Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ислом каримов номидаги тошкент давлат техника университети термиз филиали



Download 1,82 Mb.
bet37/81
Sana26.02.2022
Hajmi1,82 Mb.
#469189
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   81
Bog'liq
Умк корхона

Назорат учун саволлар:

  1. Иш кучининг бошқа товарлардан фарқи нима?

  2. Иш кучидан самарали фойдаланишга таъсир этувчи омиллар нималар?

  3. Ишлаб чиқариш фаолиятининг стратегияси нималарни ўз ичига олади?

  4. Иш ҳақининг қандай турлари мавжуд?

  5. Иш ҳақи соҳасидаги сиёсатни ишлаб чиқиш ва уни ташкил этишда қандай тамойиллар инобатга олиниши лозим?

  6. Меҳнатга ҳақ тўлаш усуллари қандай?

  7. Номинал иш ҳақи ва реал иш ҳақи нима?

  8. Меҳнатга ҳақ тўлашнинг аккорд усули нима?


8-маъруза. Меҳнат унумдорлиги.
РЕЖА:

  1. Меҳнат унумдорлигининг моҳияти ва аҳамияти.

  2. Меҳнат унумдорлиги кўрсаткичлари ва ҳисоб усуллари.

  3. Меҳнат унумдорлигини ошириш омиллари.


1. Меҳнат унумдорлигининг моҳияти ва аҳамияти

Инсон ҳар доим фаровон яшашга интилиб келган. Бунинг учун эса маҳсулотларни ва хизматларни кўплаб ва сифатли ишлаб чиқариш зарур. Ресурслар камёб бўлганидан уларни тежаб-тергаб ишлатиш лозим. Бу эса ўз навбатида меҳнат унумдорлигини (Му) ни оширишни талаб қилади.


