйлар,
фабрика, завод, машиналар ифода этади.
Номинал ЯММ (novinal GNP)
- жорий нархларда акс
эттирилган ялпи миллий маҳсулот.
Реал ЯММ (real GNP)
- Солиштирма доимий нархлар
орқали акс эттирилган ЯММ. У жорий нархларда ҳисобланган
ЯММни
нархларнинг
ўзгариши
кўрсаткичи
(инфляция
даражаси) ҳисобига тўғрилаш йўли билан ҳисобланади.
Потенциал ЯММ (potential GNP)
- мавжуд сармоя
ресурслари ва ишчи кучи ҳисобига эришиши мумкин бўлган
ишлаб чиқариш ҳажми.
ЯММ даражалардаги фарқлар ( GNP gap)
- потенциал ва
реал ЯММни даражалар орасидаги фарқ.
Ташқи дунё
- шу мамлакатни ташқи иқтисодий алоқалар
олиб борувчи иқтисодий агентлар билан бирлаштирувчи
институционал сектор.
208
Do'stlaringiz bilan baham: |