ХVIII мавзу МИЛЛИЙ ХАВФСИЗЛИКНИ
ПРОГНОЗЛАШ.
18.1. Миллий хавфсизлик тушунчаси
ва мамлакат манфаатларини ҳимоялаш.
Мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг асосий
шартларидан бири бўлиб миллий хавфсизлик ҳолати
ҳисобланади.
Ўзбекистон
миллий
хавфсизлиги
деганда
унинг
суверенитети ва Ўзбекистонда ҳокимиятнинг ягона манбаини
ифодаловчи кўп миллатли халқининг хавфсизлиги тушунилади.
195
Миллий хавфсизликни таъминлашдан мақсад Ўзбекистон
манфаатларини ҳимоя қилишдир.
Ўзбекистон миллий манфаатлари – бу шахс, жамият ва
давлатнинг иқтисодий, ижтимоий, халқаро, информацион,
ҳарбий,
чегаравий,
экологик
ва
бошқа
соҳалардаги
мувозанатлашган манфаатлари мажмуидир. Улар узоқ муддатли
характерга эга бўлиб, давлатнинг асосий мақсадлари, ички ва
ташқи сиёсатнинг стратегик ва жорий вазифаларини белгилаб
беради.
Уч турдаги манфаатлар фарқланади:
шахсий, жамият ва
давлат.
Шахсий
манфаатлар
конституцион
ҳуқуқ
ва
эркинликларни амалга ошириш, шахсий хавфсизликнинг
таъминланиши, турмуш даражаси ва шароитининг ошиши,
инсон ва фуқароларнинг жисмоний, маънавий ва интелектуал
ривожланишида намоён бўлади.
Жамият манфаатлари демократияни мустаҳкамлаш,
ҳуқуқий, ижтимоий давлатни шакллантириш, ижтимоий
якдилликка эришиш, мамлакат ривожланиши масалаларини ҳал
этишди фуқаролар фаоллигини оширишдан иборат.
Давлат манфаатлари мамлакат ҳудудий бутунлигини
ҳимоя қилиш, унинг суверенитети, конституцион тизимини
ҳимоя қилиш, сиёсий, иқтитисодий ва ижтимоий барқарорликни,
қонунлар устиворлигини таъминлашга қаратилган.
Шундай қилиб, миллий хавфсизлик – бу мамлакатнинг
шундай ҳолатики, бунда миллий манфаатлар ва умуман давлатга
солинадиган таҳдидларнинг олди олинади ва уларга йўл
қўйилмайди.
Россия миллий манфаатларини амалга ошириш фақатгина
иқтисодиётнинг барқарор ривожланиши шароитида амалга
оширилиши мумкин. Шунинг учун ҳам Россиянинг иқтисодиёт
соҳасидаги миллий манфаатлари асосий ҳисобланади.
18.2. Мамлакат иқтисодий хавфсизлигига
солинадиган таҳдидлар.
196
Шуни
таъкидлаш
жоизки,
90-йиллар
бошидан
мамлакатимиз миллий хавфсизлигига таҳдид соладиган ички ва
ташқи хавфларнинг кенг кўлами шаклланди, улардан иқтисодий
хавфсизликка хавор солувчи асосий таҳдидларни кўриб чиқамиз:
Иқтисодиётнинг кўпгина тармоқлари ва ижтимоий соҳада
ишлаб чиқариш, хўжалик фаолияти кўламларининг қисқариши;
Тузилмаваий номутаносибликларнинг кучайиши;
Давлат ички ва ташқи қарзларининг ўсиши;
Илмий-техник ва технологик салоҳиятнинг қисқариши;
Жамият ижтимоий табақалашувининг чуқурлашиши;
Мамлакат маҳсулот мустақиллиги даражасининг пасайиши;
Минтақалар
ижтимоий-иқтисодий
ривожланишидаги
номутаносибликнинг кучайиши;
Иқтисодиётнинг
барча
босқичларида
бошқарилишнинг
сусайиши;
Аҳоли депопуляцияси;
Иқтисодиётнинг криминаллашуви.
Санаб ўтилган таҳдидлар орасида олиб келиши мумкин
бўлган оқибатлари жиҳатидан энг муҳими бўлиб 10 йил давом
этаётган ишлаб чиқаришнинг қисқариши ҳисобланади.