Меҳнат унумдорлиги – ходимлар меҳнат фаолиятининг иқтисодий самарадорлиги кўрсаткичидир. У ишлаб чиқарилган маҳсулот ёки кўрсатилган хизматлар миқдорининг меҳнат харажатларига нисбати, яъни меҳнат харажатлари бирлиги ҳисобига ишлаб чиқарилган маҳсулот билан белгиланади.
Саноатда меҳнат унумдорлигини ошириш бозор муносабатлари шароитида ишлаб чиқариш самарадорлигининг энг муҳим кўрсаткичи ҳисобланади, чунки ишлаб чиқариш жараёнида материал ва пул ҳаражатларини тежаш, шунингдек корхона ва фирма фаолиятини бирмунча юксак пировард натижаларига эришишига сабаб бўладиган омилларидан биридир.
Меҳнат унумдорлигининг ўсиши дейилганда маҳсулот бирлиги учун сарф бўладиган иш вақтини камайтириш тушунилади.
Меҳнат унумдорлиги ўсишининг иқтисодий аҳамияти шундан иборатки, ишлаб чиқариш ҳажмини ошишида маҳсулотларга сарфланадиган ҳаражатларнинг камайишида ва халқ фаровонлигини яхшилашда асосий манба бўлиб ҳисобланади.
Ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг ҳажми ва миллий даромаднинг ўсиши иккита омил таъсирида амлга оширилади:
Биринчиси - ишлаб чиқаришнинг моддий доирасида ишловчилар сонининг ошиши бўлса,Иккинчиси - меҳнат унумдорлигининг ўсишидир.
Ишчилар меҳнатининг унумдорлиги уч асосий омилга боғлиқ:
- корхонада ишлаб чиқариш жараёнларининг саводли ташкил қилиниши;
- ходимларнинг лавозим мажбуриятлари қанчалик аниқ эканлиги;
- ходимларнинг малака даражаси.
Аммо ҳатто барча жараёнлар пухта тузилган, изоҳланган ва ходимларда зарурий тажриба ва кўникмалар мавжуд бўлган вазиятда ҳам тўлиқ қувват билан ишлаш осон кечмайди.
Ходимларни самарали ишлашга рағбатлантириш учун кўплаб компаниялар ишбай иш ҳақи тўлашни қўллайдилар. Бироқ бундай тизим нафақат муҳим афзалликларни таъминлайди, балки маълум камчиликларга ҳам эга. Корхона ходимларга буюртмалар ҳажми етарли бўлмаган вазиятда ортиқча тўловлар тўламайди, аммо масаланинг бошқа томони ҳам мавжуд: ҳар қандай вазиятда ишловчилар паст ҳақ тўланадиган ёки умуман, даромад келтирмайдиган (мисол учун, ишлаб чиқариш биносининг қулай бўлмаганлиги туфайли) ишларни унутган ҳолда энг катта наф келтирадиган ишларни излайдилар. Шу сабабли анъанавий ёндашув – ишбай иш ҳақи тамойиллари билан чекланмаган ҳолда ўзининг самарали иш ҳақи тизимини яратиш ҳақида ўйлаб кўриш кўплаб корхоналар учун долзарб масаладир.
Иш ҳақи тизимининг нозик ва кўз илғамас жиҳатлари қуйидагилардан иборат:
1-қадам. Ишловчиларнинг жорий меҳнат унумдорлигини ўлчаш. Корхоналарда ишловчилар меҳнат унумдорлигини ўстириш заҳиралари мавжудлигини аниқлаш учун маълум эталонларни жорий қилиш зарур бўлади. Қуйидаги бандлар йўналтириш учун шундай намуна бўлиши мумкин:
- яхши ишловчиларнинг эришган натижалари;
- корхонада меҳнат унумдорлигининг ўртача кўрсаткичлари. Ҳисоб-китоблар узоқ муддатли маълумотларга асосланиши лозим;
- бошқа корхоналарда амал қиладиган ишланмалар меъёрлари. Мазкур эталон ўз фаолиятини бошлаётган ёки илгари ўз статистикасини юритмаган янги корхоналар учун танлаб олинади.
Масалан, ўйинчоқлар ишлаб чиқариш корхонаси фаолиятининг янги йўналиш бўйича иш бошлашида (сувенир маҳсулотлар ишлаб чиқариш) меҳнат унумдорлигини ўлчашнинг маълум стандарт меъёрлари мавжуд эмас. Уларни мустақил равишда ишлаб чиқишга тўғри келади. Шу жумладан, ходимлар иш вақтини ҳисобга олиш бўйича бланкалар шакллантирилиши, малакали мутахассис икки ой давомида турли операцияларни улардан ҳар биринингузунлиги кўрсатилган ҳолда бажариши мумкин. Мазкур кўрсаткичларга тажриба йўли билан ҳаракат қилинар экан, уларга эришишга шубҳа қолмайди. Улар ҳар бир бажариладиган операция ўртача давомийлигини, бўёқлар ва бошқа унсурлар сарфини аниқлаш учун асос бўлади. Корхонанинг янги ишчилари ҳам бир ой давомида ўз натижаларини кўрсатган ҳолда шу сингари бланкаларни тўлдирадилар. Бу меҳнат сарфларини камайтириш имконини беради, деганидир. Агар маълум операция учун нормативда кўрсатилганидан кўп вақт талаб қилинса, уста томонидан ўз ноширлари учун қўшимча ўқишлар ташкил қилган ва ишнинг нозик томонларини билган ходим билан бу масала тўлиқ ҳал қилинган. Бундай тадбирлардан кейин қониқарли кўрсаткичларга эришгунга қадар янгидан ҳисобга олиш бланкалари юритилади.
Меҳнат сарфларини камайтириш орқали меҳнат унумдорлигини ўстиришда, цех ходимларининг ташқи рекламасини ташкиллаштириш ҳам муҳим ўрин тутади. Бундайреклама одатдаги рекламадан тубдан фарқ қилиб, бевосита ишловчилар меҳнатининг сифати, хом ашё тежамкорлиги, иш бажариш тезлиги каби кўрсаткичларини намойиш этишга қаратилади.

(8.1-расм)8.1-расм. Цехнинг ходимлар ташқи рекламаси вазифалари.





Фойдани ошириш





Тушумни ўстириш

Харажатларни камайтириш





Иккиламчи харидларни амалга ошириш



Таннархни пасайтириш

Ускуналарни модернизациялаш

Ходимлар иш самарадорлигини ошириш





Бюртмани муддатида бажариш



Маҳсулот юқори сифатини таъминлаш

Мижоз қониқишини бажариш

Цех ходимлар ташқи рекламаси вазифаларининг бажарилиши фойданинг ошишига ва компаниянинг умумий мақсадларига эришилишига олиб келади.


2-қадам. Меҳнат унумдорлигининг ошишини рағбатлантириш. Ишловчиларнинг меҳнат кўрсаткичларини қабул қилинган нормативлар билан таққослаш зарур.
Бироқ фақат шунинг ҳисобига ходимлар унумдорлигини яхшилашга рағбатлантиришнинг уддасидан чиқилмайди.
Агар ижобий самарага эришиш режалаштирилса, ишловчиларнинг ойлик даромади уларнинг иш натижалари билан бевосита ўзаро боғланган бўлиши зарур.


Download 1,82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish