Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ислом каримов номидаги тошкент давлат техника университети термиз филиали


Кафедра мудири: __________ Эрйигитова Л



Download 1,82 Mb.
bet2/81
Sana26.02.2022
Hajmi1,82 Mb.
#469189
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   81
Bog'liq
Умк корхона

Кафедра мудири: __________ Эрйигитова Л.
Фаннинг ўқув услубий мажмуаси “Енгил саноат ва кимё техналогиялари” факультети Кенгашида муҳокама этилган ва фойдаланишга тавсия қилинган. (202__yil ___ -августдаги №__ son йиғилишида.)
Факултет декани в.б: __________ Рахмонқулов Ж.
Фаннинг ўқув услубий мажмуаси ТДТУ Термиз филиали ўқув-услубий кенгашининг 2020й ___ август ___ -йиғилишида муҳокама қилинган ва тасдиқланган.
ўқув услубий кенгаш котиби: О.Қаршиев.

МУНДАРИЖА:





I.

Маърузалар, мавзулар ( фан дастурига мувофиқ модуллар таркибида берилиши мумкин.)







Амалий машғулотлар мазулари, асосий матн, топшириқлар кўрсатмалар




II.

Мустақил таълим машғулотлари,мавзулари, кўрсатмалар, тушинтиришлар ва бошқа маълумотлар.




III.

Глоссарий




IV.

Иловалар:







-фан дастури







-ишчи фан дастури







-тарқатма материаллар







-тестлар







-баҳолаш мезони




V.

Фойдаланилган адабиётлар.





КИРИШ
Бугунги кунда бошқарувчилар инновацион тараққиётнинг глобал ўзгаришларига жумладан, ижтимоий, технологик ва иқтисодий таркибий ўзгаришларига тўқнаш келмоқдалар. Бу ўз навбатида корхонани ривожлантиришда бошқарувчилик соҳасидаги ҳали кўплаб ўрганилмаган стратегияларни ва жаҳон тараққиётидаги тараққиётга элтувчи жараёнларни чуқур ўрганишни тақозо этмоқда. Глобал ўзгаришларга жавобан иқтисодчи олимлар, йирик мутахассислар ва амалиётчи менежерлар бундай таркибий ўзгаришларга таъсир этувчи корхонани ривожлантириш бўйича инновацион стратегияларни топишга уринишлар юз бермоқда.
Муҳтарам Президентимиз Ш.М. Мирзиёев раҳбарлигида ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикасини 2017-2021 йилларда ривожлантириш-нинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ўтган йиллар давомида мамлакатимиз эришган ютуқлар, тарихий тажрибаларни умумлаштириб, ҳозирги кунда даврнинг ўзи олдимизга қўяётган долзарб масалаларни ҳисобга олиб, кейинги беш йилга ва ундан кейинги даврга мўлжалланган тарихий тараққиётнинг янги уфқларини очиб бермоқда. Ўз моҳиятига кўра “Ҳаракатлар стратегияси” Ўзбекистонни ривожланишнинг янги босқичига кўтаришни таъминлайди. Халқимиз ўртасида “Ҳаракатлар стратегияси” деган ном билан тобора машҳур бўлиб, унинг ҳаётига чуқур кириб бораётган мазкур дастурнинг ҳар бир йўналиши ва банди, унинг ажралмас қисми бўлган “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” давлат дастурининг самарали амалга оширилиши ҳар биримизнинг мазкур жараёнда онгли ва ватанпарвар фуқаро, шу юртнинг фидойи фарзанди сифатида фаол иштирок этишимизга бевосита боғлиқдир. Бунинг учун эса энг аввало, Ҳаракатлар стратегиясининг маъно-мазмунини, унинг ҳар бир йўналиш бўйича қўйилаётган амалий ва долзарб вазифаларини чуқур тушуниб олишимиз керак. Маълумки, корхонани ривожлантиришнинг турли йўналишлари ва стратегик моделлари мавжуд. Бизнинг мамлакатимизда фаолият ривожланишнинг илм сиғимдорлиги юқори бўлган, кашфиётлар, ихтиролар, юқори технологиялар, инновацион ғояларга қурилган интенсив йўлни танлаб олган. Шундай экан, бўлажак талабалар бугунги кунда энг долзарб бўлган корхоналарни иқтисодиётини ривожлантиришнинг турли моделлари ва стратегияларини мукаммал ўргатиш ҳамда унинг жаҳон тан олган назарияларини улар онгига сингдириш фикримизча анча долзарб масалалар сирасига киради ҳеч бир муболаға бўлмайди.
Жамиятда рўй берадиган иқтисодий қонунларни билиш ва уларнинг амал қилишига онгли муносабатда бўлишда, мамлакатни демократлаштириш ва иқтисодиётда фаолият юритаётган корхоналарни замонавий, инновацион бозор тамойиллари асосидаги мазмун моҳиятини тушуниш учун зарур бўлган билимларни беришда «Корхона иқтисодиёти ва менежменти» фанининг роли беқиёсдир. Бугунги кунда ёш авлодда бунёдкорлик ғояларини шакллантириш, уларнинг илмий дунё қарашини кенгайтириш, иқтисодий маданиятини ошириш ҳамда жаҳондаги етук компанияларни ривожлантириш моделларини ўргатиш каби муҳим вазифаларни бажариш орқали мазкур фаннинг аҳамияти тобора ошиб бормоқда. Ушбу ижтимоий-иқтисодий муаммоларни тезроқ ҳал қилиш, уларнинг ечимини излаб топиш, миллий истиқлол мафкурасининг мазмунини ва хусусиятларини тушуниш кўп жиҳатдан ривожлантириш моделлари сирларини, айниқса, корхона иқтисодиёти мазмунини, унинг жаҳон талаблари ва хусусиятларини, қонун-қоидаларини, амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, иқтисодиётни эркинлаштириш, таркибий ўзгартириш, модернизациялаш ва диверсификациялашдаги мақсади ва моҳиятини чуқурроқ билишларига боғлиқдир.
Баркамол шахсни шакллантиришда унинг маънавияти, эҳтиёжлари ва манфаатлари ўртасидаги муҳим мутаносибликни тўғри баҳолай олиш ҳамда шахснинг моддий эҳтиёжлари ва манфаатларини юксак маънавият меъёрлари орқали мушоҳада этиш ниҳоятда зарурдир. Бу жараённи Биринчи Президен-тимиз қуйидагича ифодалайдилар: «Инсонга хос орзу-интилишларни рўёбга чиқариш, унинг онгли ҳаёт кечириши учун зарур бўлган моддий ва маънавий оламни бамисоли парвоз қилаётган қушнинг икки қанотига қиёсласак... ўринли бўлади».
Биз орзу қилган юксак маънавиятли шахснинг белги ва жиҳатлари таркибида унинг иқтисодий билим ва маданиятини белгиловчи фазилатлар алоҳида ўрин тутади. Шундай экан, замонавий бозор иқтисодиётига ўтиш даврида жаҳон андозаларига мос равишдаги адабиётларни яратиш ҳамда униб келаётган ёш авлодга сингдириш муҳим ҳисобланади.
Мазкур ўқув услубий мажмуани тайёрлашда ҳозирги замон иқтисодиётини, моделларнинг асосий ғояларини танқидий ўрганиб, уларнинг кераклисини олишга ҳаракат қилинган. Мажмуада мустақил ривожланаётган Ватанимизнинг инновацион ривожланиш сари ҳаракат қилинаётганлиги ва бушароитда яшашимиз, фаолият кўрсатишимиз, иқтисодий муносабатда бўлишимизни ҳисобга олиб, корхоналарни қай йўсинда ривожлантириш, муҳим стратегик қарорлар қабул қилишимиз каби муаммоларини батафсилроқ ёритишга ҳаракат қилинган. Ўқув услубий мажмуани тайёрлашда диалектик, илмий асбтракция, таҳлил ва синтез, тарихийлик ва мантиқийликнинг бирлиги ва бошқа қатор илмий усуллардан фойдаланилган.

Download 1,82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish