11.1-жадвал.
Харажатларни таснифлаш
Харажатлар ҳисобининг мақсади
|
Харажатларни таснифлаш
|
1. Харажатларни режалаштир иш ва калькуляциялаш
|
- ўтган давр ва келгуси давр харажатлари;
- тайёр маҳсулот қолдиқлари, тугалланмаган ишлаб чиқариш ва сотилган маҳсулот ўртасида тақсимланадиган давр харажатлари;
- тўғри ва эгри;
- асосий ва устама;
- ускуналарни сақлаш ва таъмирлаш, умумий ишлаб чиқариш, умумий хўжалик ва тижорат харажатлари.
|
2. Қарорларни қабул қилиш
|
- ўзгарувчан ва доимий (шартли ўзгарувчан, шартли доимий, ўсиб ва камайиб борувчи харажатлар);
- қарор қабул қилишда ҳисобга олинадиган ва олинмайдиган харажатлар (релевант ва норелевант);
- қайтмайдиган харажатлар;
- охирги ва ўсувчи харажатлар.
|
3. Харажатларни назорат қилиш ва тартибга солиш
|
- назорат қилинадиган ва назорат қилинмайдиган;
- тартибга солинадиган ва тартибга солинмайдиган;
- норматив ва ҳақиқий харажатлар.
|
Ўтган, келгусида, тақсимланадиган ва давр харажатлари. Келгуси харажатлар бу – корхона бухгалтерия балансининг активида кўрсатиладиган ресурслар билан боғлиқ, яъни корхонага фақат келажакда фойда олиб келадиган ресурслар қиймати. Ўтган давр харажатлари бу – ҳисобот даврида сотилган маҳсулот таннархига киритилган ва бу харажатлар бўйича олинадиган фойда аллақачон баланснинг пассив қисмида ўз аксини топган бўлади.
Давр харажатлари – бу белгиланган давр мобайнида пайдо бўладиган ва айнан шу даврда корхонанинг молиявий натижалари ҳисобдан қопланадиган харажатлар.
Тақсимланадиган харажатлар – бу уч йўналиш бўйича гуруҳланадиган харажатлар, яъни: омбордаги тайёр маҳсулот қолдиғи, тугалланмаган ишлаб чиқариш, сотилган маҳсулотлар ўртасида тақсимланади. Бу харажатлар ўртасидаги ўзаро муносабатлар юқоридаги 2-расмда келтирилган. Бу схема бўйича асосий ишчиларнинг иш ҳақи бўйича ягона ижтимоий тўлов, ишчиларнинг иш ҳақи таркибига киритилган.
Омбордаги тайёр маҳсулот қолдиғи ва сотилган маҳсулот таннархини баҳолашнинг турли усуллари мавжуд. Улардан иккитасини кўриб чиқамиз. Биринчи усулда омбордаги тайёр маҳсулот ва тугалланмаган ишлаб чиқариш қолдиғи ишлаб чиқариш таннархини камайтириш бўйича баҳоланади. Умумхўжалик ва сотиш харажатлари давр харажатлари ҳисобланади ва тўлиқ сотилган маҳсулот таннархига киритилади. Харажатларни бундай усулда тақсимлаш “абзорпшен-костинг” деб аталади. Бу усулда ўзгариш мавжуд, яъни давр харажатларига фақат сотиш харажатлари киритилади, умумхўжалик харажатлари эса сотилган маҳсулот ва қолдиқлар ўртасида тақсимланади. Бу усулда тугалланмаган ишлаб чиқариш ва омбордаги тайёр маҳсулот қолдиғи, шу давр ичида қилинган асбоб-ускуналарни сақлаш ва таъмирлаш харажатлари, умумий ишлаб чиқариш ва умумхўжалик харажатлари ишлаб чиқариш қисмига мутаносиб равишда тўлиқ ишлаб чиқариш таннархи бўйича баҳоланади.
Иккинчи усул (“директ-костинг”) корхона жорий харажатларини ўзгарувчан ва доимийга бўлишга асосланган. Ўзгарувчан харажатлар тақсимланадиган харажатлар бўлиб, доимий харажатлар даврий бўлиб, тўлиқ сотилган маҳсулот таркибидан ҳисобдан чиқарилади.
Бевосита ва билвосита (тўғри ва эгри) харажатлар. Тўғри харажатлар – бу бевосита харажатлар ҳисоби объектига боғлиқ бўлган харажатлар ҳисобланади. Эгри харажатлар – бу шундай харажатларки, бир вақтнинг ўзида бир неча ҳисоб объектларига тегишли бўлади, шунинг учун ҳар доим ҳам уларни ҳисоб объектлари ўртаси тақсимлаб бўлмайди. Харажатлар пайдо бўлган вақтида ҳар доим ўзлари тегишли бўлган объектда тўғри бўлиб ҳисобланади. Кейин технологик жараён натижасида билвосита (эгри) харажатларга айланиши мумкин. Масалан, харажатлар ҳисоби объекти механик – таъмирлаш цехи бўлса, цех ишчиларининг иш ҳақи бўйича харажатларни оладиган бўлсак, агар цехнинг харажатлар сметаси тузиладиган бўлса, унда шу цех ишчиларининг иш ҳақи цех учун тўғри харажатлар ҳисобланади. Асосий цехга нисбатан механик ишчиларнинг иш ҳақи эгри харажат ҳисобланади. Шундай қилиб, харажатларни бевосита ва билвоситага ажратганда ҳар доим харажатлар ҳисоби объектини белгилаш керак бўлади. Чунки харажатлар объекти ўзгарганда уларни хусусияти ҳам ўзгаради.
Хулоса қилиб айтганда, корхоналарда харажатларни бошқариш бўйича мавжуд муаммоларни бартараф этиш учун, тадқиқотчининг фикрича, корхона молия-хўжалик фаолияти назорати иқтисодий субъектнинг ҳам жорий, ҳам инвестициявий фаоллиги билан боғлиқ харажатларни бошқаришга асосланган бўлиши ва унинг эгалари мулкини кўпайтиришга қаратилган комплекс тизимини ташкил этиш мақсадга мувофиқ.
Do'stlaringiz bilan baham: |