Камчилиги – кенг миқёсда қўллаш мумкинэмас, чунки иқтисодиётнинг кўлаб тармоқлари, аксарият корхоналар фақат бир хил маҳсулот ишлаб чиқаришга ихтисослашмаган
Қиймат усули
|
Турдош бўлмаган маҳсулотларни ишлаб чиқариш самарадорлигини ифодалаш кўрсаткичларидан бири бўлиб, қиймат (пул) бирлигида ўлчанади.
Афзаллиги - Меҳнат унумдорлигини тармоқлар бўйича, турли маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналарда ўлчаш имконини беради.
Камчилиги – инфляция жараёнларини аниқ ҳисобга олинмаса, олинган кўрсаткич тахминий натижага эга бўлади; маҳсулот ишлаб чиқаришдаги ички, таркибий сифат ўзгаришлари аниқ акс этмайди.
|
Меҳнат усули
|
(норма – соатларида ифодаланувчи) ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг унга кетган ҳақиқий вақт сарфига нисбатан иборат бўлиб, маҳсулот ишлаб чиқаришга кетган меҳнат сарфини унумдорлик нуқтаи назаридан баҳолаш имконини билдиради.
Афзаллиги – иқтисодиётнинг барча соҳаларида ишлатилиши мумкин, таққослашда жуда қулай.
Камчилиги – бу усулда Меҳнат унумдорлигини ўлчаш жуда қийин ва кўп вақтни, хражатни талаб қилувчи ўлчаш ва ҳисоб ишларини талаб қилади.
|
Ишлаб чиқаришҳажмлари ваМеҳнат унумдорлигини ўлчашнинг қийматусули бир мунча мураккб ишлаб чиқариш ҳажмларини ҳисоблашда энг мақбул усулни муайян шарт-шароитлардан келиб чиқиб танлаш мумкин. Ишлаб чиқариш ҳажмларини ўлчашнинг энг кўп қўлланиладиган усули ялпи, товар ва сотилган маҳсулотлар кўрсаткичларидир. Бу хил улгуржи нархларда “завод усули” бўйича ҳисобланган ялпи товар маҳсулотдан тугалланмаган ишлаб чиқариш қолдиқларини ўлчаш билан, сотилган маҳсулот товар маҳсулотдан сотиш учун мўлжалланган, лекин сотилмаган товар қолдиқлари суммаси билан фарқ қилади. Шундай қилиб, маҳсулот ишлаб чиқариш нормаси ялпи маҳсулот бўйича аниқланганда энг аниқ натижалар келиб чиққандай туюлади. Бироқ, бозор иқтисодиёти шароитида унумдорликни сотилган маҳсулот ҳажми бўйича ҳисоблаш анча муҳимроқдир, чунки тугалланмаган иш лаб чиқаришнинг кўпайиши ва сотилмаган маҳсулот қолдиқларининг тўпланиб қолиши ижобий иқтисодий аҳамиятга эга эмас. Ялпи товар ва сотилган маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмларни ва нормаларини ўлчашнинг камчилиги шундан иборатки, улгуржи нархлар барча моддий харажатларнинг қийматини ўз ичига олади. Ватанимиз тажрибасида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг ҳажм кўрсаткичлари фақат жонли меҳнат билан боғлиқ бўлганлиги сабабли фойдаланилаётган материаллар сиғимининг ва қиймат кўрсаткичларининг ўзгаришига дучор бўлмоқда. Моддий харажатларнинг ҳар қандай кўпайиши (хоҳ у анча қимматбаҳо материал бўлсин) ёки бошқа корхоналар билан кооперация бўйича маҳсулот етказиб бериш ва сотиш бўлсин, барибир Меҳнат унумдорлигининг ортиб бориш тасаввурини беради. Материал сиғимининг камайиши эса –мазкур кўрсаткичнинг пасайиши тасаввурини ўйғотади.
Меҳнат унумдорлигини ўлчашда материал сиғимининг ўзгариши ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг ҳажми кўрсаткичига ва маҳсулои ишлаб чиқариш нормасига салбий таъсир кўрсатишига барҳам бериш учун қўшимча ўлчов усулларидан фойдаланилади: шартли соф, норматив соф маҳсулот бўйича ва ишлов беришдаги норматив қиймат усуллари татбиқ этилади. Бу усулларни қўллаш материал сиғими ўзгаришларининг салбий таъсирининг тўлиқ ёки қисман барҳам топтиради. Шунга қарамай уларнинг ҳар бири ўз камчилигига эга бўлиб, ҳақиқатда улардан бирортаси ҳам бозор иқтисодиёти талабларига тўлиқ жавоб бермайди.
Меҳнат унумдорлигини қиймат усулида аниқлаш учун фойдаланиладиганшартли соф маҳсулот кўрсаткичида ялпи маҳсулот қийматидан хомашё, бутловчи ашёлар, энергия, ёқилғи ва ҳоказоларга қилинган бевосита харажатларни чигириб ташланади. Шу билан бирга бу кўрсаткичдан иш ҳақи, асосий фондларнинг эскириши ва фойда чегирилмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |