Назорат ва муҳокама учун саволлар
1. Бозор муносабатлари шароитларида корхонанинг кадрлар сиёсатини қай тарзда тасаввур қиласиз?
2. Кадрлар тузилмаси деганда нима тушунилади ва уни белгилаб берувчи омиллар қандай?
3. Нима сабабли корхонада меҳнат унумдорлиги суръатлари ўртача иш ҳақи суръатларидан ортиқ бўлиши лозим?
4. Меҳнат унумдорлиги нима?
Корхонада меҳнат унумдорлигининг ўсиши қандай аҳамият касб этади?
5. Корхонада меҳнат унумдорлигини аниқлашнинг қандай усуларини биласиз?
6. Меҳнат унумдорлиги ва иш ҳақини режалаштириш моҳияти нимада?
7. Қайси омиллар корхонада ишлаб чиқаришнинг ўсишини белгилаб беради?
9-маъруза. Кимё ва озиқ-овқат саноати корхона ходимларининг меҳнат ҳақлари.
РЕЖА:
Меҳнат ҳақининг рационал ташкил қилишнинг тамойиллари ва мақсади.
Таъриф тизимининг моҳияти ва унинг таркибий элементлари.
Ходимлар меҳнат хақининг шакллари (турлари).Вақтбай ва ишбай меҳнат ҳақи ҳисобининг методикаси.
Меҳнат ҳақининг рационал ташкил қилишнинг тамойиллари ва мақсади.
Бозор иктисодиётига ўтиш шароитида давлатнинг мехнат ҳакини тўлаш, ходимларнинг ижтимоий жиҳатдан қўллаб қувватлаш ва ҳимоя қилиш ва бошқа соҳалардаги функцияларни айниқса корхоналарнинг зиммасига ўта бошлайди ва улар эркин равишда меҳнатга ҳақ тўлашнинг шакллари тизими ва тўлов хажмларини уларнинг моддий натижаларига қараб белгилайдилар, чунки бозор иқтисодиёти шуни тақозо этади. Бозор иқтисодиёти шароитида аҳолини меҳнати натижаларига қараб моддий рағбатлантириш асосий ўринни эгаллайди. Аҳолининг асосий даромади меҳнат ҳақи, ҳодимлар меқнатига пул билан ҳак тўлаш ижтимоий истеъмол функцияларидан бериладиган пул (нафақа, степендия, турли ёрдам пуллари ва бошқалар), молия тизими орқали тушумлар, заёмлар ва лотерияларнинг ютуқлари ва хакозоларидан иборат. Иш ва хизматларга, масалан хўжалик аъзоларининг меҳнатига қараб ишбай меҳнат ҳақи ва вақтбай меҳнат ҳақи тўлаш жорий қилинган. Бозор иқтисодиётига ўтиш хўжалик юритувчи субъектларда янги даромад манбаларини келтириб чиқарди, энди корхоналар акция ёки облигацияларни чиқариб диведент ва фоиз шаклида ўз хиссадорларига даромад улашишлари мумкин. Албатта бу кўринишда даромад олишнинг ўзига хос шароитлари бўлиб, унинг миқдори ҳар бир иш ишчига хизматининг умумий улушига қўшган ҳиссасига қараб ва охири оқибатда охирги молиявий натижага асосан тўлдирилади. Бу борада мамлакатимизда ижобий тадбирлар олиб бормоқда. Меҳнат ҳақининг ошиши корхоналарда ходимлар кўламини кўпайтириш, харидорлар талабига жавоб бера оладиган, жахон бозорида рақобатлаша оладиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш, уларда мулк бутлигини пухтароқ сақлаш, ҳисоб кўрсаткичларини тўғри олиб боришни ҳар томонлама таъминлаш имкониятини беради. Бизга маълумки, бозор иқтисодиётига утишнинг биринчи боскичида кичик хусусийлаштириш амалга оширилади, унда савдо ва маиший корхоналар хусусийлашди, давлат монополияси бутунлай тугатилди. Корхоналари рақобат муҳитида ўз фаолиятини олиб бормокда. Бу эса ўз - ўзидан корхоналардаги асосий кўрсаткичларини ижобий томонга буришга турткидир. Энди улар ходимларни жалб қилишда ҳам ўзаро рақобатлашадилар. Бундай рақобатда ғалаба қилиш учун эса