Қисқариш кўламлари 1990 йил даражасига нисбатан ўртача 50%
ни ташкил этди. Бундай иқтисодий таҳдиднинг реал хавфи
иқтисодиётнинг кўпгина соҳаларидаги деиндустрлашишдан
иборат. Энг кўп қисқариш меҳнат қуролларини ишлаб чиқариш
тармоқларида содир бўлди. Бу иқтисодиёт техник жиҳатдан бир
неча ўн йилликка орқага сурилганини англатади.
Иқтисодиёт
структуравий
номутаносиблигининг
кучайиши жуда хавфли бўлиб, қайта ишловчи саноат ва
истеъмол секторидаги ишлаб чиқариш ҳажмининг қазиб олувчи
саноат ҳажмига нисбатан қисқаришида намоён бўлади.
Структуравий номутаносибликнинг иқтисодиё хавфсизликка
соладиган реал хавфи кўп миқдорда четга чиқариладиган табиий
ресурсларнинг
тугаши,
мамлакатнинг
ёқилғи-хом
ашё
перефериясига айлантирилиши, жаҳон бозори конъюнктурасига
боғлиқлигини кучайишида намоён бўлади.
Мамлакат илмий-техник ва технологик потенциалининг
сусайиши, ИТТнинг муҳим йўналишларида изланишларнинг
197
қисқариши, мутахассис ва интелектуал мулкнинг хорижга оқиб
кетиши Россия учун жаҳондаги етакчи позицияларни йўқотиш
билан таҳдид солади, мамлакат ташқи технологик мутелигининг
кучайиши ва мудофаа қобилиятининг пасайиши хавфини
туғдиради.
Ислоҳотлардан олдинги даврда 10% юқори даромадли ва
10% кам даромадли аҳоли гуруҳлари ўртасидаги пул
даромадлари фарқи 4-5 мартадан ошмас эди. Ҳозирги кунда эса
улар 15-20 мартага етди. Аҳолининг 50% га яқини қашшоқлик
чегарасидан паст даражада. Ижтимоий табалашувнинг миллий
хавфсизлик учун хавфи шундаки, ижтимоий манфаатлар
баланси бузилади, уюшма жиноят, норкомания каби салбий
ҳолатлар юзага келиб ривожланади. Бундай тенденцияларнинг
якуний натижаси ижтимоий портлашга олиб келиши мумкин.
Мамлакатнинг маҳсулот жиҳатидан боғлиқлигини ортиши
аҳоли жон бошига нисбатан асосий истеъмол моллари
истеъмолининг
сезиларли
қисқариши,
истеъмол
структурасининг ёмонлашуви, ички истеъмол бозориа импорт
маҳсулотлари улушининг жуда юқорилигида намаён бўлади.
Мамлакат маҳсулот фондининг 40% га яқини импорт
ҳисобига шаклланмоқда, йирик шаҳарларда эса – 50% га яқини.
Бу таҳдиднигн реал хавфи шундаки, ишлаб чиқаришининг
пасайиши давом этмоқда. Маҳсулотлар сотиб олишга валюта
тушумларининг 25% га яқини камаяди. Бу эса мамлакатдаги
молиявий-иқтисодий ҳолатни қийинлаштиради.
Минтақаларнинг иқтисодий дезинтеграцияси, аҳоли жон
бошига миллий даромад ишлаб чиқариш, аҳолининг пул
даромадлари даражаларининг, уй-жой билан таъминлаш,
ишсизлик даражасидаги минтақавий фарқликлар миллий
хавфсизликка реал таҳдид солади. Бунда энг кўп хавфни
инқирозли минтақаларнинг кўпайиши вужудга келтириб, уларда
иқтисодий ва ижтимоий муаммолар кескинлашган ва ижтимоий
муаммолар кескинлашган ва ижтимоийпортлаш эҳтимоли
юқори.
90-йилларда иқтисодиётни бошқаришнинг пасайиши
иқтисодий таҳдидга айаланди.
Бу иқтисодиётни ва ижтимоий соҳани ривожлантиришда
юзага келган кўпгина масалаларнинг ҳал қилинмаганлиги, ҳамда
198
бошқарувнинг қонунчиқарувчи ва ижро этувчи органлари
томонидан йўл қўйилаётган хатоларда намоён бўлмоқда.
Аҳоли депопуляцияси, яъни аҳолининг қайта ҳосил бўлиш
механизмининг ишдан чиқиши сезиларли хавф солади. Бу эса
мамлакат илмий-техник, ишлаб чиқариш ва табиий ресурс
салоҳиятини вужудга келтириш ва фойдаланишга салбий таъсир
кўрсатади.
Иқтисодиётнинг криминаллашуви жиноий структуралар
фаолиятининг кенгайиши, уларнинг бошқарув тизимига, суд,
молия бозори соҳаси, экспорт-импорт операцияларига қириб
бориши оқибатида иқтисодий хавфга айланди.
18.3. Миллий хавфсизликни таъминлаш ва
прогнозлаш.
Миллий хавфсизликни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон
хавфсизлигига таҳдид соладиган ички ва ташқи таҳдидларнинг
сабаблари, омиллари аниқланади, уларнинг мониторингги
амалга оширилади ва уларнинг таъсири прогноз қилинади.
Давлат
мониторингги
–
бу
мамлакат
миллий
хавфсизлигини тавсифловчи кўрсаткичлар динамикасини
кузатиб борувчи доимий амал қилувчи ахборот – таҳлил
тизимидир. Ўтиш иқтисодиёти шароитларида мониторинг роли
айниқса муҳимдир, чунки бу даврда ижтимоий-иқтисодий
кўрсаткич – индикаторларнинг юқори ҳаракатчанлиги, кўп
сонли номувофиқликлар кузатилади. Мониторинг ва прогнозлаш
асосида давлат миллий хавфсизлигини мустаҳкамлаш мақсадида
ўз бошқарувида омилларга таъсир эиш механизмини
шакллантиради ва ундан фойдаланади. У ўз ичига мезонлар ва
параметрлар, иқтисодий ва ижтимоий жараёнларнинг чегаравий
кўрсаткич – индикаторларни олиб, улар чегарасидан чиқиш
иқтисодий хавф юзага келганлигини англатади.
Мамлакатдаги
ижтимоий-иқтисодий
ҳолат
кўпгина
чегаравий кўрсаткичлардан ошганлига билан хаактерланади.
Масалан, мамлакат истеъмол бозоридаги импорт маҳсулотлари
улуши 30% дан ошмаслиги керак), ишлов берувчи саноат
маҳсулотларининг экспортдаги улуши 40% дан кам бўлмаслиги
199
керак, давлатнинг фанга ажратадиган маблағи ЯИМнинг2% дан
кам бўлмаслиги керак .
Юқорида
келтирилган
кўрсатикчлар
мамлакат
иқтисодиёти ва ижтимоий соҳаси инқирозли ҳолатда
эканлигидан далолат беради. Чегаравий кўрсаткичларни асослаб
бергач, давлат бошқарув органлари мамлакат иқтисодий
хавфсизлигини
таъминловчи
механизмни
яратишади.
Ҳақиқатдаги
кўрсатикчлар
чегаравий
кўрсаткичлардан
четлашмаслиги учун қонуний-ҳуқуқий, иқтисодий, маъмурий
характердаги чора-тадбирлар мажмуи ишлаб чиқилади. Шундай
қилиб, иқтисодиётнинг у ёки бу соҳаси, ижтимоий сектордаги
мумкин бўлган хавфларнинг олди олинади.
Ўзбекистоннинг
жаҳон
хўжалигига
интеграциясининг
кучайиб
бориши
шароитида,
унинг
халқаро
меҳнат
тақсимотидаги иштироки иқтисодий ўсишни таъминлаш,
иқтисодий ва молиявий тизимлар барқарорлигини оширишга
қаратилган бўлиши лозим. Ҳозирги кунда Россиянинг халқаро
меҳнат тақсимотидаги иштироки бу талабларга жавоб бермайди.
Россия асосан жаҳон бозорига ёнилғи-энергетика ресурсларини
чиқаришга ихтисослашган. Бундай ихтисослашув мамлакатда
мустаҳкам иқтисодий асос, ИТТ ривожланиши ва янги
технологияларнинг яратилишига кўмаклашмайди. Шу билан
бирга у молиявий барқарорликнинг мустаҳкамланишига ҳам
кўмаклашмайди, валюта даромадларининг доимий тушумларини
кафолатламайди, чунки жаҳон ёнилғи-энергетика бозорлари
конъюнктураси, хусусан уларнинг баҳоси жуда ўзгарувчан
ҳисобланади.
Прогнозларни ишлаб чиқишда Ўзбекистон экспортининг
тайёр, пировард маҳсулотга ихтисослаштирилишини жиддий
таҳлил қилиш зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: |