Назорат ва муҳокама учун саволлар
1. Айланма маблағлар ишлаб чиқариш айланма фондларидан қандай фарқ қилади?
2. Айланма маблағларни ташкил қилувчи асосий элементлар қайсилар?
3. Айланма маблағлар тузилмаси деганда нима тушунилади? Қайси омиллар унинг ўзгаришига таъсир кўрсатади?
4. Қайси кўрсаткичлар ишлаб чиқариш айланма фондлари ва айланма маблағлардан фойдаланиш даражасини тавсифлайди?
5. Қайси омиллар айланма маблағларнинг айланиш даражасига таъсир кўрсатади?
6. Корхонанинг норматив базаси деганда нима тушунилади?
7. Корхонанинг норматив базасини мукаммаллаштириш қандай аҳамиятга эга?
8. Корхонада маҳсулотнинг материал сиғимини камайтириш қандай аҳамият касб этади?
9. Айланма маблағларни нормалаштиришнинг моҳияти ва аҳамияти қандай?
10.Корхонада маҳсулот материал сиғимини камайтиришнинг асосий йўллари ва йўналишлари қандай?
7-маъруза. Кимё ва озиқ-овқат саноати корхонасининг меҳнат ресурслари.
РЕЖА:
Корхона кадрларининг потенциали ва уни бозор муносабатлари шароитларидаги роли.
Корхона фаолияти самарадорлигини ошишида инсоний фактор (омил)таъсири.
Ходимлар танлови ва ўсишнинг критерийлари.
Замонавий корхоналар фаолияида меҳнат қуроллари ва меҳнат предметларидан ташқари кадрлар ҳам катта аҳамиятга эга. Кадрлар ишлаб чиқариш жараёнини ташкил этувчи уч асосий омилнинг асосийси ҳисобланади. Салоҳият (потенциал) тушунчаси лотин тилидан олинган бўлиб, имконият, куч-қувват маъносини англатади.
Кадрлар салоҳияти – меҳнат ресурсларининг умумий сони ва жинси, ёши, маълумоти, касбий кўникмалари, корхонанинг у ёки бу бўғинларида ва жамоатчилик ишлаб чиқаришида қатнашиши билан ифодаланувчи меҳнат ресурслари ёки имкониятларини ифодалайди.
Кадрлар корхонада меҳнат билан банд бўлган ҳамда корхона шахсий таркибига кирувчи турли касбий-малакавий гуруҳларидаги ҳодимлар мажмуасидир. Корхонанинг меҳнат ресурслари унинг иш кучини тавсифлайди. Иш кучи – инсоннинг меҳнат қилишга жисмоний ва ақлий қобилятлари ҳисобланади. Бозор муносабатлари шароитида меҳнат қобилятииш кучини товар ҳолига келтиради. Унинг бошқа товарлардан фарқи:
Ўз қийматидан ортиқ бўлган қиймат яратади;
Уни жалб қилмасдан бирон бир ишлаб чиқариш жараёнини амалга ошириш мумкин эмас;
Асосий фондлар ваайланма маблағлардан самарали фойдаланиш даражаси иш кучига боғлиқ.
Иш кучидан самарали фойдаланишга қуйидаги омиллар таъсир кўрсатади: ҳодимларнинг моддий манфаатдорлиги, атроф-муҳит, ақлий, жисмоний ва асаблар кучланиши, бошқариш усуллари ва ҳ.к.
Корхона ҳодимларининг рўйхат бўйича таркиби қуйидагиларни ўз ичига олади:
Саноат ишлаб чиқариш персонали (SICHP) – асосий ва ёрдамчи цеҳлар, завод бошқаруви, лаборатория, илмий-тадқиқот ва тажриба лойиҳалаштириш бўлимлари, ҳисоблаш маркази ходимлари;
Ноишлаб чиқариш персонали – уй жой, коммунал ва ёрдамчи хўжаликларда, соғлиқни сақлаш, профилактика ва таълим муассасаларида фаолият юритувчи ҳодимлар;
Раҳбарлар – директор, директор ўринбосарлари, бош мутахассислар, бўлим бошлиқлари, яъни муҳандис-теҳник персонал (МТP);
Хизматчилар –ҳужжатларни тайёрлаш, ҳисоб-китоб ва назорат қилиш, хўжалик хизмати ходимлари (агентлар, ғазначилар, иш юритувчилар, котиблар, статистлар).
Корхона саноат ишлаб чиқариш персоналининг асосий ва кўп сонли қисмини ишчилар ташкил қилиб, улар маҳсулот ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва ускуналарга хизмат кўрсатишда қатнашадилар, меҳнат предметларини ташиш ва маҳсулот тайёрлашни амалга оширадилар, қуриш-таъмирлаш ишларини бажарадилар.
Кадрларнинг корхонада ҳаракатланишини тавсифлаш учун қуйидаги кўрсаткичлар ҳисобланади ва таҳлил қилинади:
Ишчиларнинг ишга қабул қилиш бўйича айланиш коэффиценти ( Крр)
Крр = (1)
Ишдан кетиш бўйича айланиш коэффиценти ( К и к)
Кик = (2)
Кадрлар оқими коэффиценти ( К к о )
Кк о = (3)
Корхона персонали таркибининг доимийлик коэффиценти ( К п д т )
К п д т= (4)
Бозор муносабатлари шароитида корхонанинг кадрлар сиёсати.
Корхона ишлаб чиқариш фаолиятинингжорий ва истиқболдаги стратегияси кадрлар сиёсати билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, у қуйидагиларни ўз ичига олади:
Иш кучини ёллаш, жойлаштириш, режалаштириш;
Ҳодимларни ўқитиш, тайёрлаш ва малакасини ошириш;
Кадрларни ҳизмат лавозимларини бўйича юқори поғонага кўтариш;
Ёллаш шартларри, меҳнат ва унга ҳақ тўлаш шароитлари;
Меҳнат жамоасида қулай руҳий муҳитни яратиш;
Кадрлар сиёсати биринчи ўринда инсонни ишлаб чиқариш ва турмушдаги янги ахлоқини шакллантириш, иккинчидан, новаторлик ва юқори меҳнат унумдорлигига манфаатдорлигини ривожлантирилиши лозим.
Корхонанинг кадрлар сиёсати амалиётда фақат ички вазифа ва муаммоларни ҳал қилишдан ташқари, бандлик соҳасида давлат сиёсатига таянади ва қуйидагиларни кўзда тутади:
Фуқороларнинг меҳнат ҳуқуқи ва ва касб танлаш эркинликлари амалга оширишда бир хил имкониятларга эга бўлишини таъминлаш;
Фуқороларнинг меҳнат ва тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг ишлаб чиқариш қобилятларини ривожлантиришга бандлик соҳасидаги фаолиятини иқтисодий ва ижтимоий фаолиятининг бошқа йўналишлари билан уйғунлаштириш орқали кўмаклашиш;
Меҳнат фаолияти даврида ва нафақага чиққандан сўнг ҳам ходимларининг ижтимоий муҳофазасини таъинлаш;
Аҳоли бандлиги муаммолрини ечишда, қўшма корхоналар тузиш ва ишлаб чиқариш билан боғлиқ лойиҳаларни амалга ошириш йўли билан халқаро юритиш ва бошқалар.
Do'stlaringiz bilan baham: |