улар ўз ходимларига уларнинг ишига муносиб меҳнат ҳақи белгилашлари керак бўлади. Меҳнат ҳақини ошириш учун эса улар молиявий натижаларнинг ижобийлигига эришишлари зарур. Бугунги кундаги хўжалик ҳисоби тамойили асосида фаолият юритилмоқдаки, бу эса ишлаб чиқариш харажатларини купайтирмаслик ва шу жумладан меҳнат ҳақи микдорини оширмасликни талаб этади. Хўжалик юритувчи субъектларда ишлаб чиқариш харажатларини муҳим қисмини меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича қилинадиган харажатлар ташкил қилади. Бу эса бухгалтерия ҳисобида меҳнат ҳақи ҳисоблашни тўғри назорат қилиш меҳнат унумдорлигини ошириш имкониятларини белгиланишини талаб қилади. Ижтимоий барқарорликка эришишга энг мухим омилларидан бири меҳнат унимдорлигини оширишдир. Хозирги вақтда халқимиз олдида турган мамлакат иқтисодиёти ва ижтимоий сиёсий турмушини барқарорлаштириш тадбирлари, яқин вақт ичида истеъмол бозоридаги тақчиликни бартараф қилиш борасидаги вазифаларни бажариш учун биринчи навбатда меҳнат унумдорлигини ўстириш талаб этилади. Кейинги пайтларда тариф тизими ва меҳнатини мувофиқлаштириш, корхона жамоасига бериладиган мукофотларни уларнинг меҳнат хиссаларига қараб белгилаш борасида муҳум тадбирлар амалга оширилмокда. Ходимларнинг меҳнатига ҳак тўлаш шакллари, тартиби ва миқдори ҳамда даромадларининг бошқа турлари корхона томонидан мустақил равишда белгиланади. Бунда корхоналар меҳнатга ҳак тўлашни ходимларининг касби малакаси ва улар томонидан бажарилаётган ишларини мураккаблиги ва шароитига қараб табақалаш учун давлат тариф ставкалари бўйича меҳнат ҳақи, маошларидан (оклад) фойдаланишлари мумкин. 1991 йилдан бошлаб корхоналар ва ташкилотларга меҳнат ҳақи фонди ва моддий рағбатлантириш фонди (меҳнатга ҳак тўлаш) фондларининг миқдорини белгилайдиган нормативлар юқоридан тасдиқланмайдиган бўлди. Меҳнатга ҳақ тўлаш, харажатларининг меъёрлаштирилган миқдори корхонанинг ўзи томонидан фойдадан солиқ солинмайдиган фойдани ҳисоблаб чиқиш учун топширилади. Корхона ходимларининг шахсий даромадини, яъни меҳнатга ҳақ тўлаш маблағлари меҳнат таннарҳига киритиладиган тўловлар, хамдакорхона ихтиёрида қолдириладиган фойда ҳисобидан бериладиган тўловлардан иборат. Маҳсулот таннарҳига киритиладиган тўловлар таркибига ишбай меҳнат ҳақи, тариф ставкаси, лавозимлик маошлари (окладлар), рағбатлантириш ва товон (компенсация) тўловлари, ишчи ва хизматчиларни савдо фаолиятидаги солиқ кўрсаткичлари учун белгиланган мукаммалаш тартибларига қараб ҳисобланган меҳнат ҳақи хамда амалдаги конунларда кўзда тутилган ҳақларни тартибга солиш мақсадида солиқ белгиланган. Бунда истеъмол учун йўналтириладиган маблағлар деб корхонадаги барча ходимларнинг меҳнат ҳақи харажатлари, пул тўловлари шу жумладан, 1 йилдаги иш якунлари бўйича мукофотлар, моддий ёрдам, медицина ва ижтимоий имтиёзларни белгилашга тайёр суммалар ва белгилашдаги якка тартибдаги хусусиятларга эга бўлган бошқа тўловлар (муаллифлик хукукига доир тўловлар) ҳамда ихтиролар, рационализаторлик таклифлар учун тўловлардан ташқари меҳнат жамоасининг акциялари ва корхона мулкига меҳнат жамосининг аъзоси қўшилган маблағлари бўйича тўланадиган даромадлар