:
1.
Соҳани чегаралаш қоидаси
- бир-бирига у ёки бу
даражада параллел равишда ўзгарадиган ўзгарувчиларни
агрегатлаш мумкин.
2.
Эквивалент
натижалар
қоидаси
-
натижа
кўрсаткичларига таҳлил ёки прогнознинг таъсири бир хил
бўлган ўзгарувчиларни агрегатлаш мумкин.
24
Соҳани чегаралашга мисол: жаҳон бозорида қандайдир
товарга бўлган нарх ҳар доим бир хил нисбатларда ўзгаради.
Эквивалент натижаларга мисол: қурилиш ёки импорт
лицензияларни бериш. Агар давлат томондан бериладиган
лицензияларнинг умумий суммаси белгиланган бўлса, уларни
олишнинг
йўллари
кўп.
Агарда
лицензияланадиган
қўринишнинг барча турлари бир хил макроиқтисодий натижа
берса, яъни уларнинг ЯММ, бандлик ва бошқа макроиқтисодий
кўрсаткичларга таъсир даражаси бир хил бўлса, бир кўрсаткич -
умумий сумма билан фойдаланиш мумкин
Шу ҳолат импорт фаолиятига ҳам тегишли. Эквивалент
натижалар мезони бўйича федерал бюджет ҳам таснифланади.
Масалан, харажат моделлари бўйича: янги қурилиш ва
ускуналарга, қарзни қайтаришга харажатлар, трансферт
тўловлар ва ҳоказо.
Шундай
қилиб,
агар
прогноздаги
деталлашган
ахборотдан фойдаланилса, бу агрегатлашгандан кўра кўпроқ
барқарор бўлади, дегани эмас. Масалан, пишлоққа бўлган
талабга нисбатан барқарорроқ бўлиши мумкин. Лекин ҳатто шу
ерда ҳам агрегатлашнинг рационал даражасини аниқлаш зарур.
2.3. Макроиқтисодий прогноз - таҳлилий
кўрсаткичлар тизими
Макроиқтисодий кўрсаткичларни комплекслашда таҳлил
қилиш ва прогнозлашга имкон берувчи амалий воситалар ичида
статистик (эконометрик) моделлар ажратилади. Россияда ўтган
ўн йилликларда таҳлил ва моделлаштиришнинг статистик
услублари соҳасида жиддий илмий тадқиқот ишлари олиб
борилганига қарамай, тўлиқ режалаштирилган иқтисодиётнинг
баланс услублари афзал кўрилган. Лекин бозор муносабатларига
ўтиш шароитида эконометрик моделларни қўллаш долзарб
бўлиб қолмоқд, чунки таҳлилда қўлланувчи восита объектига -
бозор иқтисодиётига тў\ри келади.
70-йилларда Канада, Япония, Буюк Британия ва бошқа
бир қатор давлатларда индикаторларнинг ўз миллий тизимлари
шакллантирилган. Лекин замонавий иқтисодий тизимнинг
25
байналминаллашуви жараёни ҳар бир миллий иқтисодиётнинг
прогнозини ҳисобга олиш заруратини кучайтирди ва (70-
йилларнинг бошида бошланган) иқтисодий индикаторларнинг
халқаро тизимини (ИИХТ) яратиш бўйича махсус тадқиқотларни
талаб қилди.
ИИХТ қўллашда 4 та асосий йўналиш ажратилади:
-
чуқур характерга эга жаҳон иқтисодий инқирозларини
прогнозлаш;
-
айрим алоҳида давлатларда инқирозлар ўтишининг
хусусиятларини тасвирлаш;
-
мамлакатлар орасида товарлар оқими матрицасини тузиш
орқали жаҳон савдосини прогнозлаш;
-
халқаро характерга эга инфляцияни прогнозлаш.
ИИХТ ишлаб чиқишда асос бўлиб иқтисодий
индикаторларнинг америкача тизими хизмат қилди. ИИХТ
нафақат етарли даражада барқарор ривожланувчи иқтисодий
цикл, балки «ўсиш цикллари» деб аталувчи иқтисоднинг
тезлашган ва секинлашган таҳлили ва прогноз учун мослашган.
Шундай қилиб, уни ҳам ишлаб чиқариш кескин тушиб
кетмаган фазали мамлакатлар (масалан, айрим ривожланаётган
давлатлар), ҳам ишлаб чиқаришнинг барқарор пасайишини
бошдан кечираётган давлатлар учун қўллаш мумкин.
ИИХТни қўллашнинг энг муҳим йўналишларидан бири
жаҳон савдосини прогнозлашдир. А мамлакатдан Б мамлакатга
экспорт- Б мамлакатдаги иқтисодий конъюнктура ҳолатига
бо\лиқлиги учун А мамлакатдан Б мамлакатга экспорт
тенденцияларини прогноз қилувчи Б мамлкат (импортёр) нинг
илгарилаб
кетувчи
(лидер)
иқтисодий
ривожланиш
индикаторларидан
фойдаланилади.
Тадқиқотлар
ушбу
йўналишнинг
тў\рилигини
аниқлади,
лекин
унинг
чегараланганлигини ҳам кўрсатиш керак, чунки бунда
экспортнинг динамикаси фақат бир омил - импорт қилувчи
мамлакатнинг иқтисодий конъюнктурасига бо\лиқ. Бунда
валюта курсларининг ҳаракати, ички баҳолар ва икки мамлакат
орасидаги савдога таъсир этувчи бошқа омиллар ҳисобга
олинмайди. 70 - йилларнинг бошидан ИИХТдан нархлар
динамикасини прогнозлашда кенг фойдаланила бошланди. Нарх
индексларнинг таҳлили уларнинг «ўсиш цикллари» билан узвий
26
алоқасини
кўрсатди.
Одатда,
ўсишнинг
суръатлари
жадаллашганда нархлар ўсиши тезлашади ва аксинча, ўсиш
суръатларининг пасайиши нархлар ўсишини камайганини
билдиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |