2. Меҳнат унумдорлиги кўрсаткичлари ва ҳисоб усуллари
Меҳнат унумдорлигини ўлчаш муаммоси мазкур иқтисодий категориянинг моҳиятини аниқлашдан бирмунча мураккаброқ. Амалда меҳнат унумдорлигининг ўсиши ва маҳсулот ишлаб чиқаришни ўлчашнинг турли усулларидан фойдаланилади. Уёки бу усулнинг қўлланиши, биринчидан, меҳнат унумдорлигининг ўлчаш даражасига, иккинчидан эса, ҳисоблашни амалга оширадиган иқтисодий хизмат олдида қандай вазифа турганлиги билан боғлиқдир.
Меҳнат унумдорлигининг ўлчаш даражаси бўйича бир хилдаги мағсулотни ишлаб чиқарадиган алоғида иш ўринлари (бригада. участкалар)ни кўрсатиб туриш мумкин. Бу ўринда ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажмини ва ишлаб чиқариш нормаларини (дона, тонна, куб ёки квадрат метр ва ҳоказо) аниқлашнинг натурал (табиий) усулини қўллаш мақсадга мувофиқдир. Бу усул оддий, қулай ва ишончли бўлсада, у фақат бир хил маҳсулот ишлаб чиқариладиган иш жойларида қўлланилади, шунингучун ҳам амалда ундан камроқ фойдаланилади. Корхонанинг бригада ва участкаларида бутунлай бир хил маҳсулот ишлаб чиқарилса, бундай ҳолатдагина натурал усул қўлланилиши мумкин:
Мисол.Агар цехнинг 10 ишчиси бир ҳафта мобайнида 800 та деталь ишлаб чиқарган бўлса, ҳар бир ишчининг ишлаб чиқарган детали қуйидагича бўлади:
Бир ҳафтада – 800:10 = 80 (деталь);
Бир кунда – 80:5 = 16 (деталь);
Натурал усулнинг бир кщриниши шартли-натурал усул бўлиб, бунда иш ҳажми бир хил маҳсулотнинг шартли бирлигида ҳисобга олинади. Масалан, турли ҳажмдаги вагонларга, турли ҳажмдаги консерва банкалари шартли банкаларга, турли пойафзаллар шартли жуфтга айлантирилади. Шартли ўлчовларга айлантириш, одатда, ўтказиш бирликлари коэффицентлари ёрдамида амалга оширилади.
Шартли натурал усул қўлланиш учун қулайдир,чунки кўпгина хилма-хил товарларнинг, хизматларнинг айлантириш коэффицентлари ёрдамида ишлаб чиқаришни қиёсланадиган турга келтириш мумкин. Масалан, ун, нон, ва макарон маҳсулотлари сотиш харажатларини нон булка мағсулотларини шартли килограмига айлантириш рақали ифодалаш мумкин.
Меҳнат унумдорлигини ўлчашнинг яна бир кенг тарқалган меҳнат усулидир.
Меҳнат унумдорлигини меҳнат усули билан ўлчашда маҳсулот бирлигини ишлаб чиқариш ёки товар бирлигини сотишга доир норматив вақтдан фойдаланишлир:
Ум =
Бу ерда Ум – меҳнат усули билан ўлчанган меҳнат унумдорлиги.
Меҳнат усулининг афзал томони уни барча иш турлари ва хизматларига татбиқ этиш мумкинлигидир. Бироқ бу усулдан кенг фойдаланишда ҳар бир иш тури учун вақт нормативлари зарурдир, улар ҳамиша ҳам мавжуд бўлавермайди. Бу усулдан ишбай ишловчи ходимлар меҳнат унумдорлини ҳисоблаш учун фойдаланиб бўлмайди, чунки улар учун вақт нормалари татбиқ этилмайди.
Унумдорлик ўлчашнинг меҳнат усули бир қатор камчиликларга ҳам эга (нормалар етарли даражада асослаб берилмаган бир хил даражада жиддий эмас, улар тез-тез қайта кўриб чиқилади ва ҳоказо), бу эса хатто айрим иш жойидаги ва бригадалардаги меҳнат унумдорлигини ва ўсишига холисона баҳо берилишига имкон туғлирмайди.
Меҳнат унумдорлигига ишларнинг сермеҳнатлиги таъсир кўрсатади. Сермеҳнатлик- бу, жонли меҳнат сарфларини акс эттирувчи кўрсаткич бўлиб,у иш вақтида, маҳсулот ишлаб чиқариш (хизматлар)да ифодаланган. Сермеҳнатлик, одатда, норма-соатларда (ҳақиқий соатларда) ўлчанади, бу вақт иш бирлигини бажаришга сарфланган бўлади. Бу кўрсаткич Меҳнат унумдорлиги кўрсаткичига қарама-қарши бўлиб, қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:
С =
Бу ерда:
С- сермеҳнатлик;
Ив – иш вақти;
Им – ишлаб чиқарилган маҳсулот миқдори.
Корхоналар ва уларнинг йирик бўлинмалари даражасида, худди иқтисодиёт тармоқларида бўлгани каби, ишлаб чиқариш ва меҳнат унумдорлиги ҳажмларини ўлчаш учун асосан қиймат усули татбиқ этилади. Қиймат усули универсал усул бўлиб, у маҳсулотнинг барча турлари ва ҳажмлари, ишлар ва хизматлар ягона пул кўрсаткичлари бўлган сўмда ифодаланади, у ҳажм кўрсаткичларини тегишли улгуржи нархларга кўпайтириш билан аниқланади.
Масалан, агар беш кишидан иборат ишчилар бригадаси бир сменада 100 минг сўмлик иш ҳажмини бажарган бўлса, у ҳолда ҳар бир ишчининг сменадаги меҳнат унумдорлиги (ишлаб чиқарган маҳсулот) қуйидагича бўлади: 120:5=24 (минг сўм), тегишли равишда бир соатлик иш мобайнида 20:8=2,5(минг сўм) бўлади.
Меҳнат унумдорлигини ўлчашнинг қиймат усули турли касб ва малакага эга бўлган ходимларнинг меҳнат унумдорлиги, масалан, қандолатчи ва новвойнинг, чилангар ва ҳайдовчининг меҳнат унумдорлигини таққослаш имконини беради. Бироқ бу усул кўринишдан универсал усул бўлишига қарамай, бир мунча камчиликларга ҳам эга. Хусусан унга нарх омили,яъни бозор конъюктураси ва инфляция кўпроқ таъсир кўрсатади.
Меҳнат унумдорлигини ўлчаш усулларининг ҳар учаласи ҳам ўз афзалликлари билан бир қаторда турли камчиларга эга. Уларни қуйидаги жадвалда кўриш мумкин:
|
Меҳнат унумдорлигини ўлчаш усуллари
|
Натурал усул
|
Бир хилдаги, турдош маҳсулотлари ишлаб чиқаришда ишлаб чиқариш жараёнининг унумдорлигини ифодалашда қўлланилади.Афзаллиги - қулай, тушунарли, маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнининг хусусиятларини акс эттиради.
|
Do'stlaringiz bilan baham: |