девидентлар, фоизларга айланади. Солиққа тортиш обеъкти сифатида ва истеъмол учун йўналтириладиган маблағларнинг солиқ солинмайдиган микдоридан ортиқча суммаси қабул қилинган. Истеъмол учун йўналтирилган маблағларнинг солинмайдиган миқдори ҳисобот йилининг жорий давридаги хўжалик ҳисоби даромадини шу маблағларнинг ўтган йилга тегишли давридаги хўжалик ҳисоби даромадидаги салмоғига кўпайтириш йўли билан топилади. Шундай йўл билан топилган инсон коэффицент билан тузилиб (корректировкалар) хўжалик ҳисобидаги даромаднинг ўсишининг истеъмол учун йуналтирилган маблағларнинг ўсишига қараганда тезлаштирилишини таъминлайди. Истеъмол учун йўналтирилган маблағларни тартибга солиш учун қабул қилинадиган корхона хўжалигидаги даромади сотилган маҳсулот таннарҳи таркибидаги меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари билан корхона ихтириёдаги қоладиган фоиз суммалари сифатида ҳисоблаб чиқилади. Ҳозирги вақтда меҳнат ҳақини ташкил қилиш қайта қуришнинг муҳим хусусиятлари қуйидагилардан иборат:
1) Ходимларнинг жуда кенг доирасига тегишлилиги;
2) Биринчи марта меҳнат ҳақиниг ташкил килинишининг барча кисмларини, яъни тариф тартиби, хак тўлаш шакллари ва мукофотлар тартиби, меҳнати, мувофиклаштириш кушимча хак тўлаш механизми меҳнатга хак тўлаш фойдалари (меҳнат ҳақи фонди, моддий рагбатлантириш фонди, маҳсус хак тўлаш фондлари) ни хосил қилиш ва фойдаланиш каби элементлар комплексини ўз ичига олади.
Ҳозирги пайтда иш ҳақи ходимларни меҳнатга ва унинг якуний натижалари учун тақдирлаш сифатида пайдо бўлган иш кучи баҳосининг пул шакли ифодаси тарзида белгиланмоқда. Меҳнат бозорига назар ташлайдиган бўлсак, иш кучининг сотувчиси (меҳнат қилувчи) ва иш кучини сотиб олувчи (иш берувчи) у ерда муносабатга киришади ва иш кучининг баҳосини белгилашади, кейинчалик бу баҳо меҳнат шартномасида мустаҳкамланади.
Шунингдек, иш ҳақи иқтисодий ва ҳуқуқий категория сифатида бир-биридан фарқланади. Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ҳуқуқий мазмуни иқтисодий факторлар билан аниқланади ва меҳнат бозори шароитида шаклланади. Иш берувчи сифатида келиб чиқишидан қатъи назар улар ўртасида келиб чиқадиган муносабат ишга ёллаш ҳисобланиб, у ўзида фуқароларга ўз иш кучларини тақдим этиш ҳисобига муайян пул суммасига алмаштиришни ифодалайди. Унинг миқдори меҳнат натижасига билвосита алоқадор бўлган ишчи кучининг нархи билан белгиланади. Бироқ кейинчалик ишлаб чиқариш жараёнида меҳнат ҳақининг миқдорига албатта меҳнат натижаси таъсир қилади. Иқтисодий категория сифатида иш ҳақи манбани аниқлайди, яъни у қаердан тўланади, айни пайтда ходимларнинг ижтимоий маҳсулот тақсимланишида иштироки усулларини белгилайди.
Ушбу белгилаш билан меҳнатни тақдирлаш шакли сифатидаги иш ҳақининг асосий фарқловчи белгилари кўрсатилган. Бу белгилар қуйидагилар: корхона, ташкилот, муассаса ходимларига иш ҳақини тўлаш мажбурияти ва шунга мувофиқ топширилган иш, меҳнат мажбуриятлари бажарилганда ходим ўзига ҳақ тўлашни талаб қилиш ҳуқуқи; ҳақ тўлаш ҳажмини меҳнатнинг миқдори ва сифатига мувофиқ ҳолда белгилаш; иш ҳақини олдиндан ўрнатилган норма бўйича тўлаш, яъни иш ҳақининг кафолатланганлик шарти.
Меҳнат ҳақининг миқдори иш берувчи билан ходим ўртасидаги келишувга биноан белгиланади. Меҳнат ҳақи қонун ҳужжатлари билан белгиланган энг кам миқдордан оз бўлиши мумкин эмас ва унинг энг кўп миқдори бирон бир тарзда чекланмайди.
Меҳнат ҳақи шакли ва тизимлари, мукофотлар, қўшимча тўловлар, устамалар, рағбатлантириш тарзидаги тўловлар жамоа шартномаларида, шунингдек иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб қабул қилинадиган бошқа локал ҳужжатларда белгиланади. Меҳнатга ҳақ, қоида тариқасида, пул шаклида тўланади. Меҳнат ҳақини натура шаклида тўлаш тақиқланади, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан белгиланган ҳоллар бундан мустасно.
Меҳнат муносабатларида фуқаролик ҳуқуқий муносабатлардан фарқ қилиб (пудрат, топшириқ, муаллифлик шартномалари) меҳнатга ҳақ тўлаш меҳнатнинг якуний натижасига қараб эмас, балки расмий сарфланган меҳнатга қараб тўланади.
Шундай қилиб, бажарилган меҳнат учун иш ҳақи ва фуқаролик муносабатларидан келиб чиқадиган тўловни асосий фарқлаш учун қуйидаги хусусиятлар асос бўлиб хизмат қилади:
Меҳнат шартномаси бўйича иш ҳақи — бу ижтимоий ишлаб чиқариш жараёнида жонли меҳнат сарфи учун тўловдир, фуқаролик-ҳуқуқий шартнома бўйича тақдирлаш эса — бу белгиланган муддатларда ашёлашган меҳнатга, меҳнатнинг якуний натижаси учун тўловдир;
Иш ҳақи асосий ва қўшимча қисмларга бўлинади, фуқаролик-ҳуқуқий шартнома бўйича тақдирлашда эса ҳеч қандай қисмларга бўлиниш йўқ;
Иш ҳақи давлат ёки локал усуллар ёрдамида тартибга солинади, фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар бўйича тақдирлов эса тарафлар томонидан тартибга солинади;
Иш ҳақи учун давлат минимал миқдори белгиланган, фуқаролик-ҳуқуқий шартномалардаги меҳнатга тўловда у ўрнатилмаган.[4]2
Иш ҳақи ўзида ишлаб топилган ҳақни ифодалайди ва шу билан у нафақа, қўшимча тўлов, устама, кафолатли ва компенсация тўловлари, шунингдек меҳнат натижаси сифатидаги фойдадан фарқ қилади. Масалан, компенсация тўлови маълум ҳолатларда ходим қиладиган чиқимларни қоплаш, кафолатли тўлов ходимлар қонун йўл қўйган ҳолларда корхонадаги ишни бажармаганларида тўланса, иш ҳақи ходимлар корхонадаги муайян ишни бажариши эвазига тўланадиган ҳақ ҳисобланади.
Маълумки, ишлаб чиқариш корхоналарида олинган соф даромад, давлат муассасаларида эса давлат бюджети ҳисобидан ажратиладиган маблағлар иш ҳақининг асосий манбаи ҳисобланади. Иш ҳақи таркибий жиҳатдан икки қисмдан иборат: асосий иш ҳақи ва қўшимча иш ҳақидан ташкил топади. Иш ҳақининг асосий ва қўшимчага бўлиниши иш ҳақининг меҳнатга ҳақ тўлаш шакли сифатидаги иқтисодий аҳамияти ва ҳуқуқий табиатини очиш учун муҳимдир. Иш ҳақининг асосий қисмини ташкил қилувчи тариф ставкалари ва мансаб окладлари марказлашган тартибда тасдиқланади, олдиндан белгиланган фондлар ҳисобидан тўланади ва мазкур корхонанинг фойдасига боғлиқ бўлмайди. Ходимларга бажарилган иш учун ҳамма вақт асосий иш ҳақи тўланиши керак.
Мукофот, устама ва бошқа тўловлар иш ҳақининг қўшимча қисмини ташкил қилиб, ушбу тўловлар корхоналарнинг фойдаси ва рентабеллигига тўғридан-тўғри боғлиқ бўлади. Шунинг учун олинган фойда бевосита ходимнинг мукофот хажмига таъсир қилади. Қўшимча тўловларни тўлаш манбаи — корхоналарда ташкил этиладиган моддий рағбатлантириш фонди